Вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/86
Sana15.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#674593
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   86
Bog'liq
korxonalar moliyasi

 
 
 
 
 
 
 
 
 
2-чизма. Корхона даромадининг тақсимланиши
 
Бундан ташқари жамгарма фонди ҳисобига кайтмас характерга эга 
бўлган сарф-харажатлар молиялаштирилади, жумладан: 

илмий текшириш ишларини олиб бориш; 

табиий мухитни сақлаш тадбирлари; 

солиққа тортиш учун таннархга киритилган нарсалардан ортик 
харажатлар (малака ошириш, хизмат сафари, кредит фоизлари ва х.к) 

қимматли қоғозлар харажатлари; 

бошқа корхоналар ташкил этиш учун бадалларга; 

фойдани яширганлик (камайтириб кўрсатганлик) учун жарима 
санкциялари. 
Истеъмол фонди ижтимоий эҳтиѐжларга ва ишловчиларни моддий 
рағбатлантириш тадбирларини молиялаштиришга сарфланади: ишлаб чиқариш 
билан боғлиқ булмаган мукофотлар (узоқ йил ишлаганлиги ва б. учун) бериш, 
моддий ѐрдам кўрсатиш; даволаниш учун йўлланмалар бериш; дивидендлар 
тўлаш ва х.к. 
Ялпи даромад 
Соф фойда 
Даромад солиги 
Жамгарма фонди 
Резерв фонди 
Истеъмол фонди 
Акционерлар (таъсисчилар) 
уртасида таксимланувчи фойда 


66 
Истеъмол фондлари бўйича харажатлар кайтмас характерга эга. Резерв 
фонди табиий офатлар, фавкулодда хрдисалар, баланс йукотишлари билан 
боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида ишлатилади. 
 
 
2. Корхоналар фойдасини шаклланишига таъсир этувчи оми ллар 
ва уларни максималлаштириш 
Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятидан оладиган фойданинг 
миқдори ички ва ташқи омиллардан боглиқ. Ички омилларга янги техника ва 
технологияларни жорий этиш, хўжалик юритиш даражаси, раҳбарият ва 
менежерларнинг 
билимдонлиги 
(омилкорлиги), 
маҳсулотнинг 
рақобатбардошлиги, ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил этиш даражаси 
киради. Корхона фаолиятига боглиқ бўлмаган ташқи омилларга бозор 
коньюнктураси, ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техник 
ресурсларнинг нархи, амортизация нормалари, олиқ солиш тизими ва 
бошқалар.
Иқтисодиѐтнинг эркинлаштирилиши шароитида ҳар бир корхонада 
фойдани кўпайтириш тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш лозим. 
Умуман олганда бундай тадбирлар қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин:
- у ѐки бу маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича монопол ўринни 
эгаллашга (ноѐб маҳсулотлар ишлаб чиқаришга) эришиш; 
- доимо ўзгарувчан коньюнктурга қараб ишлаб чиқарилаѐтган 
маҳсулотларни янгилаб туриш;
- рақобатбардошлик шароитида товарларнинг сотила олишини 
таъминлаш мақсадида харидорларга турли хил хизматлар кўрсатиш (жумладан, 
товарлар сотилгандан кейинги хизматлар);
- маҳсулот ишлаб чиқаришни ўстириш;
- маҳсулот сифатини яхшилаш;
- ортиқча ускуналар ва бошқаларни сотиш ѐки ижарага бериш;
- мавжуд моддий ресурслардан, ишлаб чиқариш қувватларидан ва иш 
майдонларидан, ишчи кучи ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш асосида 
маҳсулотларнинг таннархини пасайтириш;
- ишлаб чиқаришни диверсификациялаш;
- маҳсулотларни сотиш бозорини кенгайтириш ва бошқалар.
Корхона фаолияти самарадорлигини аниқлаш учун якуний натижани 
(фойдани) ишлаб чиқариш харажатлари ѐки шндай натижага эришишни 
таъминлаган ресурслар билан таққослаш лозим. Фойда ҳажмининг катта ѐки 
кичиклиги фаолиятга баҳо беришнинг асосий меъзони бўла олмайди. Шунинг 
учун ҳам фойданинг даражаси яъни хўжалик фаолиятининг рентабеллиги 
аниқланади. Рентабелликни аниқлаш нафақат хўжалик юритувчи субъектлар 
умумхўжалик фаолиятига, балки унда фойдаланилаѐтган ресурслардан 
фойдаланиш даражасига ҳам баҳо беришда муҳим ҳисобланади.

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish