«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet29/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Стрихнин (Ctrichnini)- юрак нервлари ва мускулларини кучли қўзғатиб, юрак мускулларнинг қисқариш кучи ва амплитудасининг ошувига сабаб бўлади. Бунда қорин бўшлиғида жойлашган қон томирлар тораяди, теридаги қон томирлар эса кенгаяди. Кўп миқдорларда ишлатилса қалтираш, тери сезувчанлигининг ошиши, санчиқ белгиларини келтириб чиқаради. Стрихнин 0,1% ли эритма ҳолида сигир ва отларга 0,03-0,05 (қуруқ модда ҳисобида), итларга 0,001-0,002 г тери остига юборилади. Бир ҳафта давомида 3-4 мартадан ортиқ ишлатиш мумкин эмас, акс ҳолда кумуляцияланиши ва ёмон оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.
Атропин (Atropini) – 0,1% ли эритма ҳолида ( 0.02-0.04 грамм қуруқ модда ҳисобида) тери остига юборилади. Унинг таъсирида адашган нерв учлари фалажланади, марказий нерв тизими ва симпатик нерв толалари кучли қўзғалади. Ошқозон-ичак гипосекрецияси ёки атониясида атропинни қўллаш мумкин эмас. Бундан ташқари отларда химо- ва копротазлар ва бошқа барча ҳайвонларда эса симпатик нерв тизимининг парасимпатик нерв тизимидан устунлиги пайтларида ҳам қўллаш ҳавфли.
Адреналин (Adrenalini) - жуда кучли таъсир этадиган симпатикатроп дорилардан ҳисобланади. Унинг таъсирида юракнинг иш режими кучаяди, Кис фляг тугуни ўтказувчанлиги ошиб, юрак қўзғалувчанлиги тезлашади. Кўпинча юракнинг тусатдан тўхтаб қолган пайтларида вена орқали 0,1% ли эритма ҳолида катта ҳайвонларга 3-5 мл миқдорда юборилади.
Ушбу гуруҳга мансуб дорилар қўйидаги ҳолларда қўлланилади:
-барча турдаги юрак етишмовчиликлари (пульснинг ва артерия босимининг пасайиши, шиш пайдо бўлиши ёки қон ҳаракатининг сусайиши).
-коллапс ва шок ( карахтлик ) пайтларида;
-юрак клапанлари нуқсонларида;
-қон босимини ошириш, диурез ва тер ажралишини кучайтириш ва бошқа мақсадларда.
Юрак гликозидларига адонис, ангишвонагул, марваридгул ва строфан препаратлари киради.
Марваридгул ўти ( Folio Digitalis ) - таркибида уч хил гликозид (дигиталин, гитамин, дигитамин) сақлайди. Юрак мускулларига таъсир этиб тормозловчи марказларни қўзғатади ва юрак ритмини секинлаштиради. Бунинг таъсирида юракнинг систолик қисқаришлари кучаяди, диастолик бўшашиши ва пауза узаяди. Натижада қоннинг систолик ҳажми ошади. Марваридгулнинг настойкасидан катта ҳайвонлага 10-20 мл ичириш ёки 3-5 мл 1:3-1:4 нисбатларда физиологик эритма билан суюлтирилган холда вена қон томирига юбориш мумкин. Марваридгул ўтининг барги ёки ундан тайёрланган порошокдан катта ҳайвонларга 3-5 грамм, болюс ҳолида бериш мумкин.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish