16 : МЕВА ДАРАХТЛАРИНИ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ.
Мева дарахтларини касалликларини ривожланиши кўп омилларга боғлиқ бўлиб, асосийлари - касаллик қўзғатувчини мавжудлиги ва унинг ривожланиши учун зарур бўлган омилларнинг (намлик, ҳарорат, нав хусусияти ва х.к.) етарли бўлиши ва х.к.
Башорат қилиш учун касалликларни ҳисобга олишни билиш лозим. Олманинг парша касаллигини башорат қилишда
- об-ҳаво маълумотларини олдиндан аниқлаш;
- гул тугунларни зарарланиши ва тўкилиши;
- барг ва меваларни ўсув даврида зарарланиши;
- барг ва меваларни касаллик таъсирида тўкилиши;
- меваларнинг зарарланиши;
- ҳосилдорлик, унинг парша ва ҳашоратлар билан зарарланиши даражасини аниқлаш.
- Гул тугунларини парша билан зарарланишини ҳисобга олиш.
Баҳор эрта ва серёғин келиб, касаллик юқумлари заҳираси катта бўлган парша касаллигининг биринчи белгилари барвақт пайдо бўлади ва катта зарар келтиради. Касаллик зарарли таъсири оқибатида кўпчилик гуллар ва мева тугунчалари тўкилиб олма ҳосилдорлигини кескин камайишига сабаб бўлади.
Танланган олма дарахтининг тўрт тарафидан 50 тадан гул тугунлари қараб чиқилиб улардаги тўкилган гуллар (ўринларига қараб) ва сақланиб қолган тугунчалар ҳисоблаб чиқилади. Ҳамда ҳисоблар билан тўкилиш фоизлари аниқланади. Бундан ташқари, танланган олма дарахти тагидан 100 та тўкилган мева тугунчаси тери олиниб улардан парша билан зарарланиш даражаси аниқланади. Текширувлар натижасида зарарланган ва соғлом тугунчалар фоиз ҳисобида ҳисобланади.
Олманинг барг ва мевалари парша билан зарарланиши мавсум давомида уч марта ҳисобга олинади. Биринчи ҳисоб касалликнинг дастлабки пайдо бўлишидан бир ой кейин ўтказилади. Иккинчи ҳисоб эса касалликнинг энг юқори ривожланган даврда ўтказилиб ҳисоб вақтида танланган олма дарахтининг 4 томонидан 200 та барг ва 200 мева узмасдан кўриб чиқилади. Зарарланиш баҳолари ҳар бир барг ва мевага қуйидаги баллар шкаласи бўйича берилади:
1. Шкала - олма баргларини парша билан зарарланишини аниқлаш учун:
Балл - 0 - зарарланиш йўқ;
0,1 - баргларда 5 дан ортиқ бўлмаган кичкина доғлар;
1 - доғлар баргларни 10 % гача қисмини эгаллайди;
2 - доғлар баргларни 10 % дан 25 % гача қисмини эгаллайди;
3 - доғлар баргларни 25 % дан 50 % гача қисмини эгаллайди;
4 - доғлар баргларни 50 % дан кўп қисмини эгаллайди.
2. Шкала - олма меваларини парша касаллиги билан зарарланиш даражасини аниқлаш учун:
Балл - 0 - зарарланиш йўқ;
0,1 - меваларда 1 дан 3 гача бўлган майда, зўрға кўринадиган доғлар;
1 - доғлар мевалар юзасини 5 % гача қоплаган;
2 - доғлар мевалар юзасини 5 % дан 25 % гача қоплаган;
3 - доғлар мевалар юзасини 25 % дан 50 % гача қоплаган;
4 - доғлар мевалар юзасини 50 % дан кўп қоплаган.
Касалликни ривожланиш жараёни ўсимликларни касалланиши фоизи, тезлиги, об-ҳаво маълумотларини солиштирш орқали аниқланади. Ҳамда кутилаётган об-ҳаво шароити ҳисобга олиниб башорат қилинади.
Новда, барг ва меваларни зарарланиши қуйидаги шартли ифодада аниқланади:
n - 100
p қ
N
Бу ерда:
р - зарарланиш (фоизда);
N - ҳисобга олинган новда, барг ва меваларнинг умумий сони;
n - зарарланган новда, барг ва меваларнинг сони.
Касаллик ривожи қуйидаги шартли ифодада аниқланади:
(а-в) - 100
p қ
К
Бу ерда:
К - касаллик ривожи (фоизда);
E (a b) - новда, барг ва мевалар сонининг (а) уларга хос
зарарланиши баллари (b) кўпайтмаси йиғиндиси;
N - ҳисобга олинган новда, барг ва меваларнинг умумий сони;
К - ҳисоб шкаласининг энг юқори бали (4).
Саволлар:
Мева дарахтларини касалликларини ҳисобга олиш.
Мева дарахтлари касалликларини башорат қилиш.
Адабиётлар: 1, 4, 6, 8, 10.
Do'stlaringiz bilan baham: |