Ўзбекист0н рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим


Педагогик коррексиялаш функцияси бу -



Download 330,82 Kb.
bet17/33
Sana05.04.2022
Hajmi330,82 Kb.
#530451
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33
Bog'liq
DIAGNOSTIKA

Педагогик коррексиялаш функцияси бу - ...

*А) таълимий ва тарбиявий жараёндаги нуқсонларни бартараф етиш вазифасини ўтайди;
Б) таълим берувчи ва таълим олувчиларни аттестациялашда қўл келади;
С) жисмоний нуқсонларни бартараф етади;
Д) таҳсил олувчилар ўртасида “субъект-субъект” муносабатларини ташкил қилади.

  1. Ўқитиш сифатини ташхислашда информацион-методик ҳамда таълимий-технологик манбаларни таҳлил қилиш кўрсаткичлари тўғри белгиланган қаторни кўрсатинг:

*А)експерт хулосалари; назорат ва текшириш натижаларини ифодаловчи материаллар:

  1. мажлис қарорлари, ўқув материаллари;

  2. методик семинарламинг материаллари;

  3. таълим олувчиларни аттестациялаш варақалари;

Д) Тарбиявий жараёндаги нуқсонлами бартараф етиш, тескари алоқани ўрнатиш методлари.

  1. Педагогик диагностикада тескари алоқа функцияси бу- ...

*А) кўзланган ўқув-тарбиявий мақсадларга еришиш шакллари ва йўлларини таҳлил қилиш;

  1. таъиим муассасасининг алоқа воситалари билан таъминланганлигини аниқлаш;

  2. таълим муассасасининг ўқув-методик адабиётлар билан таъминланганлигини аниқлаш;

  3. таълим муассасасининг спорт майдончалари, заллари, инвентарлари билан таъминланганлигини аниқлаш.

  1. Педагогик коррексиялаш функцияси бу-...

*А) ёшлар хулқи, таълимий фаолияти жараёнларидаги нуқсонлами бартараф етиш вазифасини ўтайди, таълим берувчи ва таълим олувчиларни аттестациялашда қўлланилади;

  1. ёшларнинг ҳамда таҳсил берувчиларнинг таълим олиш ва таълим бериш фаолиятини рағбатлантиришга қаратилади;

  2. ташқи стимуллами адекват қабул қилишни назарда тутади;

  3. тарбиявий жараёнда комилликка интилишни кучайтиради.

НАЗАРИЙ ДАЛИЛЛАРГА АСОСЛАНИБ, САВОЛЛАРГА ЖАВОС БЕРИНГ

  1. Педагогик диагностика обектлари тўғрисида фикр билдиринг.

  2. Диагностик тадқиқотларнинг тузилиши: диагностик тадқиқотларнинг семиотик, техник ва мантиқий аспектлари; педагогик тафаккурнинг моҳияти ва ўзига хосликлари ҳақида нималарни биласиз?

  3. Педагогик диагностиканинг моҳияти ва функциялари ҳақида сўзлаб


  1. §. ПЕДАГОГИК ВОҚЕЛИКНИ ДИАГНОСТИК ТАДҚИҚ ЭТИШНИНГ УМУММИЛЛИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ДАРАЖАЛАРИ

Педагогик диагностика тамойиллари. Ривожланган мамлакатларда таълим
барқарор тараққиётни таъминлайдиган асосий куч сифатида еътироф етилиб, халқаро
ташкилотлар ҳамда дунёнинг аксарият мамлакатлари томонидан 2030
йилгача белгиланган янги таълим консепсиясида «таълим сифатини баҳолаш
жараёни ва воситаларини такомиллаштириш, еришилган натижаларни аниқлаш
имконини берувчи механизмларни амалиётга жорий етиш» долзарб вазифа етиб белгиланди1
.Жаҳонда ва мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимида ўқитиш сифатини
диагностика қилишни такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган илмий
изланишларда ўқув-тарбия жараёни натижавийлигига алоҳида еътибор қаратилиб.
ўқитиш сифати мониторингини моделлаштиришга асосий урғу берилмоқда.
Ушбу тадқиқотларда ўқитиш сифатини диагностика қилишнинг назарий-
методологик асосларини такомиллаштириш, компетенсиявий ёндашувга
асосланган давлат таълим стандартлари (КЁДТС)ни жорий етиш, умумий ўрта
таълим тизимида ўқитиш сифати диагностикасини моделлаштиришга оид илмий
жиҳатдан асосланган таклифларни, ўқитиш сифати индикаторлари тизимини ишлаб
чиқиш, таълим ва ўқитиш сифатига таъсир етувчи омиллами аниқлашга аҳамият қаратилган.
Таҳсил олувчиларнинг ақлий, интеллектуал ҳамда тарбияланганлик даражасини узвий ва тизимли диагностика қилиш кўп жиҳатдан таълимий-тарбиявий фаолиятнинг кўп қирралиги ва шахснинг ижтимоий-индивидуал хусусиятларининг хилма-хиллиги билан тавсифланади.
Маълумки, таҳсил олувчиларнинг билимларни идрок етишига уларнинг
илгариги тажрибаси, ақлий ривожланиш даражаси салмоқли таъсир кўрсатади. Агар
янги ўқув материалига аниқ бўлмаган тасаввурлар ва тушунчалар
қўшилса, бу тушунчалар ёшлар онгида ноадекват тарзда идрок етилади.
Натижада уларда хато билимлар, нотўғри малакалар тўпланади. Бунинг
оқибатида, хато тарзда пайдо бўлган тушунчаларни коррексиялаш талаб етилади.
Педагогик диагностика қуъйидаги тамойиллар асосида олиб борилади: мақсадга ё йўналтирилганлик; аниқлик ва ишонарлилик; тизимлилик ва узвийлик.
\ Педагогик диагностика тамойиллари: \
| мақсадга йўналтирилганлик; аниқлик; ф

  1. ишонарлилик: тизимлилик: узвивлик

Диагностиканинг мақсадга йўналтирилганлиги, авваламбор, ташкилий шакл, восита ва методларнинг охирги натижалар билан мутаносиблиги ва педагогларнинг касбий талаблари: ўқув-тарбиявий ишларнинг самарадорлигини оширишга қаратилганлиги билан белгиланади. Мақсадга йўналтирилганлиги диагностиканинг маълум мақсадга қаратилган бўлишини талаб қилади. Тадқиқотчи кузатув давомида текшириш учун бир қатор фаразларни илгари
суриши керак.
Диагностиканинг маълум объектга йўналтирилганлиги таълим самарадорлигини аниқлашда тадқиқ қилинувчиларнинг индивидуал тафовутлари, ривожланиш даражалари, жинси, ижтимоий нуфузига қараб белгиланади.
Диагностиканинг аниқлик ва ишонарлилик муолажалари метод ва воситаларнинг илмий асосларига боғлиқлиги билан белгиланади. Натижанинг аниқлигини, барчага хослигини текшириш учун шу муаммо, объект, ҳодиса ва ҳ.к.ни бошқа муаммо билан таққосланиши ёки бошқа объект, предмет, синф, гуруҳ, жамоа ёки ўқув масканида ҳам ўтказилиб кўрилиши керак.
Диагностиканинг константлик тамойили муайян объект, воқеа-ҳодиса ва бошқаларни ташхис қилиш давомида юзаки, дастлабки ҳисссиётлар билан чекинмасликни, тасодифий, қисқа муддатли айрим ҳодисаларнинг аҳамиятини ошириб юбормасликни талаб қилади. Ташхис қилаётган ўқитувчи турли вазиятларда ўша ҳодисани текшириб кўриши ёки бир нечта кузатувчи уни назоратга олиши лозим. Бу кузатувчиларнинг хулосалари ёки натижалари қанчалик бир-бирига тўғри келиши кузатувнинг констант ёки бундай
цмаслигини кўрсатади.
Диагностиканинг назорат тамойили кузатувчининг бир неча бор
кузатуви ёки бир қатор кўзалувчиларнинг маълум гуруҳ юзасидан
111и|.у;111 н;илижални и. хулосалари назорат-кузатуви давомида бошқа гуруҳларда
ирл. .Ииириҳ к<>ърили.слиитии талаб қилади. Бу кузатув натижасида олинган маълумотлар
И.1411И -.Им синулиивчи гуруҳнинг ўзигагина хос хусусиятлар емаслигини
аниқлаш учун лозим бўлади.
биринчиси шахсни ҳар томонлама ўрганиш, ташхис қилиш ёки ўз-
ўзини ташхислаш;
иккинчиси — педагоглар жамоаси томонидан таълимий—тарбиявий
жараённинг самарадорлигига еришишни таъминлаш.
Педагогик диагностика асосида ўқув-тарбиявий жараён тадқиқ қилинар екан, унинг методлари илмий-педагогик тадқиқот методларидан фарқ қиладики, улар алоҳида ўқувчига ёки ёшлар гуруҳига долзарб педагогик тадбирлар
мажмуасини қўллашни кўзда. тутади.
Ҳар қандай тадқиқот тақдири қўлланилган методларга боғлиқ. Педагогик тадқиқотлар методи агар педагогик салинҳодаг объектив моҳиятини тўғри ифодаласа, педагогика предметининг ўзига хослигига жавоб берса, шубҳасиз, илмий, деб эътироф етилади. Шу жиҳатдан олиб қаралганда, педагогик диагностика методлари учун методологик баҳо зарур бўлади.
Педагогик диагностиканинг самарадорлиги тадқиқотчининг методологик маданиятига тўғри пропорсионалдир. Шу боисдан бу тушунча интеграл сифат кўрсаткич ҳисобланиб, тадқиқотчидан ўзида хусусий илмий фаолиятни таҳлил қилиш кўникмасини, маълум концепсия (назария)ни илмий асослаш ва ижодий қоМлаш қобилиятини егаллашни талаб етади.
Педагогик диагностикада ўрганилаётган жараён аниқловчи методлар жорий этилгунга қадар илмий асосланиши шарт: дастлабки ҳолат; тадқиқот мантиқъи; кутилаётган натижалар, уларга еришиш методларини белгилаш; истеъмолчилар билан ҳамкорлик ўрнатиш; уни жорий этиш шартларини ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Педагогик диагностика илмий фаолиятнинг мураккаб тури ҳисобланиб, у компетентли, методологияни чуқур ўрганган, илмий тадқиқот методлари билан қуролланган шахс томонидан муваффақиятли амалга оширилиши мумкин.
Илмий -тадқиқот ишларида объективлик, аниқлик,- танқидийлик, изчиллик, тизимлилик бўлиши шарт.

Download 330,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish