Саволлар:
Зараркунандаларни ривожланиш муддатларини ҳисоблаш усуллари.
Зараркунандаларни етказган зарарини аниқлаш.
Адабиётлар: 1, 2, 3, 4, 10.
4 : ЗАРАРКУНАНДАЛАРНИ АНИҚЛАШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ УСУЛЛАРИ.
Қишлоқ хўжалик экинларини зараркунанда ва касалликларни кўпайиши ва тарқалишини олдиндан аниқлаш ва хабарлаш хизматининг ишларини муҳим қисмларидан бири ҳисобга олиш ишларини тўғри йўлга қўйишдир.
Зараркунанда ва касалликларни ҳисобга олишни шартли равишда қуйидаги гуруҳга бўлинади:
Тупроқ ичида ҳисобга олиш.
Тупроқ сиртида ва ўсимлик қолдиқларида ҳисобга олиш.
Алдамчи емлар ва турли хил ҳашорат тутқичлар орқали ҳисобга олиш.
Зараркунанда ва касалликларни ўсимликда ҳисобга олиш.
Тупроқни яшаб зарарловчи зараркунандаларни аниқлаш ва ҳисобга олиш учун 25 х 25 см, 50 х 50 си, 0,5-100 см баъзан эса квм юзада турли чуқурликда қазиш ишлари ўтказилиб ҳисобга олинади.
Намуналар диагонал (шахмат) усулида олинади. Намуна сони 10 га да 8 та, 11-50 га да 12 та, 51-100 га да 16 та.
Қазиш жараёнида тупроқлар кўз билан кузатилади, симли элакдан ўтказилади ва ювилиши мумкин. Намуналарни тупроқ бурлари орқали ҳам олиш мумкин. Ювиш ишлари намуна экилган жойда ўтказилади. Топилган ҳашоратлар ғумбак ва тухумлар сувда 10-15 сек. қайнатиб имаголари пахта қатлами устига терилади, тухум ва личинкалари 4 % ли формалинда ёки 70 % ли спиртда сақланади.
Тупроқ сиртида ва ўсимликлар қолдиқларида учровчи зараркунанда ва касаллик қўзғатувчиларини ҳисобга олиш учун ҳар бир майдонда намуналар олинади. Намуналар 25 х 25 см, 50 х 50 см, 100 х 100 см ҳажмли квадрат ёки чўзиқ 40 х 100 см шаклида бўлади. Агар бир далада 12 та намуна олинса, шундан 9 тасида қўнғиз (ёки бошқа ҳашорат) учраса учровчанлик 9 х 100 : 12 қ 75 % ни ташкил этади.
Ўсимликларни касаллик қўзғатувчиларини ўсимлик қолдиқларида ва қишловчи ўтларда ҳисобга олинади.
Зарарли ҳашоратларни ҳисобга олишда алдоқчи емлар (ачитқилар, шиннилар, жалб қилувчи экинлар) ва турли хил тутқичлар (тупроқда яширилган банкалар) ёруғликда ҳашорат тутқичлар ва хоказолардан фойдаланилади.
Айниқса, капалакларни тутишда феромон тутқичлардан кенг фойдаланилмоқда.
Ёруғликда ҳашорат тутқичлар столбаларга 3-4 метр баландликда илиниб қўйилади. Феромон тутқичлар дарахтларни шохларига илиб қўйилади ёки дала экинларида тупроққа жойлаштирилган таёқчаларга ўрнатилади.
Ҳашорат ва бошқа зараркунандаларни ўсимликларда ҳисобга олиш учун ишлаб чиқилган услубиёт бўйича модем ўсимликларда ёки тасодифий танлаб олинган ўсимликда кузатилади.
Зараркунанда ва фойдали ҳашоратлар сони 100 ўсимликда, 100 баргда ҳисобга олинади. Ўсимликларда учровчи ҳашоратларни энтомологик сачқилар орқали ҳам ҳисобга олинади.
Энтомологик сачқилар айниқса беда зараркунандалари (беда қандаласи ва х.к.) кўп учёт қилинади. Оққанотларни ҳисобга олишда елим суртилган сариқ қоғозлардан ҳам фойдаланилади. Ўсимликларни (мева, барг эти орасида, пўстлоқ остида, ёғоч) ичида учрайдиган ҳашоратлар кесиш ва ёриб кўриш орқали аниқланади. Ҳашорат ва каналар лупалар орқали кузатилади.
Ўсимликларни касалликларини балл орқали ифодаланади:
5 % зарарланса - 1 балл,
5-25 % зарарланса - 2 балл,
25-50 % зарарланса - 3 балл,
50-75 % зарарланса - 4 балл,
75-100 % зарарланса - 5 балл ва хоказо.
Касалликни қўзғатувчиларнинг турлари лабораторияларда микроскоп ва бинокулярлар остида аниқланади.
Саволлар:
Ҳисобга олишни таснифи.
Тупроқда яшовчи зараркунандаларни ҳисобга олиш.
Тупроқ сиртидаги зараркунандаларни ҳисобга олиш.
Ўсимликларда учровчи зараркунандаларни ҳисобга олиш.
Адабиётлар: 1, 2, 3, 4.
Do'stlaringiz bilan baham: |