Витамин препаратлари



Download 136 Kb.
bet9/11
Sana21.02.2022
Hajmi136 Kb.
#42176
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Витаминлар, 2009

Д витаминининг 2 хил тури мавжуд: витамин Д2 (эргокальциферол) ва витамин Д3 (холекальциферол).
Эргокальциферол ва холекальциферол ёғда эрийдиган кристаллик моддалардир. Организмда кальций ва фосфор алмашинувини бошқаради. Ичакдан кальций ва фосфорнинг қонга сўрилишини яхшилайди. Са ва Р бирикмаларини суяк тўқимасига сингишини кучайтиради. Д витамини асосан балиқ ёғида, тухум сариғида, жигарда, сариқ ёғда, сутда кўп бўлади. Шунингдек, Д витамини қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсирида одам терисида ҳам ҳосил бўлади.
Д витамини прогормон бўлиб, унинг фаол метаболитлари гормонал фаолликка эга. Холекальциферолнинг энг фаол метаболити ҳисобланувчи кальцитриол (рокальтрол) гормон сифатида организмда ҳосил бўлади. У кўп-чилик тўқималарда кальций алмашинувини бошқаради. Кальцифедиол – холекальциферолнинг асосий айланиб юрувчи метаболитидир.
Холекальциферолнинг синтетик аналоги – альфакальцидол бўлиб, жигарда кальцитриолга айланади. Кальцитриолнинг синтетик аналоги – кальципотриол (псоркутан) препаратидир.
Ўсимликларда эргостеролдан ҳосил бўлувчи эргокальциферол организмга тушганидан кейин холекальциферолга ўхшаб метаболитланади.
Д гуруҳи витаминларининг моддалар алмашинувига таъсири бир хил ва у асосан кальций ҳамда фосфатнинг метаболизмига қаратилган. Уларнинг асосий самараларидан бири – ичак эпителийсининг кальций ва фосфатларга нисбатан ўтказувчанлигини ошириши ҳисобланади. Бунда уларнинг қондаги зарур миқдордаги концентрацияларига эришилади. Бундан ташқари, Д витамини суяк тўқимасининг минерализациясини бошқаради. Унинг етишмаслигида рахит, остеомаляция ва остеопороз келиб чиқади. Шу билан бирга, Д витамини таъсирида суяк тўқимасида унинг ўсиши учун зарур бўлган етарли шароит яратувчи кальцийнинг мобилизация жараёни ҳам бошқарилади.
Буйрак каналчаларида фосфатларнинг реабсорбциясини ошириши ҳи-собига уларнинг организмдаги етарли концентрациясини ушлаб туришда ҳам аҳамияти катта. Кальций ҳамда фосфатлар алмашинувининг бошқарилиши фақат Д витамини ёрдамида эмас, балки паратгормон ва тирокальцитонинлар таъсирида ҳам бошқарилади.
Д витамини етишмаслигида болаларда рахит, катталарда эса остеомаляция (суякларнинг юмшаб қолиши) кузатилади. Гиповитаминозида мушаклар қувватининг пасайиши, умуртқа поғонаси ва кўкрак қафаси суякларининг деформацияланиши, оёқ суякларининг қийшайиб, “О” шаклини олиши, тишларнинг кечикиб чиқиши кузатилади.
Д витамини ингичка ичакда сўрилади. Лимфа орқали жигарга ва умумий қон оқимига тушади. Суякда, ёғ тўқималарида, жигарда, ингичка ичак шиллиқ қаватида ва б. аъзоларда деполанади. Д витамини ва унинг парчаланиш маҳсулотлари асосан ичак, камроқ миқдорда буйрак орқали ажратилади.
Д витаминининг дозаси ошиб кетганда ўткир ва сурункали заҳарланиш (Д-гипервитаминозлар) келиб чиқади. Бунда суякларнинг патологик деминерализацияси ва кальцийнинг буйракларда, томирларда, юракда, ўпкада, ичакда тўпланиб қолиши кузатилади. Натижада тегишли аъзонинг фаолияти издан чиқади ва бу ўлимга олиб келиши мумкин. МНС ҳам кучли шикастланади.
Тиббиёт амалиётида эргокальциферол, кальциферол, кальцитриол, альфакальцидол, холакальциферол, кальцифедиол препаратлари ишлатилади. Балиқ ёғи ҳам Д витамини фаоллигига эга. Улар асосан рахитнинг олдини олиш ва даволаш учун ишлатилади. Шунингдек, остеодистрофияларни даволашда, остеомаляцияда, остеопорозларда, синган суякларнинг битишини тезлаштиришда, қалқонсимон олди безларининг етишмовчилигида, тери силида, тизимли қизил югурдида, псориазда ишлатилади.

Download 136 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish