Вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/86
Sana15.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#674593
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
korxonalar moliyasi

Таянч сўз ва иборалар 
Корхона, корхоналар молияси, фан предмети, молия тизими, 
молиявий бошқарув, молиявий механизм, молиявий муносабат, молиявий ричаг, 
молиявий усул.
 
1. «Корхоналар молияси» фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. 
 
Корхона ривожи учун янада қулай шароитлар яратишга қаратилган 
чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлигини барчамиз 
тушунамиз. Корхона фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича 
кўрилган чора-тадбирлар натижасида 2014 йилда, фермер ва деҳқон 
хўжаликларини ҳисобга олмаганда, 20 мингдан зиѐд янги кичик бизнес 
субъектлари ташкил этилди, уларнинг умумий сони эса 195 мингдан зиѐдни 
ташкил этди. Бу 2000 йилга нисбатан 2 баробар кўпдир.
Ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик соҳасининг улуши 2000 йилдан буѐн 31 фоиздан 56 фоизга, 
саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 12,9 фоиздан 31,1 фоизга ўсди. 
2014 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида 480 
мингдан ортиқ янги иш ўрни ташкил этилди. Бу яратилган жами иш 
ўринларининг ярми демакдир. Бугунги кунда иқтисодиѐтнинг ушбу соҳасида 
иш билан банд бўлган аҳолининг 76,5 фоиздан зиѐди меҳнат қилмоқда. 2000 
йилда бу кўрсаткич 49,7 фоизга тенг эди. Иқтисодиѐт соҳасида изчил амалга 
ошираѐтган ана шундай чора-тадбирларимиз ўзининг юксак самарасини 
бермоқда
1
.
Корхоналар молияси фанининг предмети бўлиб бозор иқтисодиѐти 
шароитида корхоналарнинг ички ва ташқи молиявий муносабатлари, уларни 
ташкил этиш, бошқариш ва корхонани молиявий ресурслари жамланиши, 
сарфланиши ва тақсимланиши ҳисобланади. 
1
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг 
муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги 
маърузаси. – Т.: Ўзбекистон, 2015. 



Фанни ўқитилишидан асосий мақсад Ўзбекистонда иқтисодий 
ислоҳотларни амалга оширилиши жараѐнида содир бўладиган тубдан 
ўзгаришларни эътиборга олган ҳолда корхоналар фаолиятида уларнинг 
молиясини ташкил этишга таъсирини чуқур ўзлаштирган ҳолда тадбиқ этиш ва 
молиявий барқарорликни таъминлаш; корхоналарни пул маблағлари билан 
таъминланиш йўллари, молия бозорларини ташкил этиш; корхоналарнинг 
молиявий режасини (бизнес-режа) тузиш ва уни бошқарилишини назорат 
қилиш ҳамда режалаштириш истиқболларини ва бошқаларни чуқур 
ўзлаштиришдан иборатдир. 
Фаннинг асосий вазифалари корхоналар молиясини ташкил этишга 
тааллуқли қонунлар, қарорлари ва бошқа меъѐрий хужжат материалларини, 
молия-кредит механизмларидан оқилона фойдаланиб хўжалик фаолияти билан 
боғлиқ барча иқтисодий муносабатларини атрофлича ўзлаштириб, корхона 
ички имкониятларини излаб хўжалик субъектларининг давлат бюджети, 
бюджетдан ташқари фондлар, кредит тизими ва бошқа тизимлар олдидаги 
мажбуриятлари 
белгиланган 
муддатларда 
бажарилишини, 
молиявий 
барқарорликни ошириш ва умуман иқтисодий-молиявий самарадорликни янада 
оширишни таъминлай оладиган мутахассис кадрларни тайѐрлашдан иборатдир.
«Корхоналар молияси» бўйича талаблар: корхоналар молиясининг 
ташкил этиш асослари, намоѐн бўлиши шакллари, функциялари ва молиявий 
категориялар, турли мулкчилик шаклларида корхоналар молиясини 
ташкиллаштириш тамойиллари ва бошқалар бўйича қўлланиладиган 
қонуниятчилик ва меъѐрий хужжатларни атрофлича ўрганиши, молия 
менежменти, иқтисодиѐтнинг молия сохаси бозорлари таҳлили бўйича 
корхоналарнинг 
молиявий 
мустақиллиги 
ва 
ликвидлиги, 
молиявий 
барқарорлиги ва тўловга лаѐқатлиги, турли мулкчилик шаклларидаги 
корхоналар 
молиясининг 
хусусиятлари, 
Ўзбекистонда 
иқтисодий 
ислоҳотларнинг ўтказилаѐтганлигини ва «Ўзбек модели» номини олган 
ислоҳотлар бўйича фундаментал билимларни эгаллаган бўлишлари лозим. 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish