Строфантин (Strophanthinum) препаратининг таъсири ҳам марваридгул препаратлари таъсирига ўхшайди, лекин тез ва кучлироқ таъсир кўрсатади.
Строфантин настойкасидан катта ҳайвонларга 10-15 мл ичириш ёки 1-2 мл 1:4-1:5 нисбатларда сув билан суюлтирилган холда вена орқали юбориш мумкин. Итларга 0,1-0,3 мл вена орқали юбориш ёки 10-20 томчи ичириш мумкин.
Тоғ гули препаратларининг (Cherbae adonidis vernalis) таъсири марваридгул препаратларининг таъсирига ўхшаш бўлади. Ундан тайёрланган настойкадан катта ҳайвонларга 20-40 мл, майда ҳайвонларга 1-10 мл ичирилади. Баргидан катта ҳайвонларга 5-7 г, емга қўшиб едирилади. Итларга настойка ҳолида 1-2 мл ёки 20-40 томчи ичирилади.
Ангишвонагул ўти (herbae canvollariae majalis) таркибида конваллатоксин ва конваллязид гликозидларини сақлайди ва қуйидаги миқдорда ишлатилади: настойкасидан отларга 10-25, чўчқаларга 1-5 мл, барги ёки ўсимликнинг поясидан шунга мос равишда 5-15, 5-20, 2-8, 1-5 г ичирилади.
Юрак гликозидлари асосан истисқо, оғир юқумли касалликлар ва шунингдек, травматик перекардитни дифференциал диагностика қилишда ҳам ишлатилади.
Юракни тинчлантирувчи дориларга валериан препаратлари, азот кислотаси эфирлари ва нитритлар киради.
Валериан экстракти ва настойкасидан итларга 20-30 томчидан кунига 2-3 марта,чўчқаларга 5-10 мл ичирилади. Бу препаратлар юракдаги функционал етишмовчиликлар, тутқаноқ ва асаб тизими касалликларини даволашда кўп ишлатилади.
Азот кислотаси эфирларидан нитроглецириннинг 1% ли эритмаси отларга 0,3-0,5 мл, итларга 1-2 томчи оғиз орқали ичирилади. Бунинг таъсирида қон томирлар маркази тонуси пасаяди, бош мия ва юрак томирлари кенгаяди. Қон босими деярли ўзгармайди.
Нитритлардан энг кўп ишлатиладиганлари амилнитрит ва натрий нитрит хисобланиб, амилнитрит ингаляция орқали, натрий нитрат эса отларга 1-2 г, итларга - 0,1 г оғиз орқали ичирилади.
Касал ҳайвонни қабўл қилишда - юрак-қон томирлар касалликларига гумон қилинган ҳайвон (сигир ёки от) дарсга олиниб, анамнез маълумотлари йиғилади, кейин талабалар 3-4 тадан кичик гуруҳларга бўлинади ва тўлиқ клиник - лабаратор текширишлар ўтказишади. Текшириш натижалари ўқитувчи иштирокида таҳлил қилиниб, диагноз аниқлангач, талабалар мустақил равишда даволаш схемасини тузишади ишлатилган дориларга рецептлар ёзишадилар.
1. Сигирга
Rp.: Sol. Adrenalini hydrochloridi 0,1% - 10,0
d.S. Тери остига бир марта юбориш учун.
2. Отга
Rp.: Pulv. fol. Digitalis 2,0
Fructuum juniperi pulv.25,0
M.f. pulvis
D.t.d. N8
S. Оғиз орқали.1 ўрамдан кунига икки марта, 4 кун давомида.
3. Сигирга
Rp.: T-re Valerianae 100,0
D.S. Оғиз орқали. 15 мл.дан сув билан кунига 2 марта.
4.Отга
Rp.: Sol. Camphorae oieosae 20 %-10.0
D. t. d. N 6 in ampulis
S. Тери остига. Эрталаб ва кечкурун 3 ампуладан юборилади.
5.Отга
Rp.: Сordiamini 2,0
D.t.d. N 50 in ampullis
S. Тери остига. 5 кун давомида икки мартадан 5 ампуладан юбориш
учун.
9-машғулот. ЮРАК ҚОН-ТОМИР ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИ бўйича касал хайвонларни даволаш
Do'stlaringiz bilan baham: |