Ўзбек тили давлат тили (эмас)



Download 2,63 Mb.
bet5/28
Sana23.07.2022
Hajmi2,63 Mb.
#845120
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
Ўзбек тили давлат тили

Нодир ЖОНУЗОҚ:
– Биз ҳазрат Алишер Навоийни халқимизнинг маънавий пири, барчамизнинг маънавий устозимиз сифатида эътироф этамиз. Демакки, у зотнинг маслагига эргашиш, ҳаётлик чоғида амалга оширган ишларини баҳоли қудрат давом эттиришга уриниш – муқаддас бурчимиз. Ҳазратнинг она тилимиз тақдири учун қанчалик жон куйдиргани, унинг нуфузини оширишга қай даражада ҳисса қўшгани ёшу қарига бирдай маълум. Хўш, бу борада биз ижод аҳли, Навоий муҳиблари бугун нима қиляпмиз?
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 23 декабрь куни Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетига ташрифи чоғида зиёлиларга қарата: “Она тилимизнинг бойлигини, унга бўлган ҳурматингиз ва муҳаббатингизни тилимизни дунёга тараннум этиш билан кўрсатишингиз керак”, деган эди. Бу улуғвор ишга биз нечоғли тайёрмиз? Она тилига бўлган ҳурматимиз, муҳаббатимиз ҳаётда амалий исботини топяптими?
Тўғри, мустақиллик йилларида тилимиз равнақига оид салмоқли ишлар амалга оширилди. Лекин, шунга қарамай, бу борада ҳал этишимиз зарур бўлган муаммолар кўп экани бугун ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистон Республикаси Сенатининг 2018 йилнинг 13 декабрь куни бўлиб ўтган XVII ялпи мажлисида Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев давлат тили мақоми ҳақида гапириб, Қонун амалда ижро этилмаётганини таассуф билан сўзлади. Сенат раиси ҳақли равишда, инсон қайси тилда сўзласа ва фикрласа, кўпроқ ўша тилдаги мафкурага мойил бўлишини таъкидлаб, давлат тили билан боғлиқ салбий ҳолатларга эътиборимизни қаратди: “… аксинча, қонун ижросини назорат қилишга масъул бўлган парламент ҳузуридаги Доимий тил комиссияси ҳамда Атамашунослик қўмитаси фаолиятлари тугатилди, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш ишлари эса, белгиланган муддатда тўлиқ якунига етказилмади. Қонунда жавобгарликка тортишга асос бўлувчи нормалар мавжуд бўлса-да, қонун нормаларининг мунтазам бузиб келинаётгани учун бирон-бир айбдор шахс белгиланган тартибда жавобгарликка тортилмади. Аччиқ бўлса-да, айтишга тўғри келади – бу ҳолат қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ўрнига, уни маълум маънода рағбатлантирмоқда”.
Аслида бу муаммолар кўпдан буён олим ва адиблар, зиёлилар даврасида гапириб келинаётган эди. Эътиборлиси, бугун бу масалалар расмий мақомда кун тартибига қўйилиб, жамоатчилик билан биргаликда ечим изланяпти. Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарори асосида “Давлат тили ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилишини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Ўн беш банддан иборат бу ҳужжатда юқорида қайд этилган қатор масалалар қамраб олинган. Бу борада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси олдида турган вазифалар юзасидан Уюшма раисининг буйруғи имзоланди. Унга кўра, таниқли адиблар, шоирлар ва адабиётшунос олимлардан иборат Ишчи гуруҳ тузиш ва белгиланган вазифаларни ижро этиш кўзда тутилган. Бугун сизлар билан ана шу муҳим масала – давлат тилининг жамиятимиздаги ўрни, унинг нуфузини янада ошириш учун нималар қилишимиз лозимлиги ҳақида суҳбатлашмоқчимиз. Хўш, бу борада бугун ўз ечимини кутиб турган қандай муаммо ва масалалар бор, деб ўйлайсиз? “Давлат тили ҳақида”ги қонун лойиҳасида қандай меъёр ва тушунчалар акс этса, мақсадга мувофиқ бўлади? Умуман, бу жараёнда сизу бизнинг иштирокимиз қандай бўлиши даркор?
Бугун Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўзига хос қиёфаси, обрўси ҳақида қайғуриш – ҳаммамизнинг вазифамиз. Давлатимиз раҳбарининг ўтган йили мамлакатимизнинг хориждаги вакиллари, элчиларимиз билан учрашувида айтган “Ўзбекистоннинг чет элдаги элчиси бўлса-ю, ўзбек тилини билмаса, бу халқимизга хиёнат эмасми?” деган сўзларида ҳаётий ҳақиқат акс этганини бирдай эътироф этган эдик. Дарҳақиқат, давлат тилига қай даражада эътибор бераётганимиз ёки бермаётганимиз – мамлакат обрўсини белгилайдиган асосий мезонлардан бири саналади. Жумладан, юртимизга кириб келаётган хорижликлар, айтайлик, сармоядорлар ҳам мамлакатда қайси тил юқори мавқега эга эканини кузатади ва кейинги ҳаракатларини шунга қараб белгилайди: асосий мавқега эга тилни ўрганишга ҳаракат қиладилар, мутахассисларни ишга олишда айнан шу тилни билувчиларга имтиёз кўзи билан қарайдилар.
Дунё тажрибасига мурожаат қиладиган бўлсак, Францияда 1975 йилда француз тилини бошқа тиллар, демакки, ўзга маданиятлар таъсиридан ҳимоя қиладиган махсус қонун қабул қилинган экан. Бошқа илғор мамлакатларда ҳам шунга ўхшаш меъёрий ҳужжатлар бор. Шубҳасиз, ривожланган давлатларнинг бу борадаги амалиётини ўрганишимиз, ҳаётга татбиқ этишимиз зарур.

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish