Объективлик - ўрганилаётган воқеа ва ҳодисалар, жараёнлар тўғрисида одилона, тўғри баҳо бериш, улардаги моҳият, мазмун ва ўзаро алоқа, ўзгаришларга холисона ёндашишни ифодалайди.
Аниқлик диагностиканинг барча муолажалари учун тегишлидир: педагогик ҳодиса ва жараёнларни кузатиш ва қайд етиш; фикрлар таҳиили ва умумлашмаси; турли манбаларидан олинган илмий ахборотлардан фойдаланиш. ва бошкалар. *
Педагогик диагностикада изчиллик қабул қилинган атамаларнинг бир хиллигига, тадқиқот мантиқига амал қилишга, шарт-шароитларни ҳисобга олишга еришилади, илмий аппарат тушунчаларининг боғлиқлигида намоён бўлади.
Тизимлилик - ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларни бирор белгилари асосида таснифлаш, тасаввурлар, тушунчалар ва қонуний алоқаларни ўрнатиш, консепсиялар, назирияларни шакллантириш орқали муайян тартибга солиш жараёни
Танқидийлик - ўрганилаётган муаммога турли нуқтаи назардан баҳо бера олиш, тажриба натижаларининг ҳаққонийлигини таъминлаш билан фаразлар ва назарияларни узлуксиз текшириб бориш, мабодо, олинган янги натижаларга мос келмаса, улардан воз кечиш хусусияти билан тавсифланади.
Шундай қилиб, педагогик диагностикада илмий тафаккур тадқиқотнинг бошланғич нуқтасини белгилашда объективлик, изчиллик, аниқликни нозик, еҳтиёткорона қўллашни талаб етади, илмий фаразларни тўғри танлашни, тажриба натижалари, назарий хулосаларни танқидий текшириб кўришни ва албатта, тизимлиликни тақозо етади. Бошқача айтганда, тадқиқотчининг методологик маданиятини шакллантиришда рефлексия - хусусий илмий фаолиятини таҳлил қилиш кўникмаси асосий ўрин тутади.
Педагогик диагностика обектлари тўғрисида фикр билдиринг.
Диагностик тадқиқотларнинг тузилиши: диагностик тадқиқотларнинг семиотик, техник ва мантиқий аспектлари; педагогик тафаккуминг моҳияти ва ўзига хосликлари ҳақида нималами биласиз?
Юқоридаги фикрлар турли фан соҳалари бўйича тадқиқот олиб борувчиларга тегишлидир, аммо педагогик диагностикада тадқиқотчи ўзига хос баъзи бир хусусиятлари билан фарқланади. Авваламбор, педагогик диагностикадаги изланишлар тадқиқотчидан педагогик тажрибага ега бўлишни, педагогик жараённинг барча “икир-чикир”ларидан хабардор бўлишни талаб етади.Колаверса, педагогик муаммонинг долзарблиги респондентлар фикрига таянган ҳолда аниқланади. Бу жуда муҳим босқич ҳисобланади.
Педагогик диагностикада тадқиқотчи объектлар (ўқитувчи, тарбиячи, ўқувчи талабалар ва бошқалар) билан иш кўради ва педагогик тажриба-синов ўтказишда ундан еҳтиёткорлик талаб етилади, айниқса, ўқувчи-ёшлар қалбига, дунёқарашига, еркин фикрлашига синов давомида путур етмаслиги лозим. Педагогик воқеликни тўғри акс еттиришда тадқиқотчи соғлом фикр соҳиби бўлиш учун методологик маданиятни егаллаши шарт”1
Таълим ва тарбива жараёнини самарали ташкил етиш мақсадида фойдаланадиган бошланғич ҳолат, педагогик бошқарув асосидир. Тарбия тамойиллари - йўл - йўриқ кўрсатувчи қоидалар ҳисобланади.
Тарбиядан кўзланган асосий мақсад- ҳар томониама маънавий ривожланган, ақлий ва ахлоқий баркамол шахсни шакллантиришдан иборат. Тарбиявий иш маълум рнақсадни кўзловчи ва узлуксиз давом етадиган жараёндир. Тарбиянинг маълум мақсадга қаратилганлиги ёшлар тарбиясининг истиқболларини кўрабилишдаёрдам беради.
Инсон пайдо бўлибдики, тарбия жараёни ва тамойиллари мавжуд. Замонавий педагогик диагностикада таълим-тарбия жараёни шахсни мақсадга мувофиқ такомиллаштириш учун уюштирилади ва ларбияланувчининг шахсига мунтазам ва тизимли таъсир етиш имкониятини беради. Тарбия жараёни ўзаро боғлиқ икки фаолиятни - тарбияловчи ва лииибияланувчи фаолиятини ўз ичига олади. Тарбия жараёнида тарбияланувчининг онги шакллана боради, ҳис-туйғулари ва турли қобилиятлари ривожланади, ғоявий, ахлоқий, иродавий, эстетик хислатлари шаклланади, табиатга, жамиятга илмий қарашлар тизими таркиб топади, жисмоний куч- қувватлари мустаҳкамланади. Тарбия жараёнида ёшларда жамиятнинг шахсга қўядиган ахлоқий талабларига мувофиқ келадиган хулқий малака ва одатлари ҳосил қилинади. Бунга еришиш учун ёшларнинг онгига (таълим жараёнида), ҳқиссиётига (дарсда ва турли синфдан ташқари ишларда), иродасига (фаолиятни уюштириш, хулқни идора қилиш жараёнида) тизимли ва мунтазам таъсир етиб борилади.Тарбиялаш жараёнида булардан бирортаси (онги, ҳиссиёти, иродаси) еътибордан четда қолса, мақсадга еришиш қийинлашади.
Замонавий педагогик диагностикада асосий йўналишлар ёшларга Ватан туйғусини шакллантириш, она тилимизга муҳаббат уйготиш, миллий қадриятларга ҳурматни кучайтириш, езгулик тимсоли бўлган аёлни улуғлаш,
1 СаидаҳмедовН.. Замонавийлик, методология, педагогика .//Узлуксизталим, 2017 вил 2-сон, 17-26-бетлар.
умуининсоний қадриятларга, миллатлараро тотувлик, багрикенглик, дунёвий илмларга интилиш ва илғор маданиятни шакллантириш, диннинг дунёвийфик билан қамма-қарши емаслигини англаш, гуқуқий маданият- соғлом дунёқарашнинг муҳим омили экани тўгрисидаги маълумотларни кўпайтириш, маърифатнинг шахс интеллектуал салоҳиятини оширишдаги имкониятлари кенглигини исботлаш каби тамойилларга таянади.
Мафкура - инсон руҳияти., тафаккур ва дунёқарашини ўзгартирадиган кучли воситадир. Унинг ғоялари халқнинг ишонч - еътиқоди, интилиш ва манфаатлари ифодасига айланса, етарлича самара беради. Шунинг учун ҳам мафкура соҳасидаги тарғибот ва ташвиқот ишларини, ўқувчиларнинг тушунчаси, ақл - идроки ва тафаккур даражасини инобатга олган қолда марифий йўл ва усуллар орқали амалга ошириш тақозо етилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |