Вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/86
Sana15.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#674593
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   86
Bog'liq
korxonalar moliyasi

2.
 
Фавқулотда харажатлар. 
Солиққа тортиш мақсадида бирмунча бошқа усулдан фойдаланади.
 
Солиққа 
тортиш 
мақсадида 
эса 
харажатлар 
қуйидагича 
гуруҳланади

1)
Солиққа тортиладиган даромаддан чегириладиган харажатлар. 
Улар тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун зарур бўлган харажатлар. 
2)
Солиққа тортиладиган даромаддан чегирилмайдиган харажатлар, 
яъни Солиқ кодексига биноан чегирилмайдиган харажатлар. Бу гуруҳ 
харажатларига хайрия, ҳомийлик, моддий ѐрдам, путѐвка , штрафлар, пенялар 
ва бошқалар киради. 
3)
Меъѐрий харажатлар яъни қонунда бу харажатлар учун меъѐр 
белгиланади. Меъѐрдан ортиқчаси эса солиқ базасига қайта қўшилади. 
Шунингдек солиққа тортиш мақсадида харажатлар 
1.
Чегириб ташланадиган харажатлар 
2.
Чегириб ташланмайдиган харажатларга бўлинади. 
Чегириб ташланадиган харажатларга
: моддий харажатлар; меҳнатга 
ҳақ тўлаш харажатлари; амортизация харажатлари ва бошқа харажатлар 
киради. 
Чегириб ташланмайдиган харажатларга
қуйидагилар киради: 
1) моддий қимматликларнинг табиий камайиши нормаларидан 
ортиқча йўқотишлар ва бўзилишлар; 
2) ходимларга бериладиган ѐки солиқ тўловчининг умумий овқатланиш 
эҳтиѐжлари учун ѐрдамчи хўжаликлар томонидан ишлаб чиқариладиган 
товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича нархдаги фарқлар (зарарлар); 
3) нормалардан ортиқча харажатлар (хизмат сафарлари, вакиллик 
харажатлари, ихтиѐрий Суғурта турлари бўйича ажратмалар); 
4) нодавлат пенсия жамғармаларига ажратмалар; 
5) хўжалик бошқаруви органини сақлаб туриш учун ажратмалар; 
6) умумий овқатланиш корхоналари ѐки бошқа чет ташкилотларга 
жойларни бепул бериш харажатлари, ушбу корхоналар ва ташкилотлар учун 
коммунал хизматлар кўрсатиш қийматини тўлаш; 
7) йиллик молиявий ҳисоботни бир ҳисобот даврида бир мартадан ортиқ 
аудитдан ўтказиш харажатлари; 
8) солиқ тўловчининг фаолиятида талаб этилмайдиган касблар бўйича 
кадрлар тайѐрлаш харажатлари; 
9) ходимларга бепул кўрсатиладиган коммунал хизматлар, бериладиган 
озиқ-овқатлар, товарлар, маҳсулотлар ва бошқа қимматликлар ѐки ходимлар 
учун ишлар ҳамда хизматларни бажариш қиймати, уларга бепул бериладиган 
уй-жой ҳақини тўлаш харажатлари (ѐки уй-жой, коммунал хизматлар ва 
бошқалар учун пул компенсацияси суммалари); 


79 
10) ходимларга қўшимча берилган таътилларга тўланган ҳақ ва улар 
юзасидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалардан ортиқча 
компенсациялар; 
11) ходимларнинг овқатланиши, йўл ҳақи, даволаниши учун, даволаниш 
ва дам олиши учун йўлланмалар, экскурсиялар ва саѐҳатлар учун, спорт 
секциялари, тўгараклари, клубларидаги машғулотларга, маданий-томоша, 
жисмоний тарбия ва спорт тадбирларига бориши учун, обунага ҳамда 
ходимларнинг шахсий фойдаланиши учун товарларга қилинган харажатларнинг 
ўрнини қоплаш ѐки тўлаш ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар; 
12) пенсияларга устамалар, пенсияга чиқаѐтган меҳнат фахрийларига 
бирйўла тўланадиган нафақалар; 
13) ходимларга тўланадиган моддий ѐрдам; 
14) ишлаб чиқаришда шикастланганлик туфайли меҳнат лаѐқатини 
йўқотганлик муносабати билан тегишли ваколатли органларнинг қарорларисиз 
ҳақиқатдаги иш ҳақигача тўланадиган тўловлар; 
15) экология, соғломлаштириш ҳамда бошқа хайрия жамғармаларига, 
маданият, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, жисмоний 
тарбия ва спорт корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига, маҳаллий 
давлат ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органларига бадаллар киритиш; 
16) ишлаб чиқариш жараѐни билан боғлиқ бўлмаган соғлиқни сақлаш ва 
дам олишни ташкил қилиш тадбирларига харажатлар; 
17) маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ишларни 
(хизматларни) (шаҳарлар ва шаҳарчаларни ободонлаштириш ишлари, қишлоқ 
хўжалигига ѐрдам кўрсатиш ва бошқа турдаги ишлар) бажаришга сарфланган 
харажатлар; 
18) 
атроф 
муҳитни 
ифлослантирганлик 
ва 
чиқиндиларни 
жойлаштирганлик қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча 
бўлганлиги учун компенсация тўловлари; 
19) кредит шартномасида муддатли қарзлар учун назарда тутилган 
ставкалардан ортиқча тўлов муддати ўтган ҳамда ўзайтирилган кредитлар 
(заѐмлар) бўйича фоизлар; 
20) лойиҳалардаги ва қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни, 
шунингдек объект ѐнидаги омборга ташиб келтирилгунига қадар юз берган 
бўзилишлар ва деформацияларни бартараф этиш бўйича харажатлар, 
коррозияга қарши муҳофазадаги нуқсонлар туфайли тафтиш ўтказиш (асбоб-
ускуналарни қисмларга ажратиш) харажатлари, ушбу харажатларни 
камчиликлар, бўзилишлар ѐки зарарлар учун жавобгар бўлган маҳсулот етказиб 
берувчи ѐки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобига ўрнини қоплаш 
мумкин бўлмаган миқдордаги бошқа шунга ўхшаш харажатлар; 
21) байрам саналари ва муҳим саналар, жамоат фаолиятидаги ютуқлар 
муносабати билан ходимларни рағбатлантириш ҳисобланадиган бир йўла 
мукофотлар; 
22) суд чиқимлари; 


80 
23) айбдорлари аниқланмаган ўғирликлар ва камомаддан ѐки айбдор 
томон ҳисобидан зарур суммаларнинг ўрнини қоплаш мумкин бўлмаганда 
кўрилган зарарлар; 
24) солиқ тўловчининг асосий воситалари ва бошқа мол-мулкининг 
(активларининг) чиқиб кетишидан (балансдан чиқарилишидан) кўрилган 
(бухгалтерия 
ҳисоби 
тўғрисидаги 
қонун 
ҳужжатларига 
мувофиқ 
аниқланадиган) зарарлар; 
25) хўжалик шартномалари шартларини ва қонун ҳужжатларини 
бўзганлик учун тўланган ѐки тан олинган жарималар, пеня ҳамда бошқа 
турдаги санкциялар; 
26) давлат улушларини бошқариш бўйича бошқарувчи компаниялар, 
давлат ишончли бошқарувчилари ва ишончли бошқарувчилар хизматларининг 
қийматини ҳамда уларга мукофотлар тўлаш, шунингдек компанияларнинг 
бошқа профессионал бошқарувчиларига мукофотлар тўлашга доир харажатлар; 
27) бошқа харажатлар. 
Шундай қилиб солиққа тортиладиган даромадни аниқлашда жами 
даромаддан қуйидагилар чегирилади: 
-Қўшилган қиймат солиғи суммаси, акциз солиғи, мол-мулк солиғи, ер 
солиғи, божхона божи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер ости 
бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ; 
-Иш ҳақи харажат; 
-Рента тўловлари; 
-Аренда тўлови; 
-Асосий воситаларни ремонт харажатлари; 
-Меъѐридаги сафар харажатлари; 
-Умидсиз қарзлар; 
-Асосий воситаларни, қимматли қоғозлар ва бошқа активларни 
сотишдаги йўқотишлар; 
-Амортизация ажратмалари (ва ҳ.к. Солиқ кодексига кўрсатилган 
чегирмалар). 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish