Саволлар:
Бошоқли дон экинларини зараркунандаларини миқдорини ҳисобга олиш.
Зараркунандаларни кўпайиши ва тарқалишини олдиндан айтиш.
Адабиётлар: 1, 2, 3, 4, 6, 9, 10.
9 : САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИНИНГ МИҚДОРИНИ ВА ТАРҚАЛИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ХАМДА ОЛДИНДАН АНИҚЛАШ.
Сабзавот ўсимликларига ҳам хилма-хил зараркунандалар зарар етказади. Кенг тарқалган ва ашаддий зараркунандалар қаторига оққанот, занг канаси, карам бити, карам куяси, карам оқ капалаги, карам тунлами қуртлари ва бошқаларни киритиш мумкин.
Бу зараркунандаларни башорат қилиш учун турли хил маълумотлар йиғиш керак.
Зараркунандаларни назорат қилиш (кузатиш) натижалари.
Кутилаётган об-ҳаво маълумотлари.
Далани агротехник ҳолати (алмашлаб экиш, чидамли навларни танлаб экиш, ерларга ишлов бериш, озиқлантириш, суғориш, касаллик юқушига қарши кураш ва х.к.).
Олинган маълумотларни кўп йиллик ўртача маълумотлар орқали солиштириш натижалари.
Оққанот етук зотининг ҳаракатчанлиги учун бу ҳашоратнинг назорат қилишнинг турлича усуллари мавжуд, оққанотнинг етук зотини помидор ва бошқа экинларда энтомологик сачок ёрдамида ҳисобга олиш мумкин. Тутилган етук зотлар эфирланган ёки хлороформланган банкага солиб сўнгра сачқини қопчаси кленка устига бўшатилади ва саналади.
Иккинчи усулда ҳар бир ўсимликнинг зарарланган 3 та баргда етук зотлар саналади, ўртачаси ҳисобланиб дафтарга ёзилади. Бунда текшириш камида 10 ўсимликда ўтказилади. Оққанот тухуми (агарда керак бўлса) ҳамда личинка ва нимфалари зарарланган баргнинг ўртача 1 см2 сатҳига нечта тўғри келиши аниқланади. Бунинг учун махсус лупа ёки баргнинг чамалаб чизилган, ўртача зарарланган бўлаги олинади.
Помидорнинг занг канаси жуда кичкина бўлиб асосан помидор ва картошкага кучли зарар етказади. Зараркунанда одатда жуда кеч сезилади. Ўсимлик пояси ялтироқ занг тусга кириб, барглар сарғайб қурий бошлайдилар. Занг канасини аниқлаш учун 10-15 мартта юқори катталикда кўрсатувчи энтомологик лупадан фойдаланилади.
Помидорнинг занг канасини ҳисоблаш учун қуйидаги усулдан фойдаланилади: ҳар бир вариант такрор бўлагининг ўрта қисмидан 10 тадан намуна (ҳар бир намунада 1 тадан зарарланган ўсимлик) кўрилади. Ҳар ўсимликда эса кананинг 1 та баргга ёки 1 см2 сатҳга тўғри келадиган сони аниқланади.
Сабзавот ва полиз экинлари зараркунандалари кўп йиллик, узоқ муддатли ва қисқа муддатли башорат қилинади.
Кўп йиллик башорат асосан кутилаётган 5 йилликда экинлар структурасида бўладиган ўзгаришлар, ерларга капитал ишлов бериш ва бошқалар назарда тутиб тузилади.
Узоқ муддатли (бир йилга, мавсумга) башорат қилишда барча сабзавот ва полиз экинлари экиладиган майдонларда кузги ва баҳорги кузатув ишлари олиб борилади. Экинлардан бўшаган ерларда чуқурчалар (0,25 х 0,25, 0,5 х 0,5) ҳолида намуналар олиниб устида ва ер остида қишлаб қолган зараркунандалар сони ва миқдорлари аниқланади.
Бу зараркунандаларнинг яшовчанлигини аниқлаш учун уларнинг табиий шароитларда қишловга қолдирилиб қишловдан чиқиши кузатилади.
Эрта баҳорда зараркунандалар қишловдан чиққандан сўнг тирик қолган ва ўлган зараркунандалар сони фоизларда аниқланади.
Қисқа муддатли башорат қилишда зараркунандаларни ривожланиши фенологик жадвалидан, ферамон тутқичлардан кенг фойдаланилади. Ўсимликларнинг ўсув даврида ҳар 7-10 кун ичида зараркунандаларнинг ривожланиш босқичларини ўтиши назорат қилиб борилади.
Кузги тунлам, ғўза тунламини, карам капалакларини учиши ферамон тутқичлар орқали аниқланиб борилади. Фойдали ҳарорат йиғиндиси ҳисобланиб борилиб ҳар бир зараркунанданинг зарарлаш, тухум қўйиши капалакларини учиши қишловдан чиқиш муддатлари олдиндан аниқланиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |