Семинар : 1 Спорт тиббиётининг ривожланишининг тарихий тараққиёти. Спорт тиббиётининг пайдо бўлиши ва ривожланишининг тарихий тараққиёти



Download 31,01 Kb.
bet1/6
Sana23.02.2022
Hajmi31,01 Kb.
#167261
TuriСеминар
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Семинар-1 (3)


Семинар :1 Спорт тиббиётининг ривожланишининг тарихий тараққиёти. Спорт тиббиётининг пайдо бўлиши ва ривожланишининг тарихий тараққиёти

Саволларга жавоб ёзинг:

1.Спорт тиббиётининг тарихи, мақсад ва вазифалари?


2.Тиббий кўрикнинг турлари ва унинг ўтказилишидаги фарқларни тушунтириб беринг?
3.Спорт тиббиётининг ривожланиш босқичларини айтиб беринг?
4. Спорт тиббиёти хизмати олдида турган вазифалар?
5.Спорт тиббиётининг бугунги кундаги ўрни?
6. Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлигини сақлашда ва жисмоний тарбия ўқитувчиларини тарбиялашда чиқарилаётган қарорлар.
7. Тиббиёт ва спорт тиббиёти тушунчалари?
8. Ўзбекистонда спорт тиббиётини ривожланишига кимлар ўз хиссасини кўшди?


JAVOBLAR


Спорт тиббиётининг тарихи, мақсад ва вазифалари?

Спорт тиббиёти – тиббиётнинг алоҳида йўналиши бўлиб, ўз мақсади, вазифалари, услублари, назария ва ўз муаммоларига эга бўлган илмий-амалий соҳадир. Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни тиббий таъминлаш махсус тиббий-жисмоний тарбия хизматлари (кабинетлар, диспансерлар) ва соғлиқни сақлаш орган-ларининг даволаш-профилактик муассасалари орқали территориал принципда амалга оширилади. Спорт тиббиёти аҳолини даволаш-профилактик хизматининг асосий қисми бўлибгина қолмай, инсоннинг жисмоний тарбия тизимидаги ажралмас бўлагидир.

Спорт тиббиётининг мақсади – жисмоний тарбия ва спортни ҳар томонлама ривожланиши учун инсоннинг баркамол ривож-ланиши, соғлиғини сақлаш ва уни мустаҳкамлаш, Ватан ҳимоя-сида ва меҳнатда юқори жисоний тайёргарлигини таъминлашдир.

“Спорт тиббиёти” термини мамлакатимизда яқиндан ишла-тилмоқда. 1980 йилгача “врачлик назорати” термини қўлланиб келинган. Сўнгги йилларда спорт тиббиётининг бир қанча соҳасида талайгина муваффақиятларга эришилди, шу сабабли тўхтовсиз ривожланиши ва вазифаларининг кенгайиб бориши бу фан номини ўзгаришига олиб келди. Спорт тренировкасини уюштириш ва ўтказишда спорт тиббиётининг фаол қатнашиши учун асосий белгиси ҳисобланади. Спортчиларнинг соғлиги ва функционал ҳолатини кузатиш ва аниқлашда янги экспериментал текшириш усуллари жорий қилинди. Спортчиларни жисмоний қобилятини ва чиниққанлигини аниқлашда янги функционал синовлар кўлами бойитилди.

Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш кишида ҳар томонлама жисмоний ривожланиш имконини беради, физиологик функцияларни такомиллаштиришга ёрдам беради ва киши организмини ҳар томонлама мустаҳкамлашга олиб келади.

Кейинги вақтларда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғул-ланувчиларни соғлигида кузатиладиган патологик ўзгаришлар сабабларини, уларни олдини олиш ва даволаш масалаларини ўз зиммасига олган спорт тиббиётнинг яна янги бир соҳаси ривож топди.

Спорт тиббиётини ривожланиш босқичлари шартли равишда қуйидаги даврларга ажралади.

I давр – Врачлик назорати фанининг пайдо бўлиши ва тикланиши (1918-1928 йиллар).

II давр – жисмоний тарбия ҳаракатини медицина хизмат кўрсатувчи муассасаларга ташкил этилиши, ривожланиши. Спорт тиббиётининг умумий назарияси ва илмий асосларни ишлаб чиқиш, уларни соғлиқни сақлаш ва жисмоний тарбия амалиётига жорий қилиш (1930-1941й).

III давр – врачлик назоратига оид ишларни қайта тиклаш, спорт тиббиётини янги системасини яратиш, врачлик жисмоний тарбия диспенсерларини ташкил қилиш: етакчи спортчиларга медицина хизмати кўрсатиш, ватан спорт медицинасини халқаро майдонга кенг миқиёсда чиқиши (1945-1965).

IV давр – спорт тиббиётига оид амалий ва илмий ишлар сифатини яхшилаш; янги йўналишларни яратиш ва спорт медицинасини янги методик кўргазмалар ва тавсиялар билан қайта қуроллантириш (1965 йилдан ҳозиргача)


Download 31,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish