Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги


: ҲАММАХЎР ЗАРАРКУНАНДАЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШИ ВА МИҚДОРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ҲАМДА КЎПАЙИШИНИ БАШОРАТ ҚИЛИШ



Download 20,61 Mb.
bet6/22
Sana01.04.2022
Hajmi20,61 Mb.
#523151
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
2 5452067047871615534

5 : ҲАММАХЎР ЗАРАРКУНАНДАЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШИ ВА МИҚДОРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ҲАМДА КЎПАЙИШИНИ БАШОРАТ ҚИЛИШ.

  1. Ҳашорат зараркунандаларини миқдорини ҳисобга олиш.

  2. Ҳаммахўр зараркунандаларнинг ҳаёт тарзи ва хусусиятлари.

  3. Ҳаммахўр зараркунандаларнинг ривожланиши ва кўпайишини кутилишини башорат этиш.

Адабиётлар: 1, 2, 3, 4.
Ҳаммахўр зараркунандалар (чигирткалар, бузоқбошлар, симқуртлари, қора танли қўнғизлар, кузги тунлам қуртлари ва хоказо) кўпайиши ва тарқалишини башорат қилиш ишларини қуйидаги тартибда амалга оширилади.
Биринчидан бу зараркунандалар миқдорини белгиланган муддатларда ҳисобга олиб, олинган маълумотлар қайта-қайта ишланиб кўп йиллик маълумотлар билан таққосланиб борилади.
Иккинчидан зараркунандаларнинг қишлашга кетиш, қишлаш ва қишлашдан чиқиш ҳолатлари ҳам ўрганилиб борилади.
Учинчидан кутилаётган агрометеорологик ҳолат, экинлар структурасини ўзгариши, ерларга агротехник ишлов бериш ҳолатини бориши тўғрисида ҳам маълумотлар йиғилади.
Агар куз илиқ келиб, озуқа етарли бўлса бу зараркунандалар қишга яхши тайёргарлик билан кетадилар. Эрта баҳорда об-ҳаво қулай келса бу зараркунандалар қишлашдан эрта чиқиб тез ривожлана бошлайди.
Бу зараркунандаларни қишлаш жойлари аниқланиб қишловга кетиш ҳолати ва миқдори пухта ўрганилиши лозим. Агар бу зараркунандаларнинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи ташкилий хўжалик ва агротехник тадбирлар (бўш ерлар ўзлаштирилиши, ерларни ағдариб ҳайдаш, қишки яхоб сувлари, ўсимлик қолдиқларини йўқотиш, бегона ўтларга қарши кураш, алмашлаб экиш ишлари ва х.к.) ўз жойига қўйилса бу зараркунандалар кескин ривожланиб кетишига тўсқинлик қилинади.
Бу зараркунандаларни миқдорини умумий қабул қилинган услублар орқали ҳисобга олинади. Капалаклар ва бошқа учувчи ҳашоратларни ҳисобга олишда феромон тутқичлар ва ёруғликда ҳашорат тутқичларидан кенг фойдаланилади.
Ҳаммахўр ҳашоратлардан чигирткаларни ҳисобга олишда ҳар 100 метрда 0,25 м2 дан (50 см х 50 см) 5-8 см чуқурликда проба олинади. 1 м2 майдондаги чигирткаларнинг тухум кўзачаларини сони А қ (Б:В) х 4 формуласи билан аниқланади. Ҳаракатчан формалари 1 м2 майдонда саналади.
Қарсилдоқ ва қора танли қўнғизлар ҳар бир намунада 0,25 м2 да 30-35 см чуқурликда текширилади. 10 га 10 намуна, 50 га 12 намуна, 100 га 16 та намуна олинади.
Олинган маълумотлар асосида кўп йиллик, узоқ, қисқа муддатли башоратлар ишлаб чиқилади. Мисол тариқасида кузги тунлам бўйича қисқа муддатли башорат тузишни кўриб чиқамиз.
Кузги тунлам (Agrotics gegetum) ҳаммахўр зараркунанда. Қуртлари экинларнинг экилган уруғлари, майсаларга катта зарар етказади.
Кузги тунламнинг ривожланиш муддатларига оид прогнозлар яқин фазада жойлашган метеорологик станция ёки постларнинг агрометеорологик кузатишларидан олинган маълумотлар асосида тузиб чиқилади.
Зараркунанданинг ривожланишига доир узоқ муддатли ва қисқа муддатли прогнозлар асосида кузги тунламнинг ғўза ва бошқа экинларга тушиш ҳавфи маълум қилинади.
Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш институти томонидан тузиб чиқилган мавжуд методикага мувофиқ зараркунанда капалакларнинг баҳорда пайдо бўлиши ва ривожланиши муддатлари фойдали температуралар йиғиндиси (50 0С) қараб аниқланади, у ҳавонинг ўртача ўн кунлик ҳарорати юзасидан ҳисоблаб чиқилади (шунда ҳарорат 10 0С дан кам бўлмаслиги зарур).
Дастлабки капалакларнинг учиш вақтини ҳарорат кўрсаткичларига қараб аниқлаш уларнинг асосий учадиган даврини ўз вақтида белгилаш учун зарур. Аксари 20-30 кун давомида ўртача ўн кунлик ҳарорат 20 га яқин ва ундан ортиқ бўлганида капалакларнинг асосий қисми учади.
Кузги тунламнинг иккинчи ва ундан кейинги авлодлари капалакларнинг уча бошланишини аниқлаш учун илгариги авлод капалакларининг уча бошлаган муддатидан эътиборан бўлган фойдали ҳарорат йиғиндиси ҳисоблаб чиқилади. Фойдали ҳарорат йиғиндиси 550 0С бўлиши янги авлод капалакларининг уча бошлаш муддатини кўрсатади.
Узоқ муддатли прогнози белгилашда кузда биринчи ёш қуртлар учун ҳавонинг ўртача ўн кунлик фойдали ҳарорати 25 0С дан паст бўлган йиғиндисига эътибор берилади. Ўрта Осиёда ва Ўзбекистонда бу муддатлар одатда августнинг учинчи ўн кунлигидан бошланади. қуртлик стадиясининг муваффақиятли тугалланиши учун зарур фойдали ҳарорат йиғиндиси 400 0С ва ундан ошиқ бўлиши, қишлашга кираётган зараркунанданинг ҳавфли эканлигидан далолат беради.
Иссиқлик етишмагани сабабли тўйиб озиқланмаган қуртлар тупроқнинг юза қатламида қолади ва совуқ тушгунча озиқланишни давом эттиради. Улар кўпинча касалликка чалинади ва қирилади ёки энтомофагларга ем бўлади.
Кейинги йилларда кузги тунламни қишлаб чиққан ва кейинги авлодларини ривожланишини аниқлаш учун яна ҳам аниқрок усул - феромон тутқичлар ишлатиш усули тавсия этилади.
Ҳар 5-15 га экинга битта тутқич жойлаштириб, бу ерда кузги тунлам ривожланишини назорат остига олиб, трихограммани далага чиқариш муддатини ёки жуда ҳавфли участкаларни белгилаб, кириш чораларини ўз вақтида ўтказишни таъминлаш мумкин.
Шуни ҳам қайд этиш керакки, феромон тутқичлар ишлатиш усули умумий қабул қилинган ҳисоблаш усулини инкор этмайди. Аксари, бу ҳар иккала усул уз афзалликларини намоён этиб, бир-бирини тўлдиради ва прогноз, сигнализация аниқлигини ошириб мутахассисларга катта ёрдам беради.

Download 20,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish