«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet95/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Белгилари. РР гиповитаминозга хос клиник белги - терининг қуруқлашиши ҳисобланади. Жароҳатланиш одатда симметрик жойлашади. Аввалига тошмалар, кейинчалик, қорамтик пўстлоқ ҳосил бўлади. Бел, кўз атрофи, оёқларнинг ташқи юзаси, яъни қуёш таъсирига учрайдиган тана юзасида яллиғланиш ўчоқлари пайдо бўлади. Стоматит, глоссит, танглайнинг гиперемияси ва яраланиши, тез қонавчан бўлиши, тилнинг юқориги қисмининг шохланиши, унинг қалинлашиши ва кейинчалик, ёрилиши характерли бўлади. Оғиздан сўлак оқиши кучаяди, қўланса ҳид келади. Тилнинг жароҳатланиши кўпинча итларда қайд этилади. Шунингдек, уларда қайд қилиш, диарея, организмнинг сувсизланиши кузатилади. Касал ҳайвонларда тахикардия, аритмия, атаксия, асаб бузилишлари, тананинг орқа қисмининг фалажи кузатилади.
Ташхис бошқа гиповитаминозлардагидек тартибда аниқланади. Касалликни рух етишмовчилигидаги паракератоз, экземалар ҳамда фотодинамик хусусиятли озиқалардан заҳарланиш оқибатидаги терининг жароҳатланишларидан, қўтир, анаэроб дизентерия, салмонеллёз каби юқумли касалликлардан фарқлаш керак.
Даволаш. Касалликнинг сабаблари йўқотилади. Рационга оқсилга ва В гуруҳи витаминларига бой озиқалардан кепаклар, озиқавий ачитқилар, гўшт суяк, балиқ, ўт унлари, ўстирилган донлар, кунжара ёки шрот киритилади.
Даволовчи восита сифатида мускул орасига никотин кислотаси ёки ниткотинамид 0,4 мг/кг дозада 12-16 кун қўлланилади. Ҳазм тракти фаолияти маромлашгач, препаратни 8-12 кун давомида чўчқаларга 30-80, итларга 30-50 мг оғиз орқали бериш мумкин. Даволаш мажмуаси таркибига тиамин, рибофлавин, пиридоксин, аскорбин кислотаси ҳамда юрак ишини яхшиловчи ва симптоматик терапия воситалари киритилади.
Профилактикаси. Ҳайвонлар рационида никотин кислотасининг меъёрларда бўлиши таъминланади. Чўчқалар рационида 1 кг озиқа қуруқ массасида 7,5 мг никотин кислотаси бўлиши лозим.
Пиридоксиннинг етишмовчилиги6 гиповитаминоз, В6-hypovitaminosis) - азот алмашинувининг бузилиши, микроцитар анемия, терининг жаролҳатланиши, тутқаноқ ва қалтироқ билан характерланиб, кўпинча чўчқалар, мўйнали ҳайвонлар, итлар, паррандалар ҳамда бузоқлар ва бошқа турдаги ҳайвонлар касалланади.
В6 витамини ҳайвонот оламидан олинадиган озиқалар, кепаклар, ачитқи, кунжара, ўт, балиқ уни, табиий ўтлар пичани, дуккаклилар, илдизмевалилар ва донлар таркибида етарли миқдорларда бўлади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish