Вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/86
Sana15.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#674593
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   86
Bog'liq
korxonalar moliyasi

УФ=АФФ+МД-МХ 
Бу ерда: 
УФ
- умумхўжалик фаолиятдан олинган фойда; 
МД
- молиявий фаолиятдан олинган даромадлар; 
МХ
- молиявий фаолият харажатлари. 
- солиқ тўлангунгача олинган фойда - бу умумхўжалик фаолиятидан 
олинган фойда плюс фавқулодда (кўзда тутилмаган) вазиятлардан кўрилган 
фойда ва минус зарар кўринишида бўлади:
 
СТФ= УФ+ФФ-ФЗ
Бу ерда: 
СТФ
- солиқ тўлангунгача олинган фойда; 
ФФ
- фавқулодда вазиятлардан олинган фойда; 
ФЗ
- фавқулодда вазиятлардан кўрилган зарар 
- йилнинг соф фойдаси - бу солиқ тўлангандан кейин корхона ихтиѐрида 
қоладиган фойда. У солиқ тўлангунгача олинган фойдадан фойда (даромад) дан 
тўланадиган солиқни ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқлар 
ва тўловларни чиқариб ташлаган ҳолда аниқланади: 
СФ=СТФ-ДС-БС 
Бу ерда: 
СФ
- соф фойда; 
ДС
- фойда (даромад)дан тўланадиган солиқ; 
БС
- бошқа солиқлар ва тўловлар 
Демак, фойда корхона хўжалик фаолиятидан олинган даромадларнинг 
харажатлардан ортиқ бўлганлигидан, яъни ижобий молиявий натижага 
эришилганидан дарак беради. Унинг миқдори, асосан, иккита кўрсаткичга - 
маҳсулот нархи ва уни ишлаб чиқариш харажатларига боғлиқ. 
Фойда ялпи даромад олиш билан боғлиқ бўлган корхона молиявий 
ресурсларининг асосий манбасидир. Корхонанинг ялпи даромади моддий 
харажатлар чиқариб ташлангандан сўнг иш хақи ва фойдани ўз ичига олган 
маҳсулот сотишдан тушган тушумдир.
Таннарх, ялпи даромад ва корхона фойдаси ўртасидаги ўзаро алоқа 
кўрсатилган. 
Якуний молиявий натижа (фойда ѐки зарар) маҳсулот (иш, хизматлар) 
сотишдан олинган молиявий натижа, бошқа операциялардан олинган 
даромадлар, асосий фонд ва корхонанинг бошқа мулкларини сотишдан тушган 
тушумларнинг йиғиндисидан келиб чиқади. 
Маҳсулот (иш, хизматларни реализация қилиш) сотиш орқали 
олинадиган фойда амалдаги нархларда (қўшимча қиймат солиғи ва 


60 
акцизларсиз) сотувдан тушган тушум ҳамда маҳсулотни ишлаб чиқариш ва 
сотиш билан боғлиқ харажатлар ўртасидаги фарқ орқали аниқланади. 
Экспорт фаолиятини юритаѐтган корхона даромадини ҳисоблашда 
маҳсулот сотишдан тушадиган тушумдан экспорт. 
Асосий воситалар ва бошқа мулкни сотишдан корхона оладиган даромад 
корхона ялпи даромадининг иккинчи ташқил этувчисидир. 
Ялпи 
даромаднинг 
учинчи 
ташкил 
этувчиси 
нореализация 
операцияларидан кўриладиган даромаддан иборат бўлиб, уларга асосий 
фаолият билан бевосита боғлиқ бўлмаган операциялар киради. Хусусан, мулкни 
ижарага беришдан, корхонага тегишли қимматли қоғозларнинг сотилишидан 
кўриладиган фойда, хамкорликда фаолият юритишдан олинадиган фойда, 
йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромад ва 6ошкалар шулар 
жумласидандир. 
Корхона ишининг самарадорлигини оширишда ишлаб чиқариш 
ҳажмлари, маҳсулот сотишни кўпайтириш, унинг таннархини пасайтириш 
захираларини аниқлаш муҳим ўрин тўтади. 
Даромад миқдорини ошириш захираларини аниқлаш йўлларига таъсир 
кўрсатувчи омиллар турли белгиларига қараб турли тоифаларга ажратилади. 
Ташқи омилларга табиий шароит, нархларнинг, тарифларнинг, солиқлар ва 
имтиѐзларнинг, жарима санкцияларининг давлат томонидан бошқарилиши ва 
бошқалар киради. Бу омиллар корхона фаолиятига боғлиқ эмас, лекин даромад 
салмоғига муайян даражада таъсир кўрсатади. 
Ички омиллар ишлаб чиқариш билан боғлиқ ва ишлаб чиқаришдан 
ташқари омилларга 
бўлинади. Ишлаб 
чиқариш омиллари 
меҳнат 
предметларининг мавжудлигини ва қўлланилишини, меҳнат ва молиявий 
ресурсларни характерлаб, ўз навбатида экстенсив ва интенсив бўлиши мумкин. 
Экстенсив омиллар фойда олиш жараѐнига миқдорий ўзгаришлар: 
меҳнат предметлари ва ҳажмлари, молиявий ресурслар, қурилмаларнинг ишлаш 
вақтлари, ходимлар сони, иш вақти фонди ва бошқалар орқали таъсир 
кўрсатади. Интенсив омиллар фойда олиш жараѐнига сифат ўзгаришлари 
орқали: 
қурилмалар 
сифати 
ва 
иш 
унумдорлигининг 
ошиши, 
технологияларнинг мукаммаллашуви, айланма воситалар айланиш суръатининг 
жадаллаштирилиши, меҳнат ва материал сиғимининг камайиши, меҳнат ни 
ташқил этишнинг такомиллашуви ва молиявий ресурслардан фойдаланиш 
самарадорлигининг ошиши орқали таъсир кўрсатади. 
Корхона ихтиѐрида қоладиган ва унинг эркин тасарруфидаги фойда 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish