Геосиѐсий даврлаштириш ва жаҳон геосиѐсий тузилмасини шакллантириш жараѐни геосиѐсат фани яратилишидан анча олдин бошланган.
324
Жаҳон мамлакатларининг сайѐрадаги геосиѐсий маконларининг аниқлаш амалиѐти илк бора тахминан беш аср муқаддам Испания ва Португалия ўртасида “жаҳонни бўлишиб олиш тўғрисидаги” – 1494 йилда Тордесильяс ва 1529 йилда Сарагоса шартномалари асосида амалга оширилган. Бу жараѐн у ѐки бу шаклда 1991 йилдаги Беловеж битимига қадар давом этди. Ўшанда Россия, Украина ва Белоруссия раҳбарлари СССРни тарқатиш ҳақида келишиб олган эдилар. Кўряпмизки, жаҳон геосиѐсий харитасида айрим мамлакатларнинг ўрнини аниқлаб олиш учун башариятга тахминан беш юз йил керак бўлди. Умуман, жаҳон геосиѐсий тузилмасининг бутун босқичлари Европадаги давлатлараро муносабатлар динамикаси билан ҳам боғлиқдир. Бутун Европани ўз таъсири остида тутиб турган Ғарбий Рим ва Византия (Шарқий Рим) империяларининг аста-секин заифлашуви ва шунга мувофиқ равишда мутлақ ҳокимиятга интилаѐтган қироллик ҳокимиятларининг кучайиши кўп ўтмай сайѐранинг бу қисмида миллатлар ва миллий манфаатларнинг биринчи тўқнашувларига сабаб бўлди. Кучайиб бораѐтган қироллик ҳокимиятлари энди католик Рим ва тамоман заифлашган Византия ҳукмронлари қўл остида яшашни хоҳламай қолган эди. XV – XVII асрларда етарлича куч тўплаган қироллар диний империялар бўйинтуруғи остидан чиқдилар ва Испания ва Португалиядан сўнг, мустамлакаларни босиб олиш ҳисобига ўз “миллий ҳудудлари”ни кенгайтиришга киришдилар. Уларнинг бу қадамлари кўп ўтмай Европанинг ҳамма халқлари кўп йиллар давом этган миллатлараро урушларга тортилишига сабаб бўлди. Бу Вестфаль сулҳига ва Европада давлатлараро муносабатларнинг муайян системаси ўрнатилгунга қадар давом этди. Бу урушлар Европадаги ерларни, қулай географик маконларни эгаллаш учунгина эмас, бошқа қитъаларни, янги-янги мустамлакаларни босиб олиш учун ҳам олиб борилди. Россияда 1917 йилда содир бўлган октябрь социалистик тўнтариши, сўнгроқ СССРнинг ташкил этилиши, жаҳоннинг бирбирига қарама-қарши синфий-мафкуравий лагерларга бўлиниб кетиши янги геосиѐсий воқеликни майдонга келтирди. Шаклланган янги шароит асосий геосиѐсий акторларнинг (давлатлар ва давлатлараро бирлашмаларнинг) кураш методларини
325
жаҳон миқѐсида такомиллаштиришга йўналтирилган назарий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш заруриятини тақозо қилди. Ҳодисалар жараѐни аста-секин ХХ асрнинг биринчи ярмидан бошлаб халқаро муносабатлар ва давлатлараро алоқаларда сиѐсий, географик ва геостратегик омилларни кенг қўлланишга олиб келди. Европада марказлашган давлат қурилишининг бошланиши билан бир вақтга тўғри келган ва капитализм ривожига йўл очган мустамлакачилик ҳаракати тез орада жаҳонга ѐйилди ва сайѐранинг янги геосиѐсий тузилмасини шакллантиришга туртки берди. Бу жараѐн Биринчи Жаҳон урушининг охирига қадар давом этди ва жаҳонни янгидан бўлиб олишни талаб қилган Германиянинг мағлубиятини 1919 йилги Версаль конференциясида расман мустаҳкамлаш билан ниҳоясига етди. Версаль конференциясида ғолиб мамлакатлар Германияни олдинги “тартибот”га бўйсунишга мажбур қилишди, уни “анъанавий чегарлари” доирасига қайтаришди, Усмонийлар империясини тугатишди, унинг мустамлакаларини бўлиб олишди ва Россия империясининг ворисига айланган Совет ҳокимиятига қарши узоқ курашни бошлаб юборишди.