Витамин препаратлари



Download 136 Kb.
bet4/11
Sana21.02.2022
Hajmi136 Kb.
#42176
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Витаминлар, 2009

Пантотенат кислотаси (витамин В5) табиатда жуда кенг тарқалган. У хамиртурушда, жигарда, тухумда, балиқ увилдириқларида, дон маҳсулотла-рида, гул карамда катта миқдорда сақланади. Шунингдек, ичак микрофлораси томонидан ҳам синтезланади.
Пантотенат кислотасининг ўнгга буралувчи изомери физиологик фаолликка эга. Организмда у кофермент А ҳосил бўлишида иштирок этади. Кофермент А нинг моддалар алмашинувидаги аҳамияти катта: ёғ кислоталарининг оксидланишида ва биосинтезида, кетокислоталарнинг оксидланувчи декарбоксилланишларида, лимон кислотасининг, кортикостероидларнинг, ацетилхолиннинг синтезида иштирок этади. Инсонларда пантотенат кислотасинингш етишмовчилиги деярлик кузатилмайди.
МИЙ дан яхши сўрилади. Катта миқдорда юракда, жигарда, буйракларда, буйрак усти безларида аниқланади. Ўзгармаган ҳолда (2/3 қисми буйраклар, 1/3 қисми эса ичак орқали) ажралади.
Амалий тиббиётда пантотенат кальций (ичиш учун, маҳаллий ва парентерал) ишлатилади. Препарат невритларда, невралгияларда, айрим аллергик реакцияларда, нафас аъзолари касалликларида, яраларда, куйишларда, ичакнинг операциядан кейинги атонияларида, стрептомицин ва маргумуш бирикмалари препаратларининг заҳарли самараларини бартараф қилиш учун ишлатилади.
Кальций пантотенатининг заҳарлилиги паст. Ножўя таъсирларидан баъзан диспептик бузилишлар кузатилади.
3 та бирикмани витамин В6 деб белгилаш қабул қилинган: пиридоксин (пиридоксол), пиридоксаль ва пиридоксамин. Уларнинг барчасини белгилаш учун одатда биринчи бирикманинг номи билан пиридоксин деб аталади.
Витамин В6-фаолликка эга бўлган моддалар катта миқдорда хамиртурушда, дон маҳсулотларида, дуккаклиларда, бананда, гўштда, балиқда, жигарда ва буйракда сақланади. Витамин В6 барча кимёвий турларининг асосий коферменти пиридоксальфосфат ҳисобланади. Пиридоксальфосфат азотли алмашинувнинг жуда кўпчилик жараёниларида иштирок этади.
Катталарда витамин В6 етишмаслиги деярлик кузатилмайди, у асосан ёш болаларда юзага чиқиши мумкин (қалтирашлар, дерматит кўринишида). Шунингдек, узоқ муддат давомида силни даволашда пиридоксальфосфатнинг синтезини блокловчи изоникатинат кислотасининг гидрозидлари (изониазид) қўлланилган пайтларда ҳам витамин В6 етишмовчилиги намоён бўлади.
Пиридоксин МИЙ дан яхши сўрилади. Организмда кимёвий ўзгариш-ларга учрайди ва унинг метаболитлари буйраклар орқали чиқариб юборилади. Тиббиёт амалиётида пиридоксин гидрохлориди препарати изоникатинат кислотасининг гидрозидлари, антибиотиклар ишлатилганда, катта жисмоний зўриқишларда, хомиладорлар токсикозларида келиб чиқадиган витамин В6 етишмовчилигида қўлланилади. Шунингдек, паркинсонизмни, невритларни, радикулитни, нур касаллигини, енгил ва ўртачи оғирликдаги гепатитларни, айрим тери касалликларини даволашда ҳам ишлатилади. Ичилади ҳамда парентерал киритилади. Беморлар томонидан яхши кўтарилади. Баъзан аллергик реакциялар келиб чиқиши мумкин.
Пиридоксин билан бир қаторда унинг коферменти пиридоксальфосфат ҳам ишлатилади.

Download 136 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish