«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet26/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Электрофорез (Ионотерапия) ҳам худди гальванотерапиядагига ўхшаш бўлиб, бунда фаол электроднинг гидрофил чўнтакчаси керакли модданинг маълум концентрацияли эритмаси билан намланади. Ионогальванотерапияда ҳам фаол электроднинг қутби ишлатиладиган эритманинг заряди ва даволашнинг мақсадига қараб аниқланади. Манфий зарядли ионлар (анионлар) анод орқали, мусбат зарядли ионлар (катионлар) катод орқали чиқарилади.
Электрофорезда қўлланиладиган эритмаларнинг заряди:
Анионлар (-) Катионлар (+)
Калий, натрий йодид, 2-5% Кальций хлорид, 2,5%
Калий, натрий бромид, 2-5% Мис сульфат, 1-2%
Натрий хлорид, 2-5% Адреналин, 0,1%
Ихтиол, олтингугурт, 3-5% Биомицин, 1000 ТБ/кг
Натрий фосфат, 2-5 % Новокаин, 3-5%
Натрий салицилат, 2-5% Стрептоцид, 3-5%
Пенициллин, 5000 ТБ/кг Стрептомицин, 3000 ТБ/кг

Йод ионлари отларда кўпинча ярим ўткир ва сурункали тендовагинитлар, пай чузилишлари, фибринли периартрит ва периоститларни даволаш, инфильтратларни қайта сўрилишини тезлаштириш мақсадида, кальций ионлари - рахит, остеомоляция касалликларини даволашда, олтингугурт ва салицилатлар ревматизмларни даволашда, мис ва рух препаратлари эса қийин битадиган яраларни даволашда ишлатилади.


Токнинг зичлиги 0,2-0,3 мА/см2 бўлган ҳолда муолажа 30-60 дақиқа давом этади.
Дарсонваллаш - юқори частотали (110 кГц), юқори кучланишли ва кичик ток кучига (0,02 мА) эга бўлган электр токи билан даволаш. Маҳаллий дарсонваллашда Искра-2 аппарати, умумий дарсонваллашда бир неча электродлардан иборат бўлган «Соленоид тўри» ишлатилади.
Искра-2 аппаратининг турли шаклдаги вакумли электродлари бўлиб, бу электродлар электродтутқич ва ўтказгичлар ёрдамида аппаратга уланади. Шиша электродлар ичидаги ҳаво босими 0,5 мм симоб устунигача пасайтирилган бўлади. Электродлар терига яқинлаштирилганда, тери билан электроднинг шиша девори ўртасида терига кетма-кет йуналувчи бинафша рангли учқунлар пайдо бўлади. Сеанс 15-20 дақиқа давом этади. Кунига ёки ҳар икки кунда бир марта, жами 10-20 сеанс тавсия этилади.
Дарсонваллашдан қийин битадиган жароҳат ва яралар, фурункулёз, периферик асаб тизими касалликлари, энтералгия ва спазматик коликларни ҳамда итлар ўлатининг асоратларини даволашда фойдаланилади.
Фарадизация деб частотаси 20-60 Гц, ток кучи 25-50 мА, кучланиши 50-80 В бўлган импульсли электр токи билан даволашга айтилади. Бунда импульсланувчи ток таъсирида мускулларнинг ритмик қисқаришлари ва бўшашишлари натижасида қон ва лимфа томирларининг бир маромда тўлиб ва бўшашиб туриши таъминланади. Натижада қон ва лимфа айланиши ҳамда тўқималарнинг озиқланиши яхшиланади.
Фарадизацияда АСМ-2, АСМ-3 русумли электр импульсаторларидан (50-100 гц) фойдаланилади. Фаол электроднинг юзаси 1-5 см2, пассив электродники - 200-300 см2 ни ташкил этади. 10-15 дақиқадан кунига ёки ҳар икки кунда бир марта, жами 20-40 сеанс тавсия этилади.
Фарадизация усулидан фалаж ва ярим фалажлар, мускуллар атрофияси, катта қорин ва ичаклар атонияси каби касалликларни даволашда фойдаланилади.
Йирингли жараёнлар, мускуллар нерв аппарати жароҳатланиши пайтларида фарадизация ўтказиш тавсия этилмайди.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish