1. П е р и к а р д касалликлари
1.1. Перикардит (травматик, нотравматик)
1.2 .Гидроперикард
2. М и о к а р д касалликлари
2.1. Миокардит. 2.2. Миокардоз.
2.3. Кардиофиброз. 2.4 .Кардиосклероз.
3. Э н д о к а р д касалликлари
3.1. Эндокардит. 3.2 .Юрак нуксонлари.
4. Қ о н т о м и р л а р касалликлари.
4.1. Атеросклероз. 4.2. Артериит. 4.3. Флебит. 4.4. Тромбоз. 4.5.Гипертония
Перикардит (Pericarditis) - перикарднинг яллиғланиши бўлиб, нотравматик ва травматик перикардитлар фарқланади. Нотравматик перикардит шамоллаш, юқумли касалликлар, плеврит, пневмония ва бошқа касалликлар оқибатида кузатилса, травматик перикардит тўрқорин орқали тушган ўткир ферромагнит жисмларнинг жароҳатлаши оқибатида келиб чиқади. Перикарднинг яллиғланиши гематоген йўллар орқали ёки ёт жисмлар билан бирга тушган микроорганизмлар иштирокида бўлади. Перикард бўшлиғида кўп миқдорда экссудат тўпланиши юракни қисиб қуяди ва оқибатда юракнинг диастолик кенгайиши, организмни қон билан таъминланишининг ёмонлашишига сабаб бўлади.
Нотравматик перикардитда асосий касаллик белгилари ва юракнинг жароҳатланиши белгилари кузатилади. Травматик перикардит пайтида кўпинча тўрқориннинг жароҳатланиши белгилари, ишқаланиш ва суюқликнинг чайқалиши шовқинларининг эшитилиши, юрак тонларининг паст эшитилиши, бўйинтириқ венасининг қонга тўлиши, тананинг пастки қисмларида шишлар пайдо бўлиши, кучли безовталаниш, тез-тез ётиб туриш, елкадан оғриқ берилганда ҳайвоннинг ётиб қолиши каби симптомлар характерли бўлади.
Диагнознинг критерийси: бирламчи юқумли ва паразитар касалликлар, травматик ретикулит, ишқаланиш ва шулқиллаш шовқинларининг эшитилиши, безовталаниш, юрак тонларининг сусайиши, нейтрофилли лейкоцитоз ҳисобланади.
Перикардитни миокардит, миокардоз ва эндокардитлардан фарқлаш керак. Уларда перикардиал шовқинлар кузатилмайди.
Перикардитни даволашда унинг келиб чиқиш сабаби ва даволашнинг иқтисодий самарадорли эътиборга олиниб, асосан нотравматик перикардитлар даволанади.
Нотравматик перикардитда даволаш асосий касалликни йўқотиш ва юрак ишини маромлаштиришга каратилган бўлади. Рациондаги ҳажмли озиқалар ва сув бериш камайтирилади. Тўпланган экссудатни қайта сўрдириш мақсадида сийдик ҳайдовчи препаратлар, юрак ишига таъсир этувчи дорилар, кофеин, глюкоза, антибиотик ва сульфаниламидлар тавсия этилади.
Юрак ишига таъсир этувчи дорилардан кордиамин – тери остига: от ва қорамолларга – 10-15 мл, итларга – 0,5-1,5 мл; кофеин натрий бензоат 10%-ли эритма ҳолида катта ҳайвонларга – 20-50 мл; итларга – 0,5-1,0 мл; 205-ли эритма ҳолида 2 марта кам миқдорда тавсия этилади.
Сийдик ҳайдовчи дорилардан фуросемид (лазикс) от ва қорамолларга – 5-7 мг/кг; итларга – 8-10 мг/кг дозада оғиз орқали кунига бир марта; диакарб – катта ҳайвонларга – 8-9 мг/кг; итларга – 25-30 мг/кг кунига бир марта тавсия этилади.
Травматик перикардитни даволаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас. Айрим ҳолларда антибиотиклар эритмасини юрак қўйлакчасига 30-40 мл.дан 2 марта юбориш ва антибиотикларни юқори дозада парентерал усулларда қўллаш самара бериши мумкин.
6. Отга.
Rp.: Sol. Cordiamini 2,0
D.t.d.N 50 in ampullis
S. Тери остига. 5 мл.дан кунига 2 марта 5 кун давомида инъекция
учун.
7. Итга.
Rp.: Diacarbi 0,25
D.t.d.N 10 in tabul.
S. Оғиз орқали. 1 таблеткадан кунига 2 марта. Таблетка майдаланиб
сут билан ичирилади.
8. Сигирга.
Rp.: Sol. Oxytetracyclini hydrochloridi 100,0 (1 мл.да 100000 ТБ)
D.S. Мускул орасига. 10мл/100 кг дозада кунига бир марта, 5 кун
давомида инъекция учун.
9. Бузоқга.
Rp.: Sulfadimezini 0,5
D.t.d.N 30 in tabul.
S. Оғиз орқали. 1 таблеткадан кунига 3 марта, 10 кун давомида сут
билан ичириш учун.
Do'stlaringiz bilan baham: |