Тошпти эпидемиология, юкумли касалликлар кафедраси 3 курс Ўта хавфли инфекцияларда эпидемияга қарши чора-тадбирларни ташкиллаштириш. Вабо, Ўлат, КЎйдирги, геморрагик иситма ва бошқа касалликлар



Download 157,65 Kb.
bet1/14
Sana23.02.2022
Hajmi157,65 Kb.
#151724
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
5. машғулот ЎХИ профилактикаси

ТошПТИ Эпидемиология, юкумли касалликлар кафедраси Эпидемиология фани Педиатрия факультети 3 курс ЎТА ХАВФЛИ ИНФЕКЦИЯЛАРДА ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ. ВАБО, ЎЛАТ, КЎЙДИРГИ, ГЕМОРРАГИК ИСИТМА.

Амалий машғулот №5

Машғулот мақсади ва вазифалари:

  • Талабаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудини карантин ва ўта ҳавфли юқумли касалликларни олиб кирилиши ва тарқалишидан санитар ҳимояси билан таништириш

Талаба билиши керак:

1. ЎҲЮК, конвекцион юқумли касалликлар тушунчасини.

2. Юқумли касалликларни олиб кирилишини олдини олишнинг халқаро тизимини.

Талаба қила билиши керак:

  • давлат ҳудудини ва ҳудудни санитар ҳимоясини ташкил қилиш
  • фавқулодда эпидемияга қарши чора-тадбирлар ҳайяти (ФЭҚЧТҲ) томонидан ташкил қилинадиган,
  • диспансеризация муддатларини аниқлаш
  • беморларни поликлиника шароитида даволаганда эпидемияга қарши чора тадбирларнинг тартибини аниқлаш.
  • ўчоқда эпидемияга қарши чора тадбирларни ташкиллаштириш.

Ўлат

  • Ўлат-табиий ўчоқли, ўта хавфли, зооноз, бактериал инфекция бўлиб, юқори ҳарорат, лимфатик тизимнинг зараланиши, сепсис, зотилжам белгилари билан кечадиган ва ўлим ҳолатининг юқорилиги билан характерланади.

Клиник мезонлари:

  • Касаллик иситманинг юқори бўлиши, лейкоцитоз билан кечади ва қуйидаги клиник шаклларда намоён бўлади:
  • Регионал лимфаденит (бубонли ўлат)
  • Бубонсиз септицемия (септик ўлат)
  • Ўлат зотилжам, бубон ёки септик шаккларида гематоген йўл билан тарқалиб (иккиламчи ўлат зотилжами) ёки ҳавоғтомчи йўли билан ўпкага тушиши натижасида (бирламчи ўлат зотилжами) келиб чиқади.

Лаборатория мезонлари:

  • Клиник синамалардан Yersinia pestisни ажратиб олиш.
  • Зардобда Yersinia pestis га нисбатан антитело титрининг 4 карра ва ундан ортиқ ўсиши.

Қўзғатувчиси:

  • Ўлат қўзғатувчиси – Yersinia pestis, Enterobacteriacea оиласига, Yersinia авлодига мансуб.
  • Y. pestis - оддий озуқа муҳитларида ўсади, ўсиш учун қулай ҳарорат 18-22 С, аммо иссиқ қонли ҳайвонлар танасида ва паст ҳароратларда (4-8 С) ҳам кўпая олади.
  • Y. pestis – антигенлиги мураккаб, Қўзғатувчи вирулентлигини , асосан, антигеннинг бирламчи фракция таъминлайди (юзани, капсула моддаси) у фақатгина иссиқ қонли ҳайвонлар танасида ҳосил бўлади. Шунингдек, вирулентликни V ва W соматик антигенлар ҳам таъминлайди.
  • Y.pestis ташқи муҳитга ўта чидамли. Бир неча 10 кунлаб тупроқда, сувда, ҳайвон мурдаларида, бубон йирингида сақланади. Қуритишга чидамсиз. Одатда, фойдаланадиган дезинфекцияловчи моддалар тезда нобуд қилади.

Download 157,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish