Профилактика ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар
bet 6/14 Sana 23.02.2022 Hajmi 157,65 Kb. #151724
Bog'liq
5. машғулот ЎХИ профилактикаси
Профилактика ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар Профилактика чоралари, ветеринария ва тиббий-санитария чора-тадбирларига бўлинади. Ветеринария хизмати қуйидагиларни бажаради: Ҳайвонлар орасида касалликни аниқлаш; Рўйҳатга олиш; Куйдирги касаллиги аниқланган ҳўжаликларни ҳисобга олиш; Касаллик аниқланган ҳўжаликлардаги чорва молларини режали эмлаш; Куйдирги касаллигидан ўлган ҳайвонлар кўмилган жойларни назорат қилиш; Мол боқиш жойларини доимий назорат қилиш; Чорва моллари маҳсулотларини тайёрлашда, сақлашда, ташишда ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилиш; Ҳайвонларда куйдирги касаллигини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш, алоҳидалаш ва даволаш; Эпизоотик ўчоқларни эпизоотологик текшириш; Ўлган ҳайвон мурдаларини зарарсизлантириш; Ўчоқда жорий ва якуний дезинфекция ўтказиш; Аҳоли орасида санитария –оқартув ишларини олиб бориш Куйдирги касаллигига қарши ўтказиладиган тиббий-санитария чора-тадбирлари: Куйдирги касаллигига қарши ўтказиладиган тиббий-санитария чора-тадбирлари: Куйдирги касаллиги бўйича нохуш бўлган худудларда куйдиргига қарши чора-тадбирларнинг қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтириш; Чорва маҳсулотларини тайёрлашда, сақлаш ва ташишда, шунингдек, уларни қайта ишлаш жараёнида умумсанитария қоидаларига риоя қилиш; Эпидемик кўрсатмаларга биноан, куйдирги билан касалланиш хавфи бўлган кишиларни эмлаш; Куйдирги касаллигини одамлар орасида ўз вақтида аниқлаш, шифоҳонага ётқизиш ва даволаш; Бемор одам бўлган жойларда якуний дезинфекция ўтказиш; Касаллик қўзғатувчиси манбаи билан ёки зарарланган маўсулотлар ва беморлар билан мулоқотда бўлганларга шошилинч профилактика чораларини ўтказиш; Аҳоли орасида санитария-тушунтириш ишларини олиб бориш. Куйдиргига қарши режали эмланадиган гуруҳлар: Куйдирги қўзғатувчисининг тирик культуралари билан ишловчилар, зарарланган ашёларни текширувчилар; Зооветеринария ходимлари, хайвонларни сўйишдан олдин боқадиганлар, қушҳона ишчилари, ҳайвонлар гўштини бўлакларга бўлиш ва терисини шилишда иштирок этувчи қассоблар; Ҳайвон маҳсулотларини қайта ишловчилар. Куйдиргига қарши эмлашда тирик вакцина қўлланилади. СТИ (Санитария-Техника институти) вакцинаси билан икки маротаба 21 кун оралиқ билан эмланади. Қайта эмлаш ҳар йили ўтказилади – оралиғи 1 йилдан кўп вақт ўтмаслиги керак. Куйдирги билан касалланган бемор юқумли касалликлар шифоҳонасига ёки шифоҳонанинг юқумли касалликлар бўлимига, агарда юқумли касалликлар бўлими бўлмаса (қишлоқ шароитида) алоҳида хонага жойлаштирилади. Куйдирги касаллигидан ҳалок бўлган одамлар, агарда лаборатория усусида таўхис тасдиқланса, уларни ёриш тавсия этилмайди. Куйдирги касаллигидан ўлган одамлар мурдаси оддий мозорларга кўмилади, бунда эпидемик хавфсизлик чоралари эътиборга олинади. Куйдирги касаллиги билан оғриган беморнинг хонасида якуний дезинфекция қилинади. Беморнинг анжомларига камерали усулда ишлов берилади. Ўчоқда касаллик тўлиқ йўқолмагунча, мулоқотда бўлган одамлар тиббий кузатувга олинади. Куйдирги касаллигига чалинган беморлар билан, касал ҳайвон маҳсулотлари билан мулоқотда бўлганларга ёки ўлганларни кўмишда иштирок этганларга, куйдирги таёқчаси ёки спораси бор бўлган ашёлар билан мулоқотда бўлган кишиларга шошилинч профилактика қилинади. Шошилинч профилактика мақсадида антибиотиклар қўлланилади. Do'stlaringiz bilan baham: