Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш деганда нимани туширилади?
Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш (Ғарбда «муниципал» дейилади) деганда, у ёки бу маъмурий-худудий бирликлардаги ахоли ваколатларини ифодаловчи, шунингдек, сайланган органлар ва уларнинг маъмуриятлари томонидан амалга ошириладиган, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ишларни бошқариш тушунилади. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш назарияси дастлаб XVIII асрнинг иккинчи ярмида Faрбий Европада пайдо булган. 1985 йил 15 октябрда Европа Иттифоқи томонидан қабул қилинган «Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тўғрисидаги Европа Хартияси»нинг 3-моддасида бу тушунча қуйидагича ифодаланган: «Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш деганда маҳаллий ўзини ўзи бошкариш органларининг уз масъуллигида, маҳаллий аҳоли манфаатлари асосида, конунлар доирасида унинг давлат ишларининг аксарият қисмини бошқариши ва уддалай олиш қобилиятига айтилади. Бy ҳуқуқлap эркин, яширин, тенг, тўғридан-тўғри yмумий сайловларда сайланган аъзолардан иборат кенгашлар ёки мажлислар томонидан амалга оширилади. Кенгашлар ёки мажлислар узларига ҳисоботлар бериб борувчи ижроия органларига эга бўлиши мумкин». Ғарб жамиятшунос олимлари маҳаллий ўзини ўзи бошқаришга доир тушунчаларнинг назарий жиҳатларини ҳам ишлаб чиққанлар. Унга биноан, «маҳаллий бошқарув» деганда, «давлат бошкарувидан қуйидаги барча даражаларни, «маҳаллий ҳокимият» деганда эса «сайланган кенгаш ва унинг ижроия органлари воситасида ўз сайловчилари манфаатларини ифода этувчи ва ҳаракат қилувчи ташкилотлар» тушунилади. Шунингдек, «маҳаллий ўзини ўзи бошқариш» эса «миллий бошқарувдан қуйи даражадаги демократик автоном бирликларнинг маҳаллий аҳоли манфаатлари асосида жамоатчилик муаммоларини аксарият қисмини мувофиқлаштириши ва бошқаришидир.
Маҳалла тушунчасининг мазмун мохияти нимадан иборат?
«Маҳалла» атамаси арабча бўлиб, «ўрин-жой» деган маънони англатган. У турли минтақаларда маҳаллот (жой), гузар, жамоа, элат, элод номларда аталиб келинган. Адабиётларда Маҳалла ларнинг кўп минг йиллик тарихга эга эканлиги ҳақида маълумотлар учрайди. Mac, Наршахий ўзининг «Бухоро тарихи» асарида Бухорода бундан 1100 й. илгари бир қанча Маҳаллалар бўлганини қайд этиб ўтган. Маҳалла кичик маъмурий ҳудуд бўлиши б-н бирга, турмуш тарзи, қадриятлар, анъаналар, урф-одатлар умумийлиги билан боғланган кишилар жамоаси бирлигидир. Тарихнинг турли босқичларида даврлар, тузумлар ўзгаришига қараб Маҳалланинг вазифалари ҳам ўзгариб турган. Маҳалланинг асосий вазифалари: маросимларни биргаликда ўтказиш, ўз ҳудудини батартиб сақлаш ва ободонлаштириш, ёш авлодни ижтимоий руҳда тарбиялаш, жамият ҳаётида тартиб сақланишини таъминлаш, барча анъанавий меъёрларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш, урф-одатларга риоя қилиш ва уларни бузган, жамоат маж-буриятларидан бўйин товлаганларни жазолашдан иборат бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |