Вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/86
Sana15.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#674593
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   86
Bog'liq
korxonalar moliyasi

 
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар 
1. Корхона фойдасига нималар таъсир кўрсатади? 
2. Ялпи фойда нима? 
3. Соф фойда қандай ҳисоблаб чиқилади? 
4. Корхоналар фаолиятини рентабеллик кўрсаткичлари қандай ҳисоблаб 
чиқилади? 
5. Корхона фойдасини ошириш бўйича қандай тадбирларни амалга 
ошириш лозим? 
Топшириқлар 
1. Корхона ялпи ва соф фойдаси ўртасидаги фарқни тушунтиринг. 
2. Бирон бир корхонани танлаб фойдалилик ва зарарлилик 
кўрсаткичларини таҳлил қилинг. 
3. Корхона молиявий ҳисоботларида фойда ҳақидаги маълумотларни 
таҳлил қилинг. 
 
5.2-мавзу. Корхоналар фойдасининг тақсимланиши ва 
ишлатилиши
 
Асосий саволлар: 
1. Фойданинг тақсимланиши ва ишлатилиш тартиби.
2. Корхоналар фойдасини шаклланишига таъсир этувчи 
омиллар ва уларни максималлаштириш.
3. Корхоналар фойдасини режалаштириш асослари.
 
Таянч сўз ва иборалар 
Фойда, соф фойда, соф фойдани тақсимлаш, жамғарма фонди, резерв 
фонди.
 
1. Фойданинг тақсимланиши ва ишлатилиш тартиби.


64 
 
Фойданинг тақсимланиши деганда унинг истеъмол ва жамғаришга 
йуналтирилиши, жорий давр фойдасининг солиқлар тўлови, ишлаб чиқаришни 
ривожлантириш ва захиралашга ҳамда капитал эгалари ўртасидаги шартлар, 
келишувларга биноан тақсимланиши тушунилади. 
Соф фойда тақсимоти қуйидаги кўринишларда бўлади: 
- акционерлик жамиятида дивидентлар тўлашга ва резерв капиталига 
ажратма қилинади. Унинг қолган қисми тақсимланмаган фойда кўринишида 
жамият ихтиѐрида қолади ва корхона фаолиятини ривожлантиришда (асосий 
фондларни кенгайтиришда ва айланма маблағларни шакллантиришда) 
қатнашади; 
- қўшма корхонада резерв капиталига ажратма қилинади, унинг уставига 
мувофиқ таъсисчилар ўртасида тақсимланади ѐки таъсисчилар қарорига биноан 
корхона фаолиятини ривожлантиришга ишлатилади; 
- хусусий корхоналарда резерв капиталига ажратма қилинади ва унинг 
қолган қисми тақсимланмаган фойда кўринишида корхона фаолиятини 
ривожлантиришда иштирок этади; 
- давлат корхоналарида резерв фондига ажратма қилинади, қолган қисми 
эса Устав фондига қўшилади. Маълумки, корхона Устав фонди унинг асосий ва 
айланма фондларини шакллантиришда муҳим манба ҳисобланади. 
Фойда қуйидагича тақсимланади:
- солиқ қонунчилигига мувофиқ давлат бюджетига солиқлар, йиғимлар, 
тўловларга; 
- ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва захиралашга; 
- акция ва капитал эгаларига дивидендлар тўлашга. 
Корхона ўзининг ҳисоб фойдасидан, аввало, давлат олдида ҳисоб беради 
ва ўзининг ихтиѐрида ҳамда тасарруфида бўлган фойда суммасини аниқлайди. 
Фойдадан олинган солиқлар катьий ставкаларда ва фоизларда ундирилади. 
Ҳисоб фойдасининг солиқлар тўловидан қолган қисми корхона соф фойдаси 
сифатида унинг эркин белгиловига (акционерлар йиғилишининг қарори ва ички 
низомига) мувофиқ тақсимланади. 
Молиянинг тақсимлаш ва қайта тақсимлаш функциясига биноан корхона 
даромадлари ва уларнинг тақсимот қаторлари белгиланади. 
Соф фойдадан ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришга оид 
сарфлар акционерларнинг умумий йиғилишида ҳисоб бериш ҳамда уларнинг 
розилигини олиш асосида белгиланади. 
Соф фойданинг қолган қисми чиқарилган акцияларнинг турига караб ва 
уларнинг имтиѐзли шартлари асосида тақсимланади. Дастлаб имтиѐзли акция 
эгаларига олдиндан кафолатланган фоизларда тўловлар ҳисобга олинади, фойда 
оддий акция эгаларига дивиденд фоизлари ва суммалари эълон қилинади. 
Фойданинг тақсимланмаган қисми корхона учун тақсимланмаган фойда 
сифатида, агар корхона ночор ахволда бўлса, қорежамаган зарар сифатида 
кейинги ҳисобот йилига ўтказилади. Қорежамаган зарар ва тақсимланмаган 
фойда корхона фаолиятининг биринчи йили бўйича баланснинг шу номдаги 
қаторига мос тушади. Кейинги йиллар бўйича уларнинг таққосланувчанлиги 


65 
таъминланади. Яъни, тақсимланмаган фойда, қопланмаган зарар жорий давр 
учун қуйидагича аниқланади: 
1. Ҳисобот даврининг бошидаги тақсимланмаган фойда, қопланмаган 
зарар. 
2. Жорий давр соф фойдаси. 
3. Жорий даврда тақсимланмаган фойда ва соф фойданинг ишлатилиши. 
4. Ҳисобот даври охиридаги тақсимланмаган фойда, қопланмаган зарар 
(1+2-3). 
Жамгарма фонди корхона даромади ҳисобига ташкил этилади ва асосий 
ишлаб чиқариш, шунингдек ноишлаб фондларнинг сотиб олинишига ва 
курилишига ҳамда Қайтарилмайдиган характерга эга булмаган бошқа капитал 
Қуйилмаларга сарфланади. Жамгарма фонди узоқ муддатли инвестикияларга 
йуналтирилади. Ҳисоб рақамининг баланс активига кирувчи сарфланган 
маблағлар ўрни га, уларга эквивалент бўлган ва бошқа муддатлар бўйича 
активда акс эттирилган мулклар қиймати пайдо бўлади. 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish