Вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


 Солиққа тортилувчи фойда миқдорини аниқлаш



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/86
Sana15.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#674593
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   86
Bog'liq
korxonalar moliyasi

 
2. Солиққа тортилувчи фойда миқдорини аниқлаш 
 
Даромад (фойда) солиғи бўйича солиқ солиш объекти бўлиб солиққа 
тортиладиган фойда ҳисобланади. Ушбу фойда суммаси Солиқ кодеси (14-43- 
моддалар) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1995 йил 5-
февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган ―Маҳсулот (иш, хизмат)ларни 
ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда охирги молиявий натижаларни 
шакллантириш тартиби тўғрисида‖ги Низомга мувофиқ топилади. 
Ушбу меъѐрий хужжатларга мувофиқ корхоналар фаолиятининг охирги 
молиявий натижаларини ифодаловчи фойда (зарар)лар қуйидаги кўрсаткичлар 
билан тавсифланади. 
1.Сотишдан олинган фойда (Фс) ѐки зарар (Зс) 
Фс(Зс)=Ст-Тс, мос равишда 
Фс= агар Ст ›
 
Тс, Зс= агар Ст ‹ Тс 
Бу ерда: Ст - соф тушум, Тс - сотиш таннархи 
2.Асосий фаолиятдан олинган фойда(Фаф) ѐки зарар(Заф) 
Фаф(Заф)=Фс(Зс)-Дх+Бод 
Бу ерда: Дх - давр харажатлари, Бод - асосий фаолиятдан олинган бошқа 
операцион даромадлар. 
3.УмумХўжалик фаолиятидан олинган фойда(Фух) ѐки 
зарар(Зух) 
Фух(Зух)=Фаф(Заф)+Фмф-Змф 
Бу ерда: Фмф - молиявий фаолиятдан олинган фойда 
Змф - молиявий фаолиятдан курилган зарарлар 
4.Солиқгача фойда(Фст) ѐки Зарарлар(Зст) 
Фст(Зст)=Фух(Зух)+Фф-Фз 
Бу ерда: Фф - фавкулотдаги фойда 
Зф - фавкулотдаги зарар 
5. Солиққа тортиладиган даромад (Стд) 
Стд=Фст(Зст)+Стх+Сбх-Счх-Д-Ф 
Бу ерда:
Стх
- солиқ солиш базасига қайта кушиладиган харажатлар, 
Сбх
- Ҳисобот даврида солиқ базасидан чегирилмайдиган, лекинда келгусида 
чегирилиб бориладиган харажатлар, 
Счх
- солиқ базасидан ҳисобот даврида 
чегириладиган харажатлар, 
Д
- олинган дивидентлар, 
Ф
- олинган фоизлар. 
6. Солиққа тортиладиган фойда (Стф) - бу солиққа тортиладиган 
даромаддан фойда (даромад) солиғини ҳисоблаш учун имтиѐз сифатида 
чегириб ташланадиган харажатларни айиргандан кейин қоладиган фойда 
суммаси, яъни:


76 
Стф=Стд-И 
Бу ерда: 
И
- имтиѐз сифатида солиққа тортиладиган даромаддан 
чегириладиган харажатлар. 
Солиқ солиш базасига қайта кушиладиган харажатлар деганда 
―Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда 
охирги молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида‖ги Низомга 
мувофиқ молиявий натижаларни шакллантиришда солиқгача фойда суммсини 
камайтиришга олиб борилган, ҳисоботда сотиш таннархи, давр харажатлари ва 
молиявий фаолият бўйича харажатлар таркибида акс эттирилган харажатлар 
(масалан, меъѐрдан ортик ишлаб чиқаришдаги йукотишлар, меъѐридан ортик 
реклама ва вакиллик харажатлари, моддий ѐрдам ва компенсациялар, уяли 
алока харажатлари корхонанинг асосий воситалари ва бошқа активларидан 
курилган зарарлар, кўрсатилган хомийлик суммалари ва бошқалар) 
тушунилади. Бундай харажатларни тулик руйхати ―Маҳсулот (иш, 
хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда охирги молиявий 
натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида‖ги Низомнинг 1-иловасида 
келтирилган. Солиқ қонунчилигига асосан корхоналар солиқ солиш базасига 
қайта кушиладиган харажатларни Низомда келтирилган тартибга мувофиқ 
Мустақил ҳисоблашлари, уларнинг суммасини фойда (даромад) солиғи ҳисоб-
китобининг алоҳида сатрида (020-сатр) кўрсатишлари лозим. 
Ҳисобот даврида солиқ базасидан чегирилмайдиган лекинда келгусида 
чегирилиб бориладиган харажатлар деганда 9430 ―Келгусида солиқ базасидан 
чегириладиган харажатлар― счѐтида акс эттирилган харажатлар тушунилади. 
Ушбу харажатлар фойда (даромад) солиғи ҳисоб китобининг алоҳида сатрида ( 
030-сатр) кўрсатилади.
Солиқ базасидан келгусида чегириладиган деганда ―Маҳсулот (иш, 
хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда охирги молиявий 
натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида‖ги Низомда келтирилган 2-
иловага мувофиқ утган ҳисобот йилида солиқ базасидан чегирилмаган, лекин 
кейинги ҳисобот давридан бошлаб 10 йил муддат ичида солиқ базасидан 
чегирилиб бориладиган харажатлар тушунилади. Солиқ қонунчилигига асосан 
корхоналар солиқ базасидан чегириладиган 
харажатларни Низомда 
келтирилган тартибга мувофиқ махсус ҳисоб-китоб ѐрдамида Мустақил 
ҳисоблашлари ва маълумотнома билан тасдиқлашлари, уларнинг суммасини 
фойда (даромад) солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида (040-сатр) 
кўрсатишлари лозим. 
Олинган дивидентлар ва фоизлар. Солиқ қонунчилигига мувофиқ 
алоҳида 15 фоизлик дивидент солиғига тортилиши муносабати билан фойда 
(даромад) солиғини ҳисоблашда олиниган дивидентлар ва фоизлар суммалари 
чегириб ташланади. Шунинг учун уларнинг суммалари фойда (даромад) солиғи 
ҳисоб-китобининг 
алоҳида 
сатрида 
(060-сатр) 
кўрсатилади. 
Ушбу 
даромадлардан дивидент солиғи ундирилганлиги тўғрисида маълумотлар 
уларни берган юридик шахсларнинг маълумотномалари билан тасдиқланиши 
лозим.


77 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish