Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат 1щтисодиёт университети в. М. Каримова ижтимоий



Download 207,83 Kb.
bet16/68
Sana07.03.2022
Hajmi207,83 Kb.
#485752
TuriУчебник
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   68
Bog'liq
Vasika Karimva

"Кйримова В. Оилада ёшларни гендер муносабатларга тайёрлаш муаммолари // “Ёшлар мупммолпри пи упирнинг сними: холат ва истикбол” мавзусидаги Респ. илмий-амалий анжумани материаллпри I 2002. - и 10-33.
"Каримова В. Оилавий хдёт психологияси:Ук>в кулланма. - Т.: 2006. - 142 б.
,ч< Vпаева М. Узбек оилаларида ота-она ва фарзандлар узаро муносабатларт1инг iixcuiKioiid психологик м^оуонятлари: Психол.ф. н. даражасини олиш учун ёзилган дис. авторсф. - Т.: 2005. - Н. 1Н
35

2006, С.Абидов, 2006), эр ва хотинларнинг реклама хилинган махсулотларга жинсга оид узига хос муносабатлари {Л.Каримова, 2003, 2004) каби масалаларга багишланган. Утказилган тадхидотлар ва олинган эмпирик маълумотлардан шундай хулоса хилиш мумкинки, реклама сохасида катталар ва болалар образидан кенг фойдаланилади, лекин уларни идрок хилиш ва харидорлик установкаларида аник; равшан жинсий тафовутлар мавждуддир (.В.Каримова, С.Абидов, 2005, 2006; Н. Шомуротова, 2010). Айнидса, бола образи акс эттирилган рекламанинг кизлар ва угил болалардаги жинсий идентификацияга бевосита таъсири алохида урганилса, бизнинг фикримизча. маълумотларнинг татбидий ахамияти янада кучли булади.


Л.И.Каримоватнг юртимизда утказган таддидотларида ёшларнинг реклама махсулотларининг истеъмолчиси сифатидаги ижтимоий тасаввурлари урганилган. Масалан, у уз таддидоти мобайнида 50 та эр-хотинлар жуфтлиги уртасида суров утказиб, замонавий оилада купчигина масалаларда хотин-кизларнинг фикри етакчи эканлигини аниклаган {Л.Каримова, 2004). Масалан, “Оилангизда ким пул маблагларини тадсимлайди?” деб берилган саволгз эркакларнинг 73%и ва аёлларнинг 51% “мен узим” деган жавобни беришган. Лекин “Кунига уй учун бирор нарса харид килишга тахминан канча вахт сарфлайсиз?” деган саволга эса, эркакларнинг 69 фоизи “билмайман” жавобини берган булса, аёлларнинг 71 фоизи - “бир соатгача”, 7 фоизи - 2 соатдан ортих вахт ажратишларини хайд этишган. “Реклама хилинган хужалик молларининг сотиб оласизми?” деб берилган саволга 14 фоиз эркаклар ва 32 фоиз аёллар ижобий жавоб бергани холда, 58% эрхаклар “йух” жавобини берганлар. Шундан тадхихотчи уларнинг реклама хилинаётган махсулотларга ишончини анихлаганда, эркакларнинг 45 фоизи ва аёлларнинг 48 фоизи ишонишини хайд этганлар20. Демак, реклама хилинаётган махсулотлар дунёсида хотин-хизларнинг фаоллиги бугунги кунда эркакларнихидан анча юхори. Демак, замонавий оила бекалари оилавий даромаднинг тахсимоти ва уни нимага ишлатиш масалаларида хам етакчиликка даъво хиладилар. Чунки уй бекалари уй юмушларини бажаришда купрок хужалик молларидан фойдаланади, фарзандларини ювиб- тараш ва уларни богча ёки мактабига зарур булган нарсаларни хам яхширох билгани сабабли, реклама хилинаётган товарларнинг энг
20 Каримова Л.И. Социальная психология и реклама: Учебное пособие.-Т.: 2004
36

яхшисини ва арзонини харид дилиш тарафдори хам булиб боради. Бу холатни миллим реклама компаниялари инобатга олишлари керак.


ТТТу каби Узбекистонда муайян ижтимоий-психологик муаммо таддид этилганда, гендер тафовутларга эътибор бериш тобора анъанага айланиб бормокда. Масалан, таддидотчи О.Абдусатто- рова (2007)нинг диссертацион изланиши бу борада алодида адамиятга эга булиб, унда усмир ёшли угил ва киз болалардаги гендер тасаввурларга боглид жинсий идентификациями апидлаш ва бунда оила мухитининг ролини асослаш учун ижтимоий психоло- гияда дулланилган катор ишончли методикалардан фойдаланилган. Алодида таъкидлаш жоизки, ота-оналар уртасидаги утказилган тест ва суровлар уларнинг гендер установкаларини ва лидерлик мадомларини анидлашга имкон берган булса, фарзаидлари уртасида олиб борилган эмпирик таддидот оталик ва оиалик тендер макомларининг дизлар ва угил болаларда узига хос установка шаклида идентификацион жараёнлар йуналишини белгилашини исбот дилди. Замонавий узбек оиласидаги эркаклар ва аёлларнинг узаро муносабатларида аёллар мавдеининг мустадкамлапиб бораёт- ганлиги, уларнинг лидерлик позицияларида хамда турмуш уртод- ларини х,амкор ва шерикчилик муносабатлари тизимида кУрпнши афзал куришларида намоён булди. Шу сабабли дам бу хрлат уларнинг уз жинсларини ва турмуш уртогидаги дарама-царши жинсга нисбатан установкаларини белгилайди. Тадкдкот замонавий эркаклар ва хотин-кизларнинг аёллик ва эркаклик образларида фемининлик дамда соф маскулинлик сифатлари купрок; андрогин- лик сифатларига урин бераётганлигини, дизларда маскулинлик сифатлари хам тобора сезиларлирок намоён булаётгаплигини курсатди.
Шундай дилиб, юртимизда гендер таддидотлари учун кем г йул очилган ва уларда оила ва оилага нисбатан ижтимоий установка устувор масала сифатида даралади. Лекин узбекистонлик ижтимоий психологлар олдида жуда мудим таддидот мавзулари мавжудки, уларда хозирги мустадиллик шароитида шахе на турли ижтимоий гурухлар психологиясида руй бераётган узгаришлар, турли ёш, демографик, этник, профессионал гурухдарга мансуб булган кишиларнинг ижтимоий тасаввурлари, улар асосида ижтимоий хулд-атворни илмий бошдариш асослари ишлаб чидилмоги лозим. Яъни, ишлаб чидариш ижтимоий психологияси,
37

бошкариш психологияси, гурухлар психологияси хамда оммавий психик жараёнларнинг таъсири масалалари узбек психологларидан уз ечимини кутмовдаки, уларда илгор фан ютукларидан фойдаланилган х,олда худуднинг миллий узига хос кирралари ишлаб чикилиши керак.


38

З-боб. ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИЯНИНГ МЕТОДЛАРИ


3.1. Асосий методларнинг цнскача тавсифи
Х,ар бир алохида фанда булгани сингари ижтимоий психоло- гиянинг хам уз методлари ва илмий гояларни исботлаш воситалари мавжуд. Тугри, уларнинг аксарияти психология ва социология фан- ларида хулланиладиган усулларга якин, лекин фаннинг предмети- даги узига хосликни хисобга олган холда уларни ишлатиш йуллари ва маълумотларни илмий жихдтдан тахдил хилишда фархлар мавжуд.
Масалан, умумий психологияда булгани каби ижтимоий психо- логияда хам кузатиш методы кулланилади, лекин кузатув объекта конкрет шахсдаги психик фаолият эмас, балки шахснинг ижтимоий муносабатлар тизимида бевосита кузатиш мумкин булган ижтимоий хулдидир. Яъни, кузатувчи аник; олдиндан белгиланган режа асосида узи урганаётган гурухнинг фаолиятини, вербал ва новербал хатти-харакатларни маълум вахт бирлигида муттасил кузатиб, олинган маълумотларни хайд этиб боради. Бунда замона- вий аудио ва видеотехникадан фойдаланиш, у ёки бу харакатларни хайта-хайта куриш орхали керакли хулосаларни чихариши мумкин. Айнихса, хозирда фан ва технологиялар, мобил алоха воситалари кенг хулоч ёзган шароитда турли ижтимоий вазиятларда одамлар хулх-атворини кузатиш ва хайд этиш унчалик хийин иш эмас. Рахамли ёзиш воситаларининг куплиги эса кузатиш объектларини компьютер тармогига тушириш ва хатти-харакатни бир неча тахлилчилар хукмига хавола этиш имкониятини хам беради. Ижтимоий психологияда хулланиладиган кузатиш методининг асосан уч шакли мавжуд:
а) “кушилиб кузатиш” - бунда тадхихотчи кузатилувчилар фаолиятига бевосита аралашиб, улар билан керак булса, яшайди ва ишлайди. Бу усулдаги энг мухим хусусият унинг табиийлиги булиб, кузатиш объектлари узларининг кузатилаётганликларини сезмайдилар ва кузатувчини гурухнинг аъзоси сифатида хабул хиладилар. Ушбу шартнинг бузилиши экспериментнинг самарасиз булишига олиб келиши мумкин.
39

б) “maiuiyii кузатиш ” - кузатилувчилар фаолиятига аралаш- маган холда улар ташки хулк-атворини кайд килишдир. Бу усул муайян вакт ва сабр-токат талаб килиши билан бошка методлардан фарк килади, баъзида киска муддат ичида тадкикотчи узини кизиктираётган предмет хусусида хеч нарса кайд кила олмаслиги ёки тасодифан кулга киритилган маълумот асосида хулоса чикаришга мажбур булиши мумкин. Шунинг учун хам бу усул бошка усулларга кушимча восита сифатида ишлатилади. Масалан, кузатувчи ролида укитувчи буладиган булса, у синфдаги етакчилар ёки гурух фаолиятига кушила олмаётган, доимо бегонасирайдиган болаларнинг хулк-атворини ташки кузатиш оркали муттасил урганиб боради, сабаблари хусусида субъектив маълумотлар туплаб боради.


в) “муу им вазиятларни цайд этиш” усулида кузатишнинг мохияти шундаки, алохида шахе ёки гурух кутилмаган, тасодифий вазиятга солинади, ва уларнинг вазиятга муносабати, ушбу вазиятда узини тутиши, зиддиятли ва кийин холатлардан чикиш йуллари кузатилади. Масалан, гурухни атайлаб олдиндан тузилган сценарий ёрдамида мунозарали вазиятга солиш ва унда хар бир гурух аъзосининг узини кандай тутиши ва баён этган фикрларини зикр этиш бунга ёркин мисолдир.
Агар кузатиш методи ижтимоий психологияга умумий психо- логиядан утган усул булса, хужжатларни тахдил цилиш у сули социологиядан кириб келгандир. Бу усул ижтимоий фаолиятнинг махсулини урганишга каратилган булиб, тупланган маълумотлар- нинг ишончлилиги, математика ва статистика услублари ёрдамида кайта ишлаш имкониятининг мавжудлиги сабабли маълум афзалликларга эга. Бу усулнинг яна бир номи контент-анализ булиб, тахдил килинадиган хужжатлар тоифасига асосан огзаки (сузланган нутк матнлари, сухбатларнинг ёзиб олинган кисмлари, бевосита мулокот жараёнида кайд этилган манбалар) ёки ёзма (расмий хужжатлар, газета-журналлардаги маколалар, хатлар, маънавий-маърифий адабиётлар матнлари ва шунга ухшаш) холда тавсия этилган маълумотлар киради.
Контент-тахлилни куллашда тадкикотчи олдида турган асосий муаммо - бу текширув бирликларининг булиши, категорияларни аниклашдир. Куплаб тадкикотчилар фикрларини умумлаштирган холда тахлил килиш учун унинг бирликлари куйидагилар булиши мумкин, деб хисоблаймиз:
40

а) алохида иборалар ёки сузларда билдирилган тушунчалар (масалан, демократия, фаоллик, ташаббус, хдмкорлик ва хоказо)


б) яхлит абзацлар, матнлар, маколалар ва шунга ухшашларда кутарилган мавзулар (масалан, миллатлараро муносабатлар мавзу- си, миллий ва умуминсоний кадриятлар, ёшлар маънавияти мавзуси ва хоказо)
в) тарихий алломалар, сиёсатшунослар, таникли шахсларнинг номлари (масалан, «Миллий тикланиш» демократик партияси лидерларининг вактли оммавий ахборот воситаларида чикишла- рини тахлил этиш, конкрет тарихий шахснинг тарихдаги урнини аниклаш, масалан, Амир Темурнинг шахе сифатидаги образини урганиш ва х-зо);
г) ижтимоий ходиса, расмий хужжат, бирор аник факт, асар (масалан, оилавий можаролар, Узбекистан Конституциясининг мухокамаси, янги ёзилган асарга укувчиларнинг муиосабати ва шунга ухшаш).
Яхши утказилган контент тахлил - аслида ижтимоий-психоло- гик тадкикотларда жуда мухим ахамиятга эга. Лекин олинган маълумотларнинг ишончлилиги шу борада илгари ншлаган шахс- лар - экспертлар бахоси, айни шу фактни текшириш учун бошка методларни хам куллаш ва маълумотлар! i и солиштириш хамда айни объектни айни вазиятда кайта тахлил цилиш йуллари билан эришилади. Тупланган микдорий маълумотлар математик статистика методлари ёрдамида кайта ишловдан уткаэнлмоги лозим. Контент-тахлил тадкикотчидан каттагина укувин талаб килади, чунки бир томондан у ёки бу матнни тушупиш, уиииг том маънода мохиятини англаш махорати булиши керак, иккимчидап, тадкикот сунгида кулга киритилган микдорий натижаларим яма кайта сифат шаклига келтириш ва тушунтириб, психологик тахлил цилиб ёзиб бериш лозим.

Download 207,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish