Солиштириш - диагностик жараённинг асосий таянч нуқтаси
ҳисобланади. Биз ҳаётдаги ҳар бир нарсани кузата туриб, беихтиёр уни солиштирамиз. Кўрган нарсамизни ўз тажрибамиз асосида фикрлашни, унга баҳо беришни хоҳлаймиз. Шу мақсадда хотирамиздаги худди шундай ёки шунга ўхшаш кузатишларни эсга оламиз. Фақат ўз кузатишларимиз эмас, балки ўзгалар томонидан ўтказилган кузатишлар ҳам тадқиқот таснифига ёрдам бериши мумкин. Агар қандайдир янги кузатишда солиштиришга асос йўқ бўлса, кузатишимизда унга яқинроқ бўлган категориядан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.
Инсоннинг хулқини кузата туриб, унинг олдинги хулқи ёки ҳозирги кундаги ва ўтмишдаги бошқа индивиднинг хулқ-атвори билан, кимнингдир хулқ ҳақидаги фикрлари билан солиштирамиз. Бу педагогик диагностикада индивидуал, ижтимоий ёки объектив солиштириш нормалари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |