Вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Иқтисодиѐтнинг эркинлашуви шароитида корхоналар молиясини



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/86
Sana15.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#674593
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
korxonalar moliyasi

 
4. Иқтисодиѐтнинг эркинлашуви шароитида корхоналар молиясини 
ташкил этиш асослари, уларни шакллантириш ва бошқаришни 
такомиллаштириш чора- тадбирлари 
 
Иқтисодиѐтда бозор муносабатларини тартибга солувчи воситаларнинг 
вужудга келтириш ва истеъмол бозорини барқарорлаштириш орқали пировард 
натижада аҳолининг турмуш даражасини оширишга мустақил Ўзбекистоннинг 
жаҳон ҳамжамиятига иқтисодий интеграциялашувини жадаллаштиришга 
қаратилган чора-тадбирлар тизимида нархлаштириш алоҳида ўринни 
эгаллайди. Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг 
муваффақияти кўп жиҳатдан мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, 
хусусийлаштириш, қўшма корхоналар тузиш, корхоналарни очиқ турдаги 
акциядорлик жамиятларига айлантириш, айниқса кичик ҳамда хусусий 
тадбиркорликни ривожлантиришга боғлиқдир. 
Агарда жаҳон иқтисодиѐтида XX асрнинг биринчи ярмида ишлаб 
чиқаришни концентрациялаш, яъни йириклаштириш ҳолати кўзатилган бўлса, 
унинг иккинчи ярмидан бошлаб эса тескари ҳолат, яъни кичик ва ўрта бизнесни 
ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. 
Сўнги пайтларда кичик ва ўрта бизнес ўзининг бир қатор афзалликлари 
туфайли ривожланган давлатларнинг иқтисодиѐтидаги салмоғи тобора ортиб 
бормоқда. Масалан, Япониянинг кичик корхоналарида барча мамлакат 
ишчиларининг 80 фоизи ишламоқда. Германия ва Нидерландиядаги кичик ва 
ўрта корхоналар ҳиссасига экспорт қилинаѐтган саноат маҳсулотининг 40% 



тўғри келади. АҚШда эса сўнги 10 йил ичида кичик корхоналар эвазига 20 млн. 
янги иш жойи вужудга келтирилди. 
Кичик ва ўрта корхоналарни ташкил этиш ҳамда ривожлантириш учун 
муҳим масалалардан бири улар фаолияти учун инвестициялар (шу жумладан, 
хорижий инвестициялар)ни жалб қилишдир. Бунинг учун керакли 
инвестицияларнинг самарадорлигини ҳар томонлама асослаб берувчи 
таклифлар ва хулосаларни ўзида мужассамлаштирган корхона молиясини 
билиш муҳим аҳамият касб этади. 
Бозор муносабатлари ривожланган сари корхона молиясининг аҳамияти 
тобора ортиб боради. Бирон-бир ишлаб чиқариш, хусусан, тижорат ғоясини 
фирма молиясисиз амалга ошириб бўлмаслиги хорижий ишбилармонлар 
аллақачон тушуниб етишган.
Бозор иқтисодиѐтида корхона молияси тадбиркорликнинг асосини 
ташкил этади, дейиш мумкин. У фирма раҳбарларининг ўз мақсадларига қандай 
эришишларини, қилинаѐтган харажатларнинг қанча вақт ичида қопланишини, 
ишнинг даромадлигини қай даражада бўлишини асослаб беради.
Иқтисодиѐтнинг эркинлашуви шароитида корхоналар молиясини тўғри 
ташкил этиш, уларни шакллантириш ва бошқаришни такомиллаштириш 
мамлакат иқтисодиѐтидаги энг долзарб вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.
 
Барча вазифалар ичида корхонанинг молиявий соғломлигини ўрганиш, 
унинг фаолиятидаги ижобий натижаларни амалий фаолиятга тадбиққилиш, 
корхонанинг иқтисодий молиявий муносабатларни такомиллаштириш, 
корхонада молиявий ахволни соғломлаштириш асосий чора-тадбирлардан 
ҳисобланади. Бунда корхоналарни ички имкониятларни излаб топиш, унинг 
активларини туғри бошқариш, улардан самарали фойдаланиш, молиявий 
ресурсларни аник йўналишларга сафарбар этиш каби вазифалар ҳам назарда 
тутилади. Фаннинг барча мавзуларини ўрганиш натижасидан келиб чиккан 
ҳолда корхоналарда, тадбиркор шахслар молия (бизнес) режасини тузиш ва 
унинг бажарилишини таминлашни ўрганиш ҳам асосий вазифа сифатида 
куйилади, яъни жамоа мулки, давлат мулки ва хорижий фукаролар 
ташкилотлар, давлатлар мулкчилиги асосида ташкил қилинган ижро корхонаси, 
хусусий корхоналар, ҳиссадорлик жамиятлари, қўшма корхоналар, дехкон ва 
фермер хўжаликлари ва холдинг конпаниялари, биржалардан ва бошқа корхона, 
ташкилот ва бошқа муассасаларнинг жисмоний тадбиркорларнинг молиясини 
ташкил этиш ва ҳар бирини ўзига хос хусусиятларини ўзлаштириб олиш фан 
олдига қуйилган асосий вазифалар ҳисобланади. Бозор иқтисодиѐти шароитида 
корхоналар молиясини олдинги директив характердаги бошқариш усуллари: 
лимитлар, марказилашган таъминот ва бошқалардан фарқли равишда 
корхоналарда самарали бошқаришнинг ўзига хос усуллари шаклландики булар 
воситасида коръонанинг ресурс потенциали оптималлаштирилади. Бу вазиятда 
молиявий ресурсларни самарали бошқариш аҳамияти тезлик билан усади. 
Бундай шароитларда молиявий ресурслар биринчи даражадаги аҳамият касб 
этиб корхоналарни маълум вақт оралигида тезлик билан бошқа ресурсларга 
трасформацияланиш имкониятига эгадир. 


10 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish