Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги



Download 20,61 Mb.
bet7/22
Sana01.04.2022
Hajmi20,61 Mb.
#523151
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
2 5452067047871615534

Саволлар:

  1. Ҳашорат зараркунандаларини миқдорини ҳисобга олиш.

  2. Ҳаммахўр зараркунандаларнинг ҳаёт тарзи ва хусусиятлари.

  3. Ҳаммахўр зараркунандаларнинг ривожланиши ва кўпайишини кутилишини башорат этиш.

Адабиётлар: 1, 2, 3, 4.
6 : ҒЎЗА КЕМИРУВЧИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИНИ МИҚДОРИ ВА ТАРҚАЛИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ҲАМДА БАШОРАТ ҚИЛИШ.


1. Ғўза тунламини миқдорини ҳисобга олиш. Ғўза тунлами ва унинг табиий кушандаларини ҳисобга олишни шоналаш давридан йиғим терим бошлангунча давом этади. 100 ўсимлик кўздан кечирилади (20 намуна 5 тадан ўсимлик). Аввало юқоридаги ёш барглари ҳам остидан ҳам устидан кузатилади. Чунки капалаклар шундай жойларга қўядилар. ғунчалардан ёш қуртчалар, гул ва кўсаклардан каттароқ қуртлар қидирилади. Ҳар бир намунада тухумлар ва қуртлар ёшлари бўйича ҳисобга олинади. Агар текширишда қурт сони (кичик ёшдаги) 100 ўсимликда 10-12 тадан ошса кимёвий кураш чораси ўтказилиши лозим.
Агар ҳар 100 кузатилган ўсимликда (20 намуна х 5 ўсимлик) 200-250 та йирткич кушанда (энтомофаг)лар кузатилса ҳамда, зараркунанданинг қўйган тухумларини 60-80 % паразит ва касалликларга чалинган бўлса ғўза тунламига қарши кимёвий кураш олиб боришга хожат колмайди.
Ғўза тунламини капалаги асосан феромон тутқичлар орқали ҳисобга олинади. Бунинг капалаклар учиб чиқишидан 7-10 кун илгари ҳар 10 га экинзорга 1 тадан тутқич қўйилади. Дастлабки капалаклар тутқичга илингач тутқичлар сони кўпайтирилиб 5 га майдонга 1 тадан қўйилади.
2. Ғўза тунламини башорат қилиш усуллари. ғўза тунламини башорат қилиш учун қуйидаги маълумотларга эга бўлиниши лозим:

  1. Зараркунанданинг зарарлаш хусусиятлари;

  2. Биоэкологик хусусиятлари (ривожланишнинг ҳароратга, намликка боғлиқлиги);

  3. Ривожланишнинг фенологик календари (бўсаға ҳарорат, фойдали ҳарорат йиғиндилари кўрсатилиб);

  4. Зараркунанданинг қишловга кетиши, қишловдан чиқиши ҳолати ва ёзда ривожланиши бўйича ҳисобга олиш натижалари;

  5. Об-ҳаво маълумотлари (ўртача декадалар бўйича ҳаво ҳарорати намлиги ва тупроқнинг 15-16 см чуқурликдаги ҳарорат (қиш ва баҳор учун). Энг паст ва энг баланд ҳароратлар).

  6. Ғўза тунлами популяциясининг етуклиги.

Маълумки ғўза тунлами ҳаммахўр зараркунанда ҳисобланади. Айниқса ғўза, помидор, маккажўхори, нут ва бошқа экинларнинг мева органларини зарарлаб катта зарар етказади. Бедага, сабзавот полиз экинлари (ковок) калампирга ҳам зарар етказади. Кўпчилик бегона ўтларда ҳам ривожланади. Битта қурт ҳаётида 10-24 га қадар мева органларини зарарлайдилар.
Ғўза тунлами ҳам бошқа зараркунандаларга туфайли метеорологик омиллар (ҳаво ҳарорати, намлиги) ва биотик омиллар таъсирида ривожланадилар. Тупроқ ҳароратини кескин ўзгариши ва намликни ошиб кетиши ҳам қишловчи ғумбакларнинг қирилиб кетишига сабаб бўлади.
Эрта баҳорнинг илиқ ва сернам келиши кенбар берувчи ўсимликларни кўпайишига, бу эса ўз навбатида урғочи капалакларга озиқ базасини яратишга имкон беради. Натижада тухумлар кўплаб қўйилади ва зараркунанда кўпайиб кетиши мумкин. Аксинча ҳаво қуруқ ва иссиқ келиши ёки кескин совуқлар бўлиши зараркунанданинг ривожланишига тўсқинлик қилади.
Ғўза тунламини ривожланиши учун оптимал ҳаво ҳарорати 20-30 0С (пастки ҳарорат бўсағаси 11 0С) ва нисбий ҳаво намлиги 50-70 % деб ҳисобланади.
Ғўза тунлами диапаузасига ўтган ғумбаклик даврида тупроқнинг 10 см чуқурлигида қишлайдилар. Диапаузага ўтган ғумбаклар анча чидамли бўлиб - 8,5 0С қишки совуқларга ҳам чидайдилар. Диапаузага ўта олмаган ғумбаклар - 7 0С совуқликда қирилиб кетадилар.
Ғўза тунламини популяцияни ҳам баҳолашда бошқа ҳашоратларники сингари ғумбагини массасини (300 мг дан юқори), капалакларининг жинсий махсулдорлиги (600-1000 тухум) ва уларнинг етуклиги (60 % дан зиёд қурт чиқиши) ҳам инобатга олиш лозим.
Айниқса ғўза тунламини ривожланишини ҳар бир босқичини ўтиши билан ҳаво ҳарорати ўртасида боғлиқлик муҳим аҳамият кашф этади.
Ғўза тунлами капалагининг учиб чиқиши тупроқнинг 10 см чуқурлигидаги ҳарорат 18-20 0С бўлган (апрел, май бошлари) кузатилади. Капалакларни ёппасига учиб чиқиши фойдали ҳарорат йиғиндиси 24-27 0С бўлганда кузатилади. Капалаклар 2-3 хафта мобайнида, асосан тун (оқшом)да учади. Капалаклар ёруғликда яхши учмайдилар.
Капалаклар 3-4 кун қўшимча озиқлангач (гулларнинг нектари ва шудринг) тухум қўя бошлайди. Тухумларини 2-3 лаб ёш барглар ва мева органларига қўядилар. Ҳар бир урғочи капалак 500 тадан 3000 га қадар тухум қўйиши мумкин.
Тухумларнинг эмбрионал ривожланиши баҳор ва кузда 4-12 кун (ФХИ 50 0С) ёзда 2-4 кун давом этади. Қуртларнинг ривожланиши 13-22 кун (ФХИ қ 300 0С) давом этади.
Қуртлари 6 ёшни кечирадилар. Қуртларини ёшини калла қутисини размери бўйича ҳам аниқлаш мумкин. Яъни бу I ёшда 0,3 мм; II - 0,42- 0,54 мм; III - 067-1,0 мм; IV - 1,2-1,5 мм; V - 1,7-2,3 мм; VI ёшда 2,3-3,5 мм ни ташкил этади.
Қуртлар озиқланиб бўлган тупроққа 4-15 см чуқурликка кириб ғумбакка ўтадилар. Ғумбаклик даври 10-15 кун (ФХИ қ 200 0С) давом этади.
Ғўза тунлами Ўзбекистонда 2-3 марта авлод бериб ривожланади. I - авлоди асосан бегона ўтларда (сутлама ўт, итузум, оқ шўра, ёввойи нут ва х.к.) Ва эрта экилган маккажўхорида, помидор, тамаки, сабзавот экинларида ривожланади. Ғўзада асосан 2-авлоди ривожланиб, бу авлодни баъзан 1 ғўза авлоди деб ҳам юритилади.
Ғўза тунламининг ривожланиши учун энг пастки ҳарорат (ЭПХ) 11 0С ни ташкил этади. Бир авлодини тўлиқ ўтиши учун 550 0С фойдали ҳарорат йиғиндиси (ФХИ) керак бўлади.
Ғўза тунламини қишловга кетиши ўртача ҳаво ҳарорати 25 0С дан пасайганда ва қуртларни озиқланиши асосан озуқа ўсимликларини пишган даврида ўтиши керак. Қишловга яхши кетиши ва диапаузага кўтган ғумбаклар хосил бўлиши учун охирги авлод қуртларини ривожланиши учун қулай об-ҳаво ва озуқа етарли бўлиши керак. Ҳамда 350 0С фойдали ҳарорат йиғндиси (тухумга 50 0С, кўриш учун 300 0С) олиши керак.
1 ғўза тунлами авлоди эрта экилган ҳамда шоналаш ва гуллашга кирган ғўзаларни, 2 ғўза тунлами авлоди эрта ва ўрта экилган ғўзаларни, 3 баъзан 4 авлод қуртлари кеч экилган ва сизот сувлари яқин жойлашган ғўзаларни зарарлайди.
Ғўза тунламининг фенологик жадвали ҳам бошқа зараркунанда ҳашоратларники сингари тузилади.
Фенологик жадвалда зараркунанданинг барча ривожланиши босқичлари ва уларнинг авлодлар бўйича ўтишигина кўрсатилмасдан, балки шу жойда зарарланадиган экиннинг фенологияси ва ҳаво ҳарорати, намлиги ва фойдали ҳарорат йиғиндилари ҳам кузатилиши мумкин.
Фенологик жадвалда трихограмма тухумхўрини ва браконни юбориш муддатларини ҳам кўрсатиш мақсадга мувофиқдир.
Шундай фенологик жадвалларга қуйидагиларни мисол тариқасида кўрсатамиз.

Download 20,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish