Витамин препаратлари



Download 136 Kb.
bet10/11
Sana21.02.2022
Hajmi136 Kb.
#42176
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Витаминлар, 2009

Е витамини (токоферол) – оксидланишга қарши витамин (токос – насл, феро – ташийман). Токоферолнинг, унинг изомерларининг ҳамда синтетик унумларининг 7 хил тури мавжуд бўлиб, улардан α-токоферол энг фаоли ҳисобланади. Е витамини оксидланиш жараёнида қатнашади, табиий антиоксидант ҳисобланади. Тўйинмаган ёғ кислоталарининг оксидланишини пасайтиради, атеросклерозни олдини олади. Витамин Е асосан балиқ увилдири-ғида, ўсимлик мойларида (кунгабоқар мойи, пахта мойи), жигар, сут, гўшт, тухум сариғи, дуккакли ва дон ўсимликларида, ғалла муртаклари таркибида бўлади.
Витамин Е етишмаганда мускуллар кучсизланиши, скелет мушакларида, юрак мушакларида, жинсий безларда дегенератив ўзгаришлар келиб чиқа-ди, бундан ташқари бепуштликка олиб келади, жинсий фаолиятнинг пасайиши кузатилади. Амалиётда Е витаминининг мойли эритмаси, Е витаминининг концентрати каби препаратлар шаклида ишлатилади.
Ишлатилиши: функционал стерилликда, ҳомиладорликнинг муддатдан олдин туғиш ҳавфи бўлганда, спонтан абортларни олдини олиш учун, ҳомиладорлик токсикозларида, мускуллар дистрофияларида, стенокардияда, периферик томирлар шикастланганда, ревматизмда, ревматоид артритда, климаксда ва атеросклерозда ишлатилади.
Витамин К – геморрагияга қарши витамин. Витамин К нинг 3 та модификацияси бор:
Витамин К1 – филлохинон (себарга ўсимлигидан олинади)
Витамин К2 – менахинон (балиқ унидан олинади)
Витамин К3 – викасол (синтетик йўл билан олинади).
Викасол – витамин К нинг витамери (синтетик аналоги) ҳисобланади, антигеморрагик витамин ҳам дейилади. Витамин К жигарда, протромбин, проконвертин синтезланишини стимуллайди ( Физиологик таъсири: жигарда протромбин миқдорини кўпайтириш йўли билан қон ивувчанлигини кучайтиради). Витамин К га бой маҳсулотлар: исмалоқ, карам, помидор, қовунда, наъматак меваларида, себарга, каштан баргларида, жигарда бўлади. Шунингдек организмда йўғон ичак микрофлорасидан ҳам ҳосил бўлади.
Витамин К етишмаганда бурун ва тишлардан қон кетиши, тери ичи ва ташқарисида қон қуюлишлар, меъда ичакдан қон кетиши кузатилади.
Ишлатилиши: гипопротромбинемияда, гепатит, цирроз, меъда ва 12 бармоқ ичак яра касалликаларида, сурункали ич кетишда, бурундан давомли қон кетганда, бачадондан қон кетишда, ҳомиладорликнинг охирги ойида туғруқдан қон кетишни олдини олиш учун, чала туғулган болаларнинг геморрагик ҳолатларида, климактерик қон кетишларда, геморрой (бавосил), нур касаллигида, хирургик операция даврларида, сил касаллигида, ўпкадан қон кетишининг олдини олиш учун ишлатилади.

Download 136 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish