14 : ҒЎЗА ВА ДОН ЭКИНЛАРИНИ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА КЎПАЙИШИНИ ОЛДИНДАН АНИҚЛАШ.
Касалликларга қарши ўз вақтида курашиш учун фитосанитария касаллик турлари, уларнинг тарқалиши ва ривожланиши хақидаги вазиятни аниқлаш лозим. Ғўза касалликларини ҳисобга олиш кичик майдонларда ҳар бирининг узунлиги 7 метрдан бўлган 4 қаторли бўлакларда 4-такрорланишда олиб борилади. Бунда кўчат қалинлиги марта: ягона қилишдан ва ҳосилни йиғишдан олдин ҳисобланади.
Илдиз чириш касаллигини ривожланиши секин даврда: ғўза майсалари униб чиққанда ва ягоналашдан олдин ҳисобланади. Ишлаб чиқариш шароитида ҳар гектар майдоннинг 10 жойидан (шахмат усулида) 10 тадан ўсимлик ҳисобга олинади ва касалланиш даражаси аниқланади. Гоммоз касалини ҳисобга олишда унинг чигит, барг, поя ва кўсак шакллари алоҳида ҳисоб қилинади ва касалликнинг даражаси илдиз чириши ҳисобга олиш услуби асосида аниқланади.
Макроспориоз касаллиги ҳам 2 марта: ягоналашгача бўлган даврда ва кўсак очилганда 1 га майдоннинг ҳар 1 м2 дан бўлган 10 жойидан 10 намуна - ўсимлик олиш йўли билан ҳисобланади.
Вертицелиоз вилт касаллигини ҳисоблашда ҳар бир гектардан ҳар бирида 10 тадан ўсимлик бўлган 10 тадан намуна шахмат тарзида олинади. Биринчи намуна олишад дал четида беш қатор ташлаш шарт бўлса кейингиларида 29 та дан ариқ ташланади ёки олдинга 50 метр юрилади.
Вилт билан касалланиш даражаси ғўза ривожланишининг шоналаш, биринчи кўсак тугиши ва пахтани очилиш даврларида аниқланади.
Касалланиш фоизини аниқлашда қуйидаги формуладан фойдаланилади:
а 100
Х қ
в
бу ерда:
Х - касалланиш фоизи;
а - аниқланган касал ўсимликлар сони;
b - ҳисобланган ўсимликлар умумий сони.
Буғдой ва арпада унаётган уруғ моғорланиши ва илдиз чиришини қуйидагича аниқланади:
1. Майсалар тўла чиққандан сўнг унмасдан қолган уруғлар ва унгандан кейин ҳалок бўлган майсалар сони санаб чиқилади. Тунлаш, гуллаш ва пишиш фазаларида илдиз чириши қуйидаги 5 баллик шкала бўйича аниқланади:
0 - касаллик кузатилмайди;
1 - коллептилда, эникотилда поянинг пастки қисмларида алоҳида оч қўнғир рангли чизиқлар ва тасмасимон доғлар пайдо бўлади;
2 - доғлар юқорида кўрсатилган органларнинг ярмидан кўпини эгаллайди;
3 - коллептилла, эпикотиль ва пояни пастки қисмлари бутунлай қораяди, бошоқ тўла
ривожланмайди ва уруғлар сони камаяди;
4 - ўсимлик қуриб қолади.
Бошоқли дон экинларини барглари, поялари ва бошоқларида учрайдиган касалликларни ҳисобга олиш учун экинлар поя чиқариш фазасининг иккинчи ярмидан (об-ҳаво шароитларини ҳисобга олган ҳолда) тахминан 15-30 мартдан бошлаб то гуллаш тугагунгача (25 апрел - 5 май) ҳар 7-10 кунда бир марта далалар текшириб чиқилади. Олинган маълумотлар кўп йиллик маълумотлар метеорологик маълумотлар солиштириб чиқилиб касалликларнинг авж олиши ёки ривожланишдан тўхташини аниқлаш мумкин. Касаллик қолдиқларини қарши жойларни ва ривожланиш омиллари тўлиқ ўрганилади.
Саволлар:
Илдиз чириш касаллиги қандай ҳисобга олинади?
Ғалла ўсимликларида кузатув олиб бориш муддатлари?
Касалликларни ривожланиш даражасини аниқлаш?
Касалликларни ривожланишига боғлиқ бўлган омиллар?
Адабиётлар: 1, 3, 5, 7, 10.
Do'stlaringiz bilan baham: |