Ажратилган изоҳ ҳоллар \
Ажратилган изоҳ ҳоллар, одатда, бошқа бир ҳолдан сўнг келиб, ўзидан олдинги ҳолнинг маъносини изоҳлайди, аниқлайди; аниқлаб, изоҳлабгина қолмасдан, изоҳланаётган сўзнинг маъносини бўрттириб, бошқа гап бўлакларининг маъносидан ажратиб кўрсатади: Лекин бу ерда, қишлоқ жойда эса, бекор ўтириш кишини айниқса зериктирар экан (К. Симонов). Йироқда, ғарб томонда, тонг қуёшининг цизғич нурларида Карпат тогларшшнг чўққилари қизариб кўринади (О. Гончар).Айвон олдида, от- хонанинг ланг очиқ эшиги ёнида, отлар қарсиллатиб ем еб турар- ди (О. Г о н ч а р).
Ажратилган изоҳ ҳол, сўроғи ҳамда вазифасига кўра, изоҳла- ниб келаётган сўзга тенг бўлади, лекин ифодаланиш материали- га кўра, изоҳланмиш бўлакка тенг бўлавермайди: Одамлар иху ернинг ўзида, сой бўйида, қиррали тошлар орасига жойлашади (О. Гончар). Нарироқда, ғарб томонда эса, Лена тоғлари юк- саларди (О. Гончар).
Ажратилган изоҳ ҳоллар нутқда кенг қўлланади. Айниқса, ўрин ва пайт ҳолининг ажратилиши бошқа хил ҳолларга нисбатан кўпроқ учрайди.
Ажратилган ўрин ҳоли: Олдинда, колоннанинг кўзга ғира-шира кўринган бошида, офтоб ботиб бормоқда эди (О. Гончар). Бошқа бир жойда — ҳовлининг ичида, аллакимнинг та- зюангланиб қичқиргани эшитилар эди (М. Горький).
Ажратилган пайт ҳоли: Кечалари, иихдан бўигаган вақтларда, улар бир бутилка винони арра қилиб, ҳар бир чет мам- лакатда совет жангчиларининг ўзлари яратган, қизиқ, аммо тушу- нарли тилда ҳангомалашиб ўлтирар эдилар (О. Гончар).
Ажратилган равиш ҳоли: Қўллар ишлар тез—мўъ- жизакор (О й б е к). Йиллар мана шу хилда, осойишта йтар эди (А. Қаҳҳор).
Ажратилган мақсад ҳоли: Генерал томонидан одамларни хурсанд қилиш учун эмас, балки амалий бир мақсад
билан, яъни ўз маршлари билан солдатларга ёрдам бериш учун қўйилганликларини музикачилар билар эди(О. Гончар).
5. Ажратилган миқдор-даража ҳоли: ...генерал
Мамонтов цизил фронтни яна,—иккинчи марта,— ёриб ўтиб,— ...узоқ сафарга йўл олди (А. Толстой).
Баъзан равишдош оборот изоҳ маъносида ҳам қўлланади: Лекин жуда усталик билан, ращблар томонга сездирмай, келтириб бериш керак(Космодемьянская).
Ҳолларнинг қолган турлари кам ажратилади.
Ажратилган изоҳ ҳоллар кўпинча яъни ва бошқа сўзлар билан бирга қўлланади: Ушанда, яъни ғалабадан кейин, олдинги ҳаётга сира ўхшамаган янги ҳаёт бошланиши керак эди (О. Г он- ч а р). Тўй... .электростанция ишга тушгандан кейин, яъни феврал- нинг бошларида, ўтказиладиган бўлди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Ажратилган изоҳ ҳоллар ўзига оид сўзлар билан кенгайиб кела оладилар (юқоридаги мисолларга қаранг), улар ўрни билан ёлғиз бир сўздан иборат ҳам бўлади: Аллақаёқдан, узоқдан, она- нинг мулойим овози келди (М. Г о р ь к и й). Бир кун кечки овқат- дан сўнг Павел дераза пардасини тушириб, бош томонга — де- ворга, тунука чирощи осиб, бурчакда ўтириб мутолаага бошлади (М. Г о р ь к и й).
Шунингдек, ажратилган изоҳ ҳоли уюшиб келиши мумкин... Қўрада, боғда, ғарамлар орасида ва бутун далада,— ўнг томонда ҳам, чап томонда ҳам, ҳамма ерда — замбараклар туради (О. Г о н ч а р).
Баъзан бир ажратилган изоҳ ҳоли иккинчисининг маъносини изоҳлаб келади: Полвон арабнинг ўзи уй эгасига муносиб бўлган ерда, — меҳмонхонанинг энг цуйисида, даҳлиз эшиги ёнида — 1919 йилдаги жойида, ўтирмоқда эди (М. А вез о в).
Ажратилган изоҳ ҳоллар мавҳум маъноли олмош ёки равиш ва бошқа сўз туркумлари орқали ифодаланган ҳолларни изоҳлай- ди. Кўпинча бундай изоҳланмиш сўзлар пайт ҳолларида — вақт, бир вақт, баъзи вақт, баъзан, кун, йил ва бошқа сўзлар бўлса, ўрин ҳолида — қаёцқа томон, тўғри, узоқ, аллақаёқ, ўртаси, этаги, олдинда, томон, илгари, бу ер, у ер каби лексик элементлар қўл- ланади.
Таъкид-изоҳ маъноси ифодаланганда изоҳланмиш сўзнинг конкрет маъноси изоҳланмайди. Бу ҳолда изоҳланмиш такрорланиб келади: Чекинган вақтларда ҳам,— бошқаларнинг айби билан че- кинган вақтларда ҳам,— душманга ғалабани жуда қимматга тушириб келдингиз (А. Т о л с т о й).
Гап бўлакларидан кесим ҳам изоҳ талаб этиши мумкин. Ке- симни изоҳлаган бўлак алоҳида интонация билан айтилади.
Кесимнинг ҳар икки тури — феъл кесим ҳам, от кесим ҳам изоҳ талаб этади, изоҳловчи бўлак кесимдан англашилган маънони изоҳлайди, таърифлайди.
Феъл кесим изоҳи: ...парвариш қилдилар — суғордилар, бута- дилар (Б. Полевой). ...қўрқишдан музлагандай бўлиб қолган
қўлларини ҳаракатга келтирди — юқори кўтарди...(С. Айний).
От кесим изоҳи: — Мана, кўрдингларми, қаттиқ— тишларинг- ни ушатади(О й б е к). Сен геолог — тоғ инженеры; Мен филолог— бошқадир касбим(Ж. Жабборов).Олахўжа кўринишда шундай— мўмин, бузоқнинг ҳақи бор деб, сигирнинг сутини ичмайди (П. Ту р с у н).
Изоҳ талаб этган бўлак восита келишигида бўлиши ҳам мумкин:— Фақир халқ учун,— деди бир ўтинкаш,— ҳақиқий озодлик, тўқлик шўролар мамлакатида— большевиклар юртида(С. А й- н и й).
Кесимни изоҳловчи бўлаклар изоҳланмиш бўлак билан бир шаклда бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Бу жиҳатдан ажратилган кесимлар анча эркин тузилади. Айрим ҳолларда изоҳ- ланмиш ва изоҳловчи бўлакларнинг кўмакчи феъллари умумий бўлиши — бу кўмакчи феъл изоҳловчи бўлак таркибида бўлиши мумкин: Оғир масаланинг жавоби соддагина: яъни мақоладан жаҳли чиқиб, фамилиясини ўчирган-ташлаган бўлиб чщар эди (В. Осеева).
Ажратилган изоҳ айрим бўлакни эмас, бутун эргаш гапни изоҳ- лаши мумкин: Уларда, цандай шароитда бўлмасин, қишда ҳам, ёзда ҳам, бир-бирларининг сочларини топ-тоза цириб юриш одати бор эди(О. Г о н ч а р).
Do'stlaringiz bilan baham: |