Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти Информатика ва уни ўқитиш методикаси кафедраси ҳузуридаги Дастурий маҳсулотлар яратиш ва жорий этиш”
Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти Информатика ва уни ўқитиш методикаси кафедраси ҳузуридаги «Дастурий маҳсулотлар яратиш ва жорий этиш” марказининг тегишли тармоқ корхоналари муаммоларининг илмий ечимига йўналтирилган илмий-тадқиқот ишлари ва уларнинг натижалари ҳақида ҲИСОБОТ Информатика ва уни ўқитиш методикаси кафедрасида бугунги кунда 17,25 та штат бўлиб, 17 та асосий штатда профессор-ўқитувчи, 1 та ташқи ўриндош профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Шундан, фан номзодлари ва доцентлар 4 нафар, , 4 та фасафа доктори, 4 та катта ўқитувчи, 5 та ўқитувчи ва 3 нафар стажёр ўқитувчи фаолият юритмоқда. Кафедранинг илмий салоҳияти 46 % фоизни ташкил этади.
Информатика ва уни ўқитиш методикаси кафедраси қошида «Дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш” илмий-тадқиқотлар маркази»ташкил этилган. Марказда бугунги кунда мактаб битирувчиларини мақсадли касбга йўналтиришга мўлжалланган электрон платформа ва мобил иловалар яратиш, мактабда информатика ва ахборот технологиялари фанини SCRATCH дастури орқали ўқитиш технологияларини такомиллаштириш, ахборот технологиялари соҳасидаги ташкилотларнинг ўқув жараёнларига қатнашишини рағбатлантириш орқали умумтаълим мактабларида информатика фанини ўқитиш методларини такомиллаштириш каби мавзуларда лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Иннавацион худудга айлантирилаётган Жиззах вилояти Дўстлик тумани бўйича 2022 йил учун чора-тадбирлар дастурига киритиладиган энг истиқболли лойиҳа рўйхатига мазкур марказ томонидан ““Рақамли кутубхона” электрон таълим плафтформасинии яратиш ва жорий этиш” номли мавзудаги инновацион лойиҳани киритиш бўйича вилоят инновацион бошқармасига таклиф берилди.
Кафедрада бугунги кунгача Фориш туманидаги 12 –сонли умумий ўрта таълим ва Жиззах шаҳридаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда Жиззах шаҳридаги “ Ruhsora” МЧЖ билан билан 10 йилга мўлжалланган ҳамкорлик шартномалари имзоланган.
Кафедра ҳузурида ташкил этилган марказ тармоқ корхоналари муаммоларини ўрганиш, уларнинг ечимига йўналтирилган илмий-амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, лойиҳа натижаларини тижоратлаштириш, иқтидорли талаба ва ёш тадқиқотчиларни излаб топиш, уларнинг илмий ишлари натижаларини чоп этишга кўмаклашиш ва бошқа вазифаларни амалга оширмоқда. Айнан шу мақсадда кафедра профессор-ўқитувчилари, бакалаврлар, магистрлар ва иш берувчилардан иборат 9 кишилик иборат инновцион гуруҳ шакллантирилди. 2021 йил давомида марказ фаолияти доирасида кафедрада фаолият кўрсатиб келаётган қуйидаги ёш ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот ишлари мавзулари шакллантирилиб, мақсадли илмий-тадқиқот ишига жалб этилди: Рахмонқулов Феруз “ Рақамли технологиялар воситасида бўлажак информатика ўқитувчиларининг веб-дизайн компетентлигини ривожлантириш”, Бобобеков Шокир “Булутли технологиялар воситасида талабаларда ахборот хавфсизлиги бўйича компетенцияларни шакллантириш методикаси”, Хонимқулов Улуғбек “Электрон таълим муҳитида талабаларда компьютернинг техник таъминотига оид компетенцияларни ривожлантириш методикаси” , Маматқулова Умида “Таълимни рақамлаштириш шароитида фанлараро интеграция асосида ўқувчиларда коммуникатив компетенцияни шакллантириш технологияси” мавзуларида ўз илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.
Ушбу ҳамкорлик натижасида институт бюджетдан ташқари даромадлар ҳисобига кафедра томонидан 4,5 млн. сўм ўтказилди.
Марказ томонидан ўтган давр мобайнида тармоқ корхоналарининг муаммолари аниқланди:
1. Вилоятдаги кўпгина умумтаълим мактабларининг моддий- техник базаси мактабда информатика ва ахборот технологияларини самарали ўқитиш ва шу орқали ўқувчиларни “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида кенг иштирокни таъминлашга имкон бермайди.
2. Кўпгина мактаблар асосан анъанавий ўқитишга мослашиб қолган. Электрон ахборот таълим муҳитида ўқув жараёнини ташкил этиш йўлга қўйилмаган.
3. Нафақат информатика ва ахборот технологиялари, балки бошқа фанларни ўқитиш сифатининг ошиши биринчи навбатда мактабда мавжуд электрон таълим ресрусларидан фойдаланишга боғлиқ. Мактабларда мавжуд ва фойдаланилаётган электрон таълим ресурслари эса анча олдин яратилган, тахминан 2012 йилларга тўғри келади.яратилган. Бугунги кун талабига мос деб ҳисоблаб бўлмайди.
4. Мактабларга мўлжалланган 7-8 ва 10 синфлар дарсликлар умуман талабга жавоб бермайди. Дарсликлардаги ўқув материаллари ўқувчилар учун зерикарли. Мантиқий фикрлашга йўналтрилган опшириқлар деярли йўқ. Синфлар кесимида узвийлик таъминланмаган. Бу ўқувчилар билан ўтказилган сўровлар асосида аниқланди.
Мазкур муаммоларни ҳал этиш мақсадида кафедра қошида ташкил этилган марказда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар:
1) информатика ва ахборот технологиялари фанини чуқур ўрганишга мўлжалланган дидактик материаллар ва мультимедиа маҳсулотларининг янги авлодлари тайёрлаш;
2) босқичма-босқич синфлар кесимида мактаб информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича мобил иловалар яратиш;
3) информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича ўқувчиларнинг мустақил таълимини ташкил этишга электрон таълим ресурсларини яратиш;
4) мактаб битирувчиларини мақсадли касбга йўналтиришга мўлжалланган электрон платформа яратиш.