Саволлар:
Ғўза тунламини миқдорини ҳисобга олиш.
Ғўза тунламини башорат қилиш
Адабиётлар: 1, 2, 3, 4.
7 : ҒЎЗАНИНГ СЎРУВЧИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИНИ РИВОЖЛАНИШ МИҚДОРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА БАШОРАТ ҚИЛИШ.
1. Ғўзани сўрувчи зараркунандаларини миқдорини ҳисобга олиш. Ғўза экилган майдон атрофидаги бегона ўтлардаги ўргимчаккананинг миқдор динамикасининг ҳисоблаш: ён бағирларда, йўл чеккалари ва ариқларда ҳар 5 кунда ўзгармас қилиб белгиланган жойларда.
Бунинг учун дала ва йўл чеккаси бўйлаб 20 жойдан намуна олинади (ҳар биридан 20-25 м масофада бўлган 0,25 х 0,25 м бўлган квадратлар). Ҳар бир олинган намунада поянинг зарарланган ва зарарланмаганини ҳисобладик, ўргимчаккана энг кўп ўрнашган бегона ўтларнинг сонини ҳисоблаб, турларини аниқланади. Шундан кейин зарарланган ўсимлик иҳтиёрий 2 си олиб, япроқларидаги каналарнинг умумий сони ҳисобланади. 1 м2 ўсимликлар сонини (№) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Е 20
№ қ
П
бунда,
Е - ҳисобот юргизилган барча жойларда ўсимликлар йиғиндиси
(намуна олинган жойларда);
20 - ҳисобдаги (0,25 х 0,25) майдонлар сони (намуна олинган);
П - намуна учун ўсимликлар олинган майдон сони.
Ҳисобот юрғазиладиган 1 м2 даги ўсимликлардаги ўргимчаккана сони қуйидаги формулада аниқланади:
З қ N
Х қ
бунда, Б
Х - 1 м2 каналар сони, экз.;
Э - 1 м2 зарарланган ўсимликлар сони, дона;
қ - ҳар бир зарарланган ўсимликдаги каналар сони, экз.;
Б - кўриб чиқилган ўсимликлар сони, дона.
Барча намуна участкалардаги кана ва кемирувчиларнинг ўртача сони тўғрисидаги маълумот №2 формула орқали ҳисобланади. Белгиланган жойдаги ғўза ва бегона ўтлардаги ўргимчаккананинг сони ўсимлик ниҳол чиққандан бошлаб, то совуқ тушгунча ҳар куни ҳисоблаб борилади. Намуналар ўргимчаккана билан зарарланган жойларда 10 та ўсимликдан ўрганиб борилади, ҳисобланади.
Иккита зарарланган ўсимликларнинг барча япроқлари, шундан зарарланганлигини ҳисобладик.
Шундан кейин ўсимликнинг иҳтиёрий олинган поғонасидаги учта япроқдаги (ҳар бир зарарланган ўсимликдаги) кананинг алоҳида тухуми ва тухумдан чиққан қурти сонини ҳисобланади. 3,4 формаларга ёзиб борилади. Ҳар бир участкадаги 100 та япроқдаги каналар сонини қуйидаги формула билан аниқладик:
қ Л З
Х қ
Р
бунда,
Х - ғўзанинг 100 та япроғидаги каналар сони, экз.;
қ - битта зарарланган япроқдаги каналар ўртача сони, экз.;
Л - зарарланган ўсимликдаги кана жойланган япроқлар сони;
З - зарарланган ўсимликлар сони, дона;
Р - қараб чиқилган ўсимликлар сони, дона.
Do'stlaringiz bilan baham: |