Витамин препаратлари



Download 136 Kb.
bet5/11
Sana21.02.2022
Hajmi136 Kb.
#42176
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Витаминлар, 2009

Витамин В8 (ёки витамин Н) – биотин – себореяга қарши витамин. Терига ранг берадиган пигмент моддаларнинг етарли миқдорда ҳосил бўлишига ёрдам беради, терининг ультрабинафша нурларга нисбатан чидамлилигини оширади. Ёғлар алмашинувида, пироузум кислотасининг оксидланишида қатнашади. Биотин асосан жигарда, ловияда, сутда бўлади. Асосан тери касаллиги – себорреяда қўлланилади.
Витамин В9 (ёки витамин Вс) – фолат кислотаси (птероилглутаминат кислотаси) 3 та таркибий қисмдан иборат: птеридинли ҳосила, парааминобензоат кислотаси ва L-глутаминат кислотаси. Фолат кислотаси катта миқдорда янги сабзавотларда (салат, шпинат, помидор, сабзи), жигарда, буйракларда, тухумда, пишлоқда ва б. Озиқ-овқат маҳсулотларида сақланади. Шунингдек, ичак микрофлораси томонидан ҳам синтезланади.
Жигарда фолат кислотаси ўзининг фаол кофермент шаклига – 5,6,7,8-тетрагидрофолат кислотасига – айланади. Тетрагидрофолат кислотаси пуринлар синтезида ва билвосита пиримидинлар синтезида иштирок этиб, қатор аминокислоталарнинг айланишларида, гистамин алмашинишида, метионин синтезида (яъни, нуклеин кислоталар ва оқсил метаболизмида) ҳам қатнашади.
Фолат кислотасининг етишмовчилигида макроцитар анемия келиб чиқади. Шунингдек, лейкопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения ҳам кузатилиши мумкин. МИЙ шикастланади (глоссит, стоматит, ярали колит, энтерит келиб чиқади).
Фолат кислотаси ингичка ичакда сўрилади. Асосий сўрилган қисми қон зардобидаги оқсиллар билан боғланади. Жигарда катта миқдорда деполанади. Ликворда юқори концентрацияларда аниқланади. Парчаланган маҳсулот-лари буйраклар орқали ажралади.
Фолат кислотаси макроцитар анемияларда, ёш болалар ва ҳомила-дорлар мегалобластик анемияларида, спру касаллигида ва б. ишлатилади.
Витамин В12 (цианокобаламин) – асосан катта миқдорда қорамол жигари ва буйракларида сақланади. Табиатда асосан микроорганизмлар томонидан синтез қилинади. Инсон организмида унинг бундай синтезланиши аҳамиятга эга эмас, чунки у асосан ингичка ичакда сўрилади (йўғон ичакда синтезланади ва шунинг учун ҳам сўрилмайди).
Витамин В12 фаол коферментларининг асосий вазифаси (кофермент В12 ва метилкобаламин) ҳаракатланувчи метил гуруҳлари ва водородни ташишдан иборат. Шунинг ҳисобига оқсиллар ва нуклеин кислоталар алмашинувига таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, витамин В12 қон яратилишида, эпителиал ҳужайралар ҳосил бўлишида, нерв тизими фаолиятининг ҳамда ўсиш ва регенерация жараёнларининг амалга оширилишида ҳам иштирок этади.
Цианокобаламиннинг етишмаслигида мегалобластик анемия (пернициоз ёки хавфли анемия, Аддисон-Бирмер анемияси) юзага келади. Шунингдек, МИЙ (тил ёрқин-қизил тусга кириб, силлиқлашади, кимёвий таъсирловчиларга нисбатан ўта сезгир бўлади, меъда шиллиқ қаватининг атрофияси кузатилади, ахилия) ва нерв тизими (парестезиялар, оғриқ сезгилари, юришнинг бузилиши) ҳам шикастланади.
Цианокобаламин (“Каслнинг ташқи омили”) ингичка ичакда сўрилади. Бу унинг меъдада “Каслнинг ички омили” билан ўзаро таъсирлашганидан кейин юз беради. Ички омил гликопротеин бўлиб, цианокобаламиннинг абсорбцияси учун зарур. Унинг қандайдир сабаблар билан етишмаслигида цианокобаламинни парентерал киритиш лозим. Цианокобаламин қон зардобида асосан оқсиллар билан боғланган ҳолда бўлади. Катта миқдорда жигарда деполанади. Асосий қисми ҳазм йўли безлари (асосан ўт) ва қисман буйраклар орқали ажралади.
Препарат беморлар томонидан яхши кўтарилади. Баъзида қон ивувчанлигининг ортиб кетишига олиб келади. Эритроцитлар ва лейкоцитлар миқдо-рининг меъёрдан ортиб кетишида препаратнинг дозаси камайтирилади.

Download 136 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish