Ўзбек тили давлат тили (эмас)



Download 2,63 Mb.
bet8/28
Sana23.07.2022
Hajmi2,63 Mb.
#845120
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28
Bog'liq
Ўзбек тили давлат тили

Иброҳим ҒАФУРОВ,
Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби:
– Чиндан ҳам, айрим вазифаларга оид жумла орасига қавс ичида “зарурат бўлганда бошқа тилларда”  деган иборани қўшиш – ўзбек тили мавқеини кўтаришга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни йўққа чиқаради.
Давлат тилининг мавқеини янада юксалтириш мақсадида қатор масалаларга эътибор қаратишимиз зарур, деб ҳисоблаймиз.
Тилнинг ҳолатини ёрқин кўрсатувчи соҳалар бу кўча-кўйлардаги лавҳалар, ёзувлар, бозорлару дўконларда қўйилаётган рекламалар, пештахтадаги битиклар, тадбиркорлик субъектлари, уларнинг маҳсулотлари, хизматларининг номланиши каби нарсалар, вақтли матбуотдаги эълонлар ва рекламалар ҳисобланади. “Тасвирий ойина” деган ташкилот фаол ишлаяпти. Аммо шаҳарларимизда ўрнатилган сон-саноқсиз тасвирий лавҳалар ва реклама баннерларида ўзбек тили тарғиботига оид бирор жумла ёки ишора ҳам йўқ. Ваҳоланки, ҳар куни кўз тушиб турадиган бу каби тасвирий воситаларнинг аҳамияти катта. Шуни эътиборга олган ҳолда, мамлакат миқёсида шу мавзуда бадиий паннолар, тарғибот-ташвиқот реклама материалларини яратиш ва барча кўчалар, биноларга ўрнатиш зарур. “Тилим – шон-шарафим”, “Тил – номусим, орим”, “Ўз тилим – ўзлигим”, “Тил ўрганган – олим” ва бошқа қатор таъсирчан, ифодавий ҳикматларни ўртага ташлаш зарур.
Ўзбекистоннинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасидаги мактаблар, лицей ва коллежларда ишчи гуруҳлари маълум саволлар бўйича иш олиб бориб, ижтимоий соҳа, корхоналар, ҳукумат идоралари ва ҳоказоларда тил кайфияти, боқибеғамлик ва ўзибўларчиликнинг сабаблари чуқур таҳлил этилиши шарт. Тадбиркорлар ўз маҳсулотларини, хизматларини таклиф қилишда ўзбек тилига ҳурмат кўрсатса, яхши бўлар эди. Шунингдек, қуйидаги жиҳатларни ҳам муҳим деб ҳисоблаймиз:
– тил – давлат ва умумхалқ ҳимоясида эканлиги ва унга доимий ғамхўрлик масаласи барча маънавий-маърифий умумхалқ миқёсидаги тадбирларда акс этиши;
– тил ва адабиёт дарсликлари ва қўлланмалар савиясини замон талаблари даражасига кўтариш;
– ўзбек тили тарғиботини хорижий тилларни ўрганиш жараёни билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ташқил этиш;
– “Давлат тили ҳақида”ги қонун ва Конституцияга дахлдор моддаларни қайта кўриб, муҳокама этиш;
– Вазирлар Маҳкамаси таркибида “Давлат тили қўмитаси” тузиш ва унинг ваколати ва масъулиятларини белгилаш зарур.

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish