Вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Фойда шаклланишини режалаштириш



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/86
Sana15.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#674593
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   86
Bog'liq
korxonalar moliyasi

Фойда шаклланишини режалаштириш.
Фойданинг режали суммасини ҳисоблаш уни режалаштиришнинг энг 
маъсулиятли босқичи ҳисобланади. Бу кўрсаткич режалаштирилиши фойданинг 
фақат товарлар сотилиши ва бошқа мулкни сотиш билан боғлиқ турлари бўйича 
амалга оширилади. Савдо операцияларидан бошқа операциялар фойдаси 
суммаси савдо корхоналарида режалаштирилмайди. 
Режалаштириш жараѐнида асосий эътибор товарлар сотилиши фойдаси 
суммасига қаратилади. Бу кўрсаткич ҳисоби қуйидаги асосий усуллар 
қўлланилишига аосланади: 
а) даромадлар ва муомала харажатлари суммаларининг олдин 
аниқданган режа кўрсаткичлари; 
б) товарлар сотилишининг олдинги аниқланган режа кўрсаткичи; 
в) товар айланиши рентабеллигининг ўртача даражаси; 
г) фойда мақсадли суммасининг шакллантирилиши. 
а) даромадлар ва муомала харажатлари суммаларининг олдин 
аниқланган режа кўрсаткичларига асосланган товарлар сотилишидан 
келадиган фойда суммасини режалаштириш усули савдо фаолияти фойдаси 
суммасиии 
ҳисоблашда 
фойданинг 
мақсадли 
суммаси 
кўрсаткичи 
ишлатилмаган ҳолларда қўллапилади. Бу ҳолда фойда ҳисоби модели 
қуйидагича бўлади: 
бунда:
БФр - товар сотишдан олинган баланс фойданинг режалаштирилган 
суммаси 
ДСР - савдо фаолияти даромадларининг режалаштирилган суммаси 
МХР - муомала харажатларининг режалаштирилган суммаси 
Дққс- қўшилган қиймат солиғи даражаси (савдо корхонаси 
даромадлари ҳисобидан тўланадигаи бошқа соликлар ҳам), %да. 
б) Товарлар сотилишининг олдин аниқланган режа кўрсаткичига 
асосланган ҳолда товарлар сотилиши фойдаси суммасини режалаштириш усули
"харажатлар, савдо ҳажми ва фойда боғлиқлиги" тизимига асосланган. Бу 
ҳолда фойдани ҳисоблаш модели қуйидагача бўлади: 
бунда:


69 
БФр - товарлар сотилиши баланс фойдасининг режалаштирилган 
суммаси; 
СР - товарлар сотилишииииг режали ҳажми; 
Сзн - зарарсизлик нуқтасига эришишни таъминловчи товарлар сотилиши 
ҳажми; 
Дсд — товар айлапишига нисбатан товарлар сотилиши соф даромадлари 
даражаси, %да; 
Дузг.х. - товар айланишига нисбатан ўзгарувчан муомала харажатлари 
даражаси, %да. 
Бу ҳисоб жараѐнида зарарсизлик нуқтасига эришишни таъминлайдиган 
товарлар сотилиши ҳажми аниқланганлиги сабабли, параллел равишда 
хавфсизлик (молиявий мустаҳкамлик) чегараси ва коэффициентлари 
кўрсаткичлари ҳам аниқланиши мумкин. 
в) Товар айланиши рентабеллигининг ўртача даражасига асосланган 
ҳолда товарлар сотилиши фойдаси суммасини режалаштириш усули савдо 
корхоналарида ишлатиладиган энг содда ва энг кенг қўлланиладиган усул 
ҳисобланади. Унда бор йўғи икки кўрсаткич ишлатилади: товарлар 
сотилишининг режалаштирилган ҳажми (СР) ва режа даврида товар 
айланишининг ўртача рентабеллиги даражаси (ДТР, % да). Буларнинг 
охиргиси унинг ҳисобот давридаги даромадлилик ва харажатлиликнинг 
кутилаѐтган ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда тўғриланган қийматлари 
асосида аниқланади. Бу ҳолда ҳисоб модели қуйидагича: 
бунда:
БФР 

товарлар 
сотилишидан 
олинган 
баланс 
фойданинг 
режалаштирилган суммаси; 
СР ва ДТР - юқорида айтиб ўтилган кўрсаткичлар 
г) Фойданинг мақсадли суммаси шакллантирилишига асосланган 
товарлар сотилиши фойдаси режалаштирилган суммасини режалаштириш 
усули савдо корхонасининг кейинги даврдаги стратегик ривожланиш 
мақсадлари билан энг юқори боғликликни таъминлайди. Бу ҳисобнинг 
асоси корхона ихтиѐрида қоладиган фойда (соф фойда) ҳисобидан 
шакллантириладиган ўз молиявий заҳираларига бўлган талабни олдиндан 
аниқлаш ҳисобланади. Ҳисоб бу талабнинг ҳар бир элементи бўйича олиб 
борилади (ишлаб чиқариш ривожланиши; мулк эгаларига даромад 
тўланиши; ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш ва б.). Корхона 
ихтиѐрида қоладиган фойда ҳисобидан шакллантириладиган маблағларга 
бўлган умумий талаб ўзида корхонанинг режалаштирилган давридаги соф 
фойдасининг мақсадли миқдорини ифодалайди. Бу ҳолда товар сотилишидан 
олинган баланс фойданинг мақсадли суммасини ҳисоблаш модели қуйидагача 
бўлади: 


70 
бу ерда :
БФМ - режалаштирилган давр учун товар сотилишидан олинган баланс 
фойданинг мақсадли суммаси; 
СФМ - режалаштирилган даврда корхона соф фойдасининг мақсадли 
суммаси; 
ДФС - Фойда солиғи даражаси (фойда ҳисобидан тўланадиган бошқа 
солиқ тўловларининг ҳам), %да 
Бу ҳисоб усулининг асосий вазифаси шундаки, унинг асосида олинган 
фойда кўрсаткичи савдо корхонасини ривожлантиришнинг муҳим мақсадли 
йўналишларидан бири сифатида қаралади ва бошқа муҳим иқтисодий 
кўрсаткичларни ривожлантиришнинг асосий элементи бўлиб хизмат қилади. 
Бошқача 
қилиб 
айтганда 
кейинги 
даврда 
корхонанинг 
стратегик 
ривожланишини фойданинг мақсадли суммасини режалаштириш бутун асосий 
кўрсаткичлар тизимида ўз аксини топади. 
Шундай қилиб ҳисобларнинг танланган усулидан келиб чиқиб товарлар 
сотилишидан олинадиган фойда суммасини шакллантиришни режалаштириш 
корхонанинг бутун иқтисодий режалаштиришнинг якунловчи ѐки бошланғич 
босқичи сифатида қаралиши мумкин.

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish