Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги


: ЗАРАРКУНАНДАЛАРНИ РИВОЖЛАНИШ МУДДАТЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ ВА ЕТКАЗГАН ЗАРАРНИ АНИҚЛАШ



Download 20,61 Mb.
bet3/22
Sana01.04.2022
Hajmi20,61 Mb.
#523151
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
2 5452067047871615534

3 : ЗАРАРКУНАНДАЛАРНИ РИВОЖЛАНИШ МУДДАТЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ ВА ЕТКАЗГАН ЗАРАРНИ АНИҚЛАШ.


Зараркунандаларни ривожланиш муддатини ҳисоблаш ва етказган зарарини аниқлаш. Ҳар қандай турдаги прогнозларни тайёрлаш ва тузиш ҳимоя қилинаётган ўсимликлар ва зарарли ҳашоратларнинг ҳаёт циклидаги аниқ белгиланган фенологик даврларида йиғиладиган маълумотларга асосланади. Шу даврларнинг бошланишини тўғри аниқлаш маълумотларни йиғиш тартибини соддалаштиради, кузатувлар ва ҳисобот ишларини камайтиради. Шу билан бирга фенологик маълумотлар ҳимоя қилиш чораларини танлаш ва ўтказиш муддатини аниқлашга мезон бўлиб хизмат қилади. Зарарли организмлар фенологияси прогнозини тузишда метереологик маълумотларига асосланган турли усуллар қўлланилади. Турли метереологик кўрсаткичларни ҳисоб турлари ва уларни зарарли ҳашоратлар ривожланишида ва тарқалиш прогнозларида ишлатиш принциплари қуйидагилардан иборат: феноклимограмма усули, гипербола ва таъсир қиладиган ҳароратларни жамлаш усули, фенологик сигналларни ҳисобот қилиш усули, иссиқлик имкониятлари ва ҳашоратларнинг иссиқлик эҳтиёжини бир вақтда ҳисобга олиш усули. Фенограммалар усулидаги прогноз табиатдаги экологик қонуниятлар акс этадиган кўп йиллик фенодатлар турғунлиги қоидасига асосланган. Бу қоида фенограммалар ёрдамида ҳашоратлар пайдо бўлиши ва ривожланиши вақтларини прогноз қилишга имконият беради.
Фенограмма усули ҳашоратлар пайдо бўлиши ва ривожланиши муддатини кўп йиллик прогнозда бир, икки, ўн кунлик, агар шу йилнинг баҳорига қараб ўзгартириш киритсак, беш кундан бир ўн кунгача аниқлик билан аниқлашга асос беради (Добровольский Б.В., 1969).
Гипербола ва таъсир қиладиган ҳароратларни жамлаш усули ҳашоратлар ривожланиш тезлиги муҳитнинг ҳароратига боғлиқлигига асосланади. Бу усул билан фақатгина ҳашоратлар ривожланиш тезлиги эмас, балки шу жойдаги бўлиши мумкин бўлган авлодлар сонини аниқлаш мумкин. Ҳашоратларнинг ривожланиш тезлиги муҳитнинг ҳароратига боғлиқлигини қуйидаги ифода ёрдамида аниқлаш мумкин:
Т - ривожланиш давридаги ҳарорат;
С - ривожланиш остонаси ҳарорати (демак Т-С таассурот
туғдирадиган ҳарорат);
П - ривожланиш кунлар (ёки соатлар) сони.
Таассурот туғдирадиган ҳарорат жами ва остонаси бутун авлод ривожланиши ёки ривожланиш бўғинлари учун деярли ўзгармас катталик ва маълум шароит мавжуд бўлганда ўз тури учун биологик ўзига хос бўлади. Бу усулни амалда ишлатиш қуйидагидан иборат бўлади: яқин жойдаги метеостанция маълумотларига кўра, таассур туғдирадиган ҳароратнинг йиғиндиси ҳисобланади. Ривожланишнинг ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган, керакли бўғинини аниқловчи ҳароратга яқинлашганда қисқа муддатли прогноз ва сигнализация қилинади.
Кўп йиллик ҳароратларнинг ўртача миқдори бўйича шу ердаги айрим ҳарорат турлари авлодларининг сони назарий ҳисобланиши мумкин. Берилган ҳашорат ривожланишининг бутун давр чун таассур туғдирадиган ҳароратлар йиғиндисини бир авлод яшаши учун керак бўладиган таассур туғдирадиган ҳароратлар йиғиндисига бўлинади.
Ҳашоратлар иссиқлик эҳтиёжини ва иссиқлик ресурслари бир вақтда ҳисоб қилиш бўйича прогноз қилиш усули А.С. Подольский томонидан кейинги ўн йилликда ишлаб чиқилган (1967, 1974). Бу усул ҳайвонлар ёки ўсимликларнинг иссиқлик эҳтиёжини ва яшаш жойининг иссиқлик ресурсларини бир вақтда ҳисоб қилиб, график равишда тасвирлайди.
Жойнинг иссиқлик имкониятлари ҳисобланади ва йилнинг исталган вақтидаги ўртача ўн кунлик ҳароратини кўрсатиб, графикка туширилади. Чизиқларга ўн кунликнинг ўртасидаги кун қўйилади ва улар кесишган нуқталари жойнинг иссиқлик ресерси сеткасини ташкил қилади. Ҳайвонлар ёки ўсимликларнинг ҳарорат эҳтиёжи чизиғи ривожланишнинг аниқ бир даври учун ўртача температура сифатида қуйидаги ифода бўйича ҳисобланади:
t

Download 20,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish