Витамин препаратлари



Download 136 Kb.
bet7/11
Sana21.02.2022
Hajmi136 Kb.
#42176
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Витаминлар, 2009

Витамин Р (рутин, кверцитин) – биофлавоноидлар гуруҳига кирувчи қатор моддаларни бирлаштиради. Капиллярлар деворини мустаҳкамловчи ва ўтказувчанлигини яхшиловчи витамин ҳисобланади. Оксидланиш-қайтари-лиш реакцияларида қатнашади, антиоксидант таъсирга эга. Организмда витамин Р етишмаганда капиллярлар чидамлилиги камайиб, қон томирлар ўтка-зувчанлиги бузилади (ўтказувчанлиги ошиб кетади).
Амалиётда рутин (гречканинг яшил маҳсулотидан олинадиган кварцетиннинг 3-рутинозиди ҳисобланади), кварцетин, чой ўсимлиги баргларидан олинадиган витамин Р, цитруслардан олинадиган витамин Р ва б. ишлатилади. Р-витамин фаолликка эга бўлган препаратлар геморрагик диатезларда, капилляротоксикозларда, кўз тўр пардасига қон қуйилганда, ревматизмда, септик эндокардитда, гипертонияда, юқумли касалликлар (қизамиқ, қизилча, тошмали тиф) да, аллергик касалликлар, нур касаллигида кўпинча аскорбин кислотаси билан бирга асосан ичишга қўлланилади.
Витамин U (метилметионинсульфоний хлориди) – ярага қарши витаминсимон модда (ulcus – яра сўзидан олинган). Витамин U (ёки S-метил-метионин) – метиониннинг фаол шакли ҳисобланади. Организмда S – аденозинметионинга айланади. S аденозинметионин эса холин, адреналин ва бошқа биологик моддаларни метиллантиради. Протеин синтезини тезлаштиради. МИЙда метаболизмни яхшилайди, меъда шиллиқ қаватини пепсин ва хлорид кислотаси таъсиридан сақлайди ҳамда жароҳатланган шиллиқ парданинг қайта тикланишини яхшилайди, меъда шираси ажралишини сусайтиради, кислоталикни камайтиради. Гистаминни метиллантириб фаол бўлмаган метилгистаминга айлантиради ва антигистамин ҳамда яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Ганглиоблокаторлик ва оғриқ қолдирувчи (анальгезия қилувчи) таъсирларга ҳам эга. Витамин U асосан жигар касалликларида, меъда ва 12 бармоқ ичак яра касалликларида, сурункали гастрит, гастралгия, сурункали энтероколит, гепатохолециститларда, ёғлар алмашинуви бузилишида, коллагенозларда, дерматитларда, стоматитларда, дизентерияда қўлла-нилади.
Витамин N (липоат кислотаси) – липотроп таъсир этувчи витаминсимон модда. Углеводлар ва липидлар алмашинувини бошқаради, холестерин миқдорини камайтиради. Препарат сифатида асосан жигар циррозини, сурункали гепатитни ва атеросклерозни даволашда қўлланилади.

Download 136 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish