Витамин препаратлари


I. Сувда эрийдиган витаминларнинг препаратлари



Download 136 Kb.
bet2/11
Sana21.02.2022
Hajmi136 Kb.
#42176
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Витаминлар, 2009

I. Сувда эрийдиган витаминларнинг препаратлари
1. Витамин В1 (антиневритик витамин – аневрин) – тиамин
2. Витамин В2 (ўсиш витамини) – рибофлавин
3. Витамин В3 ёки Витамин РР (антипеллагрик витамин) – ниацин, никотинат кислота
4. Витамин В5 (антидерматит таъсирли витамин) – пантотенат кислота
5. Витамин В6 (антидерматит таъсирга эга – адермин) – пиридоксин
6. Витамин В8 ёки Витамин Н (себореяга қарши) – биотин
7. Витамин В9 ёки Витамин Вс (антианемик) – фолат кислотаси
8. Витамин В12 (антианемик) – цианокобаламин
9. Витамин В13 – орат кислотасининг калийли тузи
10. Витамин В15 – пангамат кислотаси
11. Витамин С (антискорбут, цингага қарши (антицингот) витамин) – аскорбинат кислотаси
12. Витамин Р (капиллярлар деворини мустаҳкамловчи ва ўтказувчан-лигини яхшиловчи витамин) – рутин
13. Витамин U (ярага қарши) – метилметионин сульфоний
14. Витамин F
II. Ёғда эрийдиган витаминларнинг препаратлари
1. Витамин А (антиксерофтальмик витамин) – ретинол (каротин)
2. Витамин Д (антирахитин – антирахитик фактор) – кальциферол
3. Витамин Е (кўпайиш витамини – антистерил витамин) – токоферол
4. Витамин К (антигеморрагик фактор) – нафтохинон
СУВДА ЭРУВЧИ ВИТАМИНЛАРНИНГ ПРЕПАРАТЛАРИ
Бу гуруҳга кўпчилик витаминлар киради, жумладан В гуруҳи витаминлари, витамин С ва б.
Тиамин (витамин В1) катта миқдорда буғдой маҳсулотларида, шолида, нўхотда, хамиртурушда ва бошқа ўсимлик ҳамда ҳайвон маҳсулотларида мавжуд. Тиамин ичакдан сўрилиб, фосфорланади ва тиаминпирофосфатга айланади.
В1-гиповитаминози полиневритлар, мушаклар бўшашиши ва сезувчанликнинг бузилишига олиб келади. Оғир ҳолатларда парезланиш ва фалажланишлар келиб чиқади (бери-бери касаллигида). Юрак-қон томир тизими фаолияти ҳам бузилади. Баъзан тахикардия, юрак кенгайиши (дилатацияси) ва шишлар билан кечувчи юрак етишмовчилиги кузатилади. Диспептик бузилишлар ҳам юзага келиши мумкин.
МИЙ дан ёмон сўрилади. Парентерал (м/и) киритилганда етарли даражада юқори биоэришувчанликка эришилади. Тиамин маълум миқдорда тўқималарда деполанади. Соф ҳолда ва метаболитлари буйраклар орқали ажратилади.
Амалиётда тиамин бромид ва тиамин хлорид препаратлари (ичишга ва парентерал) қўлланилади. Улар тиаминнинг етишмовчилигида, невритларда, невралгияларда, парезларда, радикулитда, айрим тери касалликларида, шунингдек, МИЙ ва юрак-қон томир тизими патологик ҳолатларида ишлатилади.
Токсик самаралар кузатилмайди, айрим пайтларда аллергик реакциялар юзага чиқиши мумкин.
Кокарбоксилаза (тиаминпирофосфат, котиамин) тиаминнинг дифосфорли эфири бўлиб, карбоксилазанинг коферменти ҳисобланади. АТФ ҳосил бўлишини оширади, калий ионларининг миокард ҳужайраларига ўтишини меъёрлаштиради, қонда қанд миқдорини камайтиради, инсулин фаоллигини оширади. Юрак ритмининг бузилишларида, тож томирлар етишмовчилигида, ҳар хил келиб чиқишга эга бўлган ацидозларда, қандли диабет билан боғлиқ бўлган коматоз ва прекоматоз ҳолатларда ишлатилади. В1-гипо- ва авитаминозларида тавсия қилинмайди. М/и ва в/о киритилади.

Download 136 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish