Ўзбек тили давлат тили (эмас)



Download 2,63 Mb.
bet2/28
Sana23.07.2022
Hajmi2,63 Mb.
#845120
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
Ўзбек тили давлат тили

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
20.10.2019 й.
АЖДОД ТИЛИ, АВЛОД ТИЛИ — ДАВЛАТ ТИЛИ!

  • 01.04.2020

  • 4033

1989 йил 21 октябрь...
Ушбу сана, шубҳасиз, мамлакатимиз ўтмишидаги энг қутлуғ саналардан бири. Зеро бу кунда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни қабул қилиниб, мустабид тузум ҳукмронлиги давридаёқ халқимизнинг ўзига хос жасорати тимсолига айланган эди. Ва шуни алоҳида эътироф этиш лозимки, бу ҳужжат ўз вақтида халқимизнинг Истиқлолга бўлган умид-ишончини, миллий ғурур туйғусини кучайтирди, Мустақиллигимизнинг ўзига хос пойдевори вазифасини бажарди десак, асло муболаға бўлмайди.

Мутахассисларнинг фикрича, жаҳон аҳли бугунги кунда 7000 дан зиёд тилда гаплашар ва, буни қарангки, уларнинг фақатгина 200 га яқинида давлат тили ёки расмий тил мақоми мавжуд экан. Ўтмишда 9000 дан ортиқ тил мутлоқ йўқолиб кетганлиги ҳам асослантирилади. Бирор бир тилнинг яшаб қолишини таъминлаш учун ундан камида 1 миллион киши фаол фойдаланиши керак, дейди соҳа ўрганувчилари.
Муболаға қилмаётган бўлсам, бугунги кунда Ер юзида 50 миллионга яқин аҳоли ўзбек тилида сўзлашади. Бу рақамлар Она тилимизнинг умрбоқийлигини мустаҳкам белгилаб турувчи омиллардан сўзлайди, албатта.
Халқимизда «олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ» деган ибора бор. Буни мен бежизга келтирмаяпман ва у айнан биз Ўзбекистондаги миллатдошларга қарата айтилган аччиқ сўздай туюлаверади. Нимага дейсизми, чунки биз дунёларга дарс берган буюк аждодларимизнинг мутлоқ меросхўри бўла туриб, яъниким, Ўзбекистон аталмиш обод диёрда фаровон ҳаёт кечириб, юрт тупроғи соғинчи, тилдошлар ва элдошлар соғинчи нима эканлигини ҳис қилмаган ҳолда умргузаронлик қилиб келмоқдамиз. Энди тасаввурга ҳам бир эрк бериб кўринг: қанчадан-қанча ўзбеклар айни пайтда ер юзининг турли нуқталаридаги бошқа мамлакатларда муҳожирликда, бошқа тузум, бошқача тутумда ҳаёт кечириб келишмоқда. Аммо уларнинг айнан ўз тилига бўлган эҳтироми бизни уялтириб қўядиган даражада бутунлай ўзгача. Мен тақдир тақозоси билан АҚШда яшаб қолган бир ўзбек оиласи мисолида мана шу сўзларни айтгим келади.
Узоққа бормайлик, ёнгинамиздаги афғонистонлик ўзбекларнинг она тилимизга юксак эътиборини кузатиб, хижолат тортиб кетасан, киши.
Бош Қомусимизнинг 4-моддасида «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир», деб белгилаб қўйилган бўлса-да, ҳеч бир тилдан кам бўлмаган гўзал Она тилимиз ўз забонимизга тўлақонли қайтариб берилганига ва эркимиз қуёши бошимизда порлаб турганига ҳам нари-бериси билан 30 йил тўлди. Аммо бу давр ўзни таниб олмоқ учун асло камлик қилмайди!
Тўғри, бу йўсинда улкан эврилишлар содир бўлгани ва бўлаётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Хусусан, буюк аждодларимиз руҳи олдида юзимиз анча ёруғланди. Улардан қолган бемисл мерослар ўрганиляпти, тадқиқ этиляпти.

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish