Ўзбек тили давлат тили (эмас)


Низомиддин МАҲМУДОВ, профессор



Download 2,63 Mb.
bet9/28
Sana23.07.2022
Hajmi2,63 Mb.
#845120
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   28
Bog'liq
Ўзбек тили давлат тили

Низомиддин МАҲМУДОВ, профессор:
– Она тилининг муҳимлиги, миллат шаклланишида тилнинг беқиёс ўрни ва аҳамияти ҳақида жуда узоқ гапириш, дунё алломаларидан беҳисоб иқтибослар, фикрлар келтириш мумкин. Масалан, Бенжамин Уориф деган америкалик олим шундай ёзган: “Агар Ньютон инглиз бўлмаганида ва инглизча тафаккур қилмаганида унинг яратган қонуни сал бошқачароқ бўлар эди”.
Биз миллат яшовчанлиги, равнақи ҳақида фикр юритсак, аввало, тил бирламчи бўлиши шарт. У давлат тили дейиладими, бошқами – миллат тилсиз бўлиши мумкин эмас. Тил ҳақидаги қонуннинг эскирганига анча бўлди. Ҳатто 1995 йилдаги таҳрири ҳам бугунги талабга жавоб бермайди. Хайриятки, Олий Мажлис Сенатида бу муҳим масала бир неча бор расман кўтарилди. Бу жуда катта воқеа. Биз бу жараёнда фаол ва ташаббускор бўлишимиз лозим.
Америкалик Томпсон деган олимнинг тадқиқотига кўра, бу мамлакатда энг кўп жиноят ўз тилини унутиб, инглиз тилида гаплашувчи ҳиндулар яшайдиган манзилларда содир бўлар экан. Она тилини унутган инсон ўз-ўзидан бошқа миллатга мансуб бўлиб қолмайди, балки кўп фазилатлардан маҳрум ва муаллақ бир мавжудотга айланади. Шу боисдан юртимизда яшовчи барча миллатлар тилига доимо эътибор билан қаралади. Аммо Давлат тилига алоҳида – давлат рамзлари даражасида ҳурмат кўрсатилиши лозим. Давлат тили худди герб, мадҳия ва байроқ сингари юксак мақомда бўлиши, давлат рамзи сифатида қадрланиши шарт. Бундай қоидага бугун дунёдаги кўплаб давлатлар қатъий амал қилади.
Маматқул ҲАЗРАТҚУЛОВ, ёзувчи,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист:
– 1989 йилда ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш тўғрисидаги қонун қабул қилингани катта воқеа бўлганини ёши улуғ зиёлилар яхши эслайди. У пайтда бунақа қонун қабул қилиш ҳазилакам иш эмасди. Қонун муайян маънода ўз вазифасини бажарди, унинг ижроси бўйича кўпгина ишлар қилинди. Буни эътироф этмаслик адолатсизлик бўлади. Агар қонун талаблари тўла бажарилмаган бўлса, бунга биз, ўзимиз айбдормиз.
Бугун давлат тили ҳақидаги қонуннинг янги вариантини ишлаб чиқиш давр талаби. Ахир, 25 йилда мамлакатимизда қанча қонунлар қабул қилинди, уларнинг қанчасига ўзгаришлар, тузатишлар киритилди, қанчаси ўз кучини йўқотди. Конституцияга ҳам ўзгаришлар киритилди-ку. Демак, ҳамма нарсани замонга мослаштириш керак, жумладан, давлат тили ҳақидаги қонунни ҳам.
Қонун ижроси таъминланмаяпти дейиш, унда-бунда гапириш ёки бир-икки мақола ёзиш осон. Унда ҳам, тан олайлик, асосан майда-чуйда мисоллар атрофида ўралашиб қолмоқдамиз. Бордию биз тилимиз фидойилари бўлсак, нега йирик масалаларни кўтармаймиз. Масалан, исм-фамилиямизми нотўғри, бузиб ёзиш ҳамон давом этмоқда. Ҳа, десангиз паспортида шундай, дейди. Паспортига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси асос бўлган. Хўш, бу ҳужжатларни ким берган? Ўзимизнинг мутасадди идораларми? Шундай экан, нега индамаймиз? Ахир, исм-фамилия одамнинг насл-насабини билдиради-ку.
Давлат тили ҳақидаги қонуннинг ижроси қониқарсиз экани ҳам Сенат мажлисида кўтарилди. Вазирлар Маҳкамасида бу борада махсус “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди, мутасадди вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди. Унда қонуннинг янги вариантини ишлаб чиқиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилган. Ёзувчилар уюшмасида ҳам шундай ишчи гуруҳ тузилди ва ишга киришди. Нега биз-адиблар, журналистлар, тилшунос ва адабиётшунос олимлар бу борада ташаббус билан чиқмадик? Эй, биродарлар, қонунимиз эскирди, унинг янгисини яратайлик, демадик. Керак бўлса, мана унинг янги варианти, деб мутасадди идораларга киритмадик. Ахир, Президентимиз ҳаммадан ташаббускор бўлишни, ютуқларни ҳам, камчиликларни ҳам рўй-рост айтишни, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар беришни талаб қилмоқда-ку.

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish