Вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


 Иқтисодиѐтнинг эркинлашуви шароитида корхоналар фойдасининг



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/86
Sana15.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#674593
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   86
Bog'liq
korxonalar moliyasi

 
2. Иқтисодиѐтнинг эркинлашуви шароитида корхоналар фойдасининг 
аҳамияти 
 
Бозор иқтисодиѐти шароитида ҳар бир корхона ўзининг ишлаб чиқариш ва 
тижорат фаолиятидан купрок даромад олишдан манфаатдор. Аммо, нафақат 
фойда, корхона хўжалик фаолиятининг молиявий натижаси булиши мумкин. 
Бундай ҳолат корхона самара бермайдиган ишлаб чиқариш усулларидан 
фойдаланса ѐки ишлаб чиқарилган маҳсулот истеъмолчилар талабини 
кондирмаса, рўй бериши мумкин. 
Хўжалик юритишнинг ҳозирги тизими шароитида фойда кўрсаткичи 
корхонанинг асосий ва оборот маблағларидан самарали фойдаланишни талаб 
ҳамда эҳтиѐжга караб ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириши, яъни ишлаб 
чиқарилаѐтган маҳсулот истеъмолчи талабига жавоб бераоладиган булиши, 
ишлаб харидор учун хизмат қилиши лозим. Тўла хўжалик ҳисобининг муҳим 


57 
тамойили корхонанинг тўла мустақилликка эришуви ва харажатларни ўз 
маблағи ҳисобидан тулик қоплашидир. Бу дегани, корхона маҳсулот сотишдан 
олган маблағидан ўзининг ҳамма харажатларини қоплайди ва ундан ташқари 
фойда ҳам олади. 
Корхона фойдасининг шаклланиш манбалари улар хўжалик фаолияти 
натижасида олинадиган даромадлардир: 
- сотишдан олинган соф тушум; 
- асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар (операция даромадлари); 
- молиявий фаолиятдан олинган даромадлар; 
- фавқулодда фойда. 
Сотишдан олинган соф тушум маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан 
олинган пул тушумидан қўшилган қиймат ва акциз солиги ҳамда экспорт бож 
пошлинасини чиқариш йўли билан аниқланади. Унга товарларнинг 
қайтарилиши, харидорлар учун берилган чегирмалар ва бошқалар 
киритилмайди. 
Корхоналарнинг асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинадиган бошқа 
даромадларга қуйидагилар киради: 
- ундирилган ѐки қарздор томонидан эътироф этилган жарималар, пенялар, 
вақтида тўланмаган қарзлар ва хўжалик шартномалари шартларини бузганлик 
учун бошқа хил жазо жарималари, шунингдек етказилган зараларни ундириш 
бўйича даромадлар; 
- ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги фойда; 
- ишлаб чиқариш ва маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотиш билан бевосита 
боғлиқ бўлмаган операциялардан рента даромади, корхона ҳузуридаги 
ошхоналардан тушумлар, ѐрдамчи хизматлардан даромадлар сифатидаги бошқа 
даромадлар; 
- корхонанинг асосий фондларини ва бошқа мол-мулкларини сотишдан 
олинган даромадлар; 
- даъво билдириш муддати ўтган кредиторлик ва депонет қарзларни 
ҳисобдн чиқаришдан олинган даромадлар; 
- товар - моддий бойликларни қайта баҳолаш; 
- давлат субсидияларидан даромадлар; 
- холисона молиявий ѐрдам; 
- бошқа операцион даромадлар. 
Корхоналар молиявий фаолиятидан олинадиган даромадларга қуйидагилар 
киради: 
- олинган роялтилар ва сармоя трансферти; 
- Республика ҳудудида ва унинг ташқарисида бошқа хўжалик юритувчи 
субъектлар фаолиятига улуш қўшган ҳолда қатнашишдан олинган даромад, 
акциялар бўйича дивидендлар ва облигациялар ҳамда корхонага тегишли 
қимматли қогозлар бўйича даромадлар; 
- мол-мулкни узоқ муддатли ижарага беришдан олинган даромадлар 
(лизинг тўловини олиш); 
- валюта счѐтлари, шунингдек чет эл валютларидаги операциялар бўйича 
ижобий курс тафовутлари; 


58 
- сарфланган (қимматли қогозларга, шуъба корхоналарга ва ҳоказоларга) 
маблағларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар; 
- молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар. 
Корхоналарнинг фавқулодда фойда - бу кўзда тутилмаган тасодифий тусга 
эга бўлган ҳодиса ѐки корхонанинг одатдаги фаолияти доирасидан четга 
чиқадиган тусдаги операциялар натижасида пайдо бўладиган ва олиниши 
кутилмаган фойдадир. Бунга даромадларнинг камдан-кам бўладиган моддалари 
ѐки асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар бўлимида акс эттирилиши 
керак бўлган ўтган даврлардаги фойда кирмайди. 
Фойданинг бир қисми бюджетга солиқлар ҳам бошқа тўловларни тўлаш 
учун сарфланади, қолгани эса корхона ихтиѐрида қолади ва фаолиятни илмий-
техник, иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий манбаи бўлиб 
ҳисобланади. Корхона ихтиѐрида қолган маблағларни кандай мақсадларга 
сарфлашни унинг ўзи Мустақил равишда ҳал килади. 
Фойда қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи соф даромаднинг 
шакллари бўлиб ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири ташкил топиш механизми ва 
улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича бир-биридан фарқ килади. 
Кушилган қиймат солиғи ва акциз солиғи давлат бюджетига маҳсулот 
сотилганидан кейин ўтказилади, бу маблағ умумдавлат ҳамда умумхалк 
мақсадлари учун сарфланади. 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish