Ўзбек тили давлат тили (эмас)


Бахтиёр НАЗАРОВ, академик



Download 2,63 Mb.
bet6/28
Sana23.07.2022
Hajmi2,63 Mb.
#845120
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
Ўзбек тили давлат тили

Бахтиёр НАЗАРОВ, академик:
Энг аввало, Ўзбекистонда тил масаласига ўз вақтида тўғри, оқилона ёндашилганини таъкидлаш ўринли. Узоқ-яқин мамлакатларда тил масаласи баҳонасида чиққан ихтилофлар буни яққол тасдиқлайди. Шу маънода, биз тутган йўл қатор мамлакатларда эътироф этилиши бежиз эмас.
Лекин бу – мазкур соҳада камчиликларимиз йўқ, деган маънони англатмайди. Мавжуд камчиликларни четдан туриб ўзгалар тузатиб бермайди. Ўзимиз уларни бартараф этишга киришмоғимиз керак. Хўш, бу камчиликлар нималардан иборат ва уларни бартараф этиш учун нималар қилинмоғи зарур, деган саволнинг кўндаланг бўлиши табиийдир.
Мен шу масалага оид айрим фикрларим, қарашларим билан ўртоқлашмоқчиман. Улар фақат мендагина эмас, бошқаларда ҳам бўлиши мумкин. Аввало, шуни таъкидлаш жоизки, давлат томонидан қабул қилинган қонунга амал қилинмаётган ҳолатлар кўп. Бу қонун ижросида етарлича назорат олиб борилмаяпти. Қонунни бузаётганларга ҳеч қандай чора кўрилмаяпти. Толерантлик, бағрикенглик жуда яхши фазилат, аммо давлат миқёсида қабул қилинган қонунга муносабат қоидаси бир хил: шу мамлакат фуқароси унга итоат этишга, амал қилишга мажбур.
Тан олайлик, давлат тили тўғрисидаги қонунга амал қилинмаётган ҳолатлар бугун деярли ҳар қадамда учрамоқда, гоҳида ўзимиз ҳам беихтиёр уларнинг иштирокчисига айланиб қоламиз: расмий иш юритиш, идоралараро ёзишмаларда бу яққол кўринади. Ҳатто қатнашувчилари деярли юз фоиз ерли халқ вакиллари эканига қарамай, осон йўл тутилиб, баъзан мажлисларимиз бошқа тилда олиб борилади.
Тўғри, масаланинг тараққиёт, глобаллашув билан боғлиқ жиҳатлари ҳам бор. Масалан, илм-фанда диссертация, китоблар ёзишда фақат давлат тили билан чекланиш, уларни бошқа тилда (дейлик, рус, инглиз тилида) оммалаштирмаслик фанимиз, илмимиз, олимларимизнинг халқаро миқёсларга чиқиши ва ўзбек илмининг жаҳон илми билан интеграциялашувига салбий таъсир кўрсатади. Лекин илмий жараён миллий тилда бўлмаслиги давлат тили нуфузи, умуман, миллий тафаккуримизда ижобий роль ўйнамайди. Тарихда бунга далиллар кўп. Ал-Хоразмий, Берунийлар асарларини жаҳонга машҳур қиладиган тилда ёзиб, илмимизни юксакларга олиб чиқдилар ва бу билан тўғри йўл тутдилар. Лекин бу ҳол туркий тил равнақига таъсир қилмай қолмади. Форс ва араб сўзлари Алишер Навоий асарларида кенг қўлланилганига қарамай, у туркий тил равнақи учун жон куйдиргани, бу ҳақда махсус асарлар яратгани бежиз эмас. Демоқчиманки, илм тили давлат тилида бўлмаган халқнинг тили доимо кемтик бўлиб қолаверади. Сўнгги 30 йил ичида молия, ҳарбий, тиббий, иқтисодий ва бошқа кўпдан-кўп соҳаларда тилдаги, фикр ифодасидаги қийинчиликларни рўкач қилиб, рус тилидаги тайёр қолипларга мурожаат этилиши, яъни осон йўл тутишга уриниш ва бошқа салбий оқибатлар, энг аввало, давлат тилининг тўлақонли илм тили даражасига айлана олмагани натижасидир.
Айтмоқчиманки, илмимизнинг, олимларимизнинг жаҳон миқёсидаги фаоллашувини қўллаб-қувватлаган ҳолда, бу жараённинг давлат тили равнақига салбий таъсир кўрсатмаслиги ҳақида ўзимиз қайғурмасак, яна ким қайғуради? “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги кўринишида бу масалага аниқ таъриф берилиши керак, деб ўйлайман. Сабаби, “илмий ишлар давлат тилида ёзилади, муаллиф хоҳишига қараб бошқа тилда ҳам ёзилиши мумкин”, деган ифода масалани тўғри ҳал қилиб беролмаслигини ўтган 30 йиллик тарихимиз кўрсатиб турибди. Тадқиқотлар аввал давлат тилида ёзилиб, кейин бошқа тилларга таржима қилинса, тўғри бўларди, деб ўйлайман. Бу масаланинг муҳимлиги фақат илм учун эмас, кенг доирадаги ишлаб чиқариш ва расмий ҳужжатлар билан ишлашга ҳам таъсир кўрсатишини инобатга олсак, масаланинг нечоғли жиддий экани янада ойдинлашади.

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish