Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги



Download 20,61 Mb.
bet11/22
Sana01.04.2022
Hajmi20,61 Mb.
#523151
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
2 5452067047871615534

Саволлар:

  1. Сабзавот ўсимликларини зараркунандаларини ҳисобга олиш.

  2. Сабзавот ўсимликларини зараркунандаларини башорат қилиш.

Адабиётлар: 1, 2, 4, 6, 9, 10.
10 : КАРТОШКА ВА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИНИ МИҚДОРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ОЛДИНДАН АНИҚЛАШ.

1. Колорадо қўнғизини қишловчи босқичи кузда тупроқни қазув йўли билан ҳисобга олинади (1 м2 х 10 намуна бир даладан) ва зараркунандани 1 м2 даги қалинлиги аниқланади. Эрта баҳорда қишлашдан чиқаётган қўнғизлар ва уларни битта ўсимликдаги сони аниқланади. Бу ҳисоб вегетация давомида бир неча марта такрорланади. Ҳар бир ҳисоблаш пайтида камида 200-300 та ўсимлик кўринади. Шу йўл билан зараркунанданинг личинка ва қўнғизларини қалинлиги ва тупларни зарарланиши ҳисобга олинади.


2. Колорадо қўнғизи баргхўр ҳашоратлар оиласига мансубдир. Бу ҳашоратни зарар келтириш мезони юқорилиги, серпуштлиги, атроф муҳитга тез мослаша олиши, чидамлилиги ўта ҳавфли ҳашорат эканлигини кўрсатади. Ўзбекистон жумхуриятида бу зараркунанда биринчи марта 1972 йилда Бўстонлиқ туманида борлиги аниқланди. Тошкент вилоятининг хозирги кунда жумхуриятимизни 6 вилояти 56 туманида ривожланмоқда. Европа давлатларида 1-2 авлод берадиган қўнғизлар Ўрта Осиё шароитида 3-4 авлод беради.
Колорадо қўнғизининг янги майдонларга тарқалишини олдини олиш учун экин майдонларида ёз мобайнида 3 марта ёппасига текшириш ўтказиш керак. Бу текширишлар қуйидаги муддатларда ўтказилади:

  1. Картошка ниҳоллари ёппасига униб чиққанда.

  2. Биринчи текширишдан 20 кун ўтгач.

  3. Биринчи авлод қўнғизлари тупроқдан ёппасига чиқаётган вақтда маълумки бу муддат тупроқдан эрта чиқиб тухум қўйган биринчи авлод қўнғизларининг қуртлари 1-2 ёшда бўлади.

Қўнғиз ривожининг ҳар бир босқичи, авлоди, сони аввалги йилларда олиб борилган кузатишлар натижасида шу йилги кузатишлар натижаси ва ҳаво ҳароратининг фойдали қисми йиғиндиси назарда тутилган холда олиб борилади. Маълумки колорадо қўнғизи ривожланиши учун ўртача ҳаво ҳарорати 11,5 0С бўлиши талаб этилади. Ҳаво ҳарорати ушбу кўрсатгичдан паст бўлганда қўнғиз ривожланишдан тўхтайди ва тупроқ остига кириб кетади. Ҳаво ҳарорати қанча юқори бўлса, қўнғиз ривожланиши шунча тезлашади, лекин бу маълум бир нуқтагача давом этади, ҳаво ҳарорати ўндан ошганда, қўнғиз ривожи секинлашади ва у тупроқ остига кириб ёзги тиним даврига кетади. Фойдали ҳаво ҳароратини топиш қуйидагича амалга оширилади:
Қўнғизнинг ривожланиш нуқтаси ҳарорати ўртача кунлик ҳаво ҳароратидан олиб ташланади, кунлик ўртача ҳаво температураси 20 0С бўлган бўлса ундан 11,5 0С олиб ташланади.
20 0С - 11,5 0С қ 8,5 0С
Бунда фойдали ҳарорат йиғиндиси 8,5 0С тенг бўлади. Маълумки, колорадо қўнғизининг тухум қўйилган вақтидан бошлаб, то янги авлод ҳосил бўлгунича ўтган вақти мобайнида 360 0С фойдали ҳаво ҳарорати йиғиндиси ҳосил бўлиши керак. қўнғиз ривожланишининг ҳар бир даври учун қуйидагича фойдали ҳаво ҳарорати йиғиндиси талаб этилади:
а)қўнғиз тупроқдан чиққандан бошлаб, то тухум қўйгунгача бўлган вақтда 30 0С.
б). Тухум ривожи учун 50 0С.
в). Бир ёш қурти учун 35 0С.
г). Икки ёш қурти учун 35 0С.
д). Уч ёш қурти учун 40 0С.
е). Тўрт ёш қурти учун 70 0С.
ё). Ғумбак учун 100 0С.
Жами - 360 0С.
Фойдали ҳарорат йиғиндисининг аҳамияти қуйидагичадир:
а). Агар қўнғиз чиққандан кейин 30 0С фойдали ҳаво ҳарорати йиғиндиси ҳосил бўлганда тухум қўйиш кутилади.
б). Агар фойдали ҳаво ҳарорати 80 0С етганда қуртлар пайдо бўлиши кутилади.
в). Фойдали ҳаво ҳарорати йиғиндиси 115 0С бўлганда 2 ёш қурт.
г). Фойдали ҳаво ҳарорати йиғиндиси 150 0С бўлганда 3 ёш қурт.
д). Фойдали ҳаво ҳарорати йиғиндиси 180 0С бўлганда 4 ёш қурт.
е). Фойдали ҳаво ҳарорати йиғиндиси 260 0С бўлганда ғумбакка айланиш бошланади.
ё). Фойдали ҳаво ҳарорати йиғиндиси 360 0С га етса 1 авлод қўнғизлари ҳосил бўлади.
Кейинги авлод қўнғизлари ривожланиши улар тупроқдан чиққандан кейин фойдали ҳаво ҳарорати 30 0С бўлганда бошланиб, жами 390 0С га етганда навбатдаги авлод қўнғизлари ҳосил бўлади.
Мўътадил шароитда қўнғизлар ривожи жуда яхши кечади. Юқори ва паст ҳаво ҳарорати, шунингдек юқори ва паст ҳаво намлиги шароитида қўнғиз ривожи кескин ёмонлашади.
Маълумотларга кўра 2 дан ошган гидрометрик оралиғида колорадо қўнғизининг ривожи ёмон томонга ўзгаради. Қатор тадқиқотларнинг маълумот беришича колорадо қўнғизи ўз ватанида шимол томонга 00С ва жануб томонга 200С оралиғида ривожланиши ва тарқалиши давом этади. Америка шимолида январ ойида -7 (-2 0С) ва жанубида июл ойида 12 0С (22 0С) ҳарорат бўлганда унинг миқдори кескин кўпая боради. Ҳавонинг нисбий намлиги қўнғиз тарқалган жойларда 30-80 0С фоизни ташкил қилади, лекин мўътадил намлик 65-75 0С фоиз атрофида бўлади. Қўнғиз тухумидан қурт чиқиши учун 14-15 0С дан кам бўлмаган ҳарорат талаб этилади. Бунда ривожланиш секин кечади. 17-33 0С ҳароратда яхши ривожланади. Қуртлар ривожининг пастки нуқтаси 11-13 0С бўлиб, 23-28 0С тўътадил ҳисобланади. Қуртлар ривожининг юқори нуқтаси 37-38 0С. Ббундан юқори ҳароратда қуртлар кескин ҳаракат қилади. 46-48 0С ҳароратда ривожланиш тўхтайди ва 48-55 0С ҳароратда улар нобуд бўлади. Ғумбак ривожи учун мўътадил ҳарорат 22-27 0С дир. Тупроқнинг намлик билан тўйинганлиги ғумбакнинг нобуд бўлишига олиб келади. Иссиқ тупроқда ғумбак пўст ташай олмайди ва натижада нобуд бўлади.
Колорадо қўнғизини пайдо бўлганлиги хабарлангач ёппасига тарқалишини олдини олиш чора-тадбирлари ўтказилади. Керак бўлса кимёвий кураш тадбирлари белгиланади.



Download 20,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish