газетадан фамилиясини ўчириб ташлаган деб ўйлашаётганини биларди (В. О с е е в а).
Ажратилган изоҳларнинг синтактик функцияси
Ажратилган изоҳлар, синтактик функцияларига кўра, изоҳлан- миш сўзларнинг эквивалентлари ҳисобланвб, улар қандай функ- цияда бўлса, булар ҳам шу функцияда келади. Шунга кура, ажратилган изоҳлар тўрт турга: ажратилган изоҳловчилар, ажратилган аниқловчилар, ажратилган тўлдирувчилар ва ажратилган ҳол- ларга бўлинади.
Ажратилган изоҳловчилар
Ажратилган изоҳловчилар ҳозирш ўзбек адабий тилида кенг, қўлланади. Бунинг сабаби изоҳловчиларнинг грамматик жиҳатдан, бошқа бўлакларга нисбатан, анча мустақил бўлишидадир.
Изоҳловчи орқали ифодаланган маънони бошқа гап бўлакла- ри маъносидан ажратиб, бўрттириб ифодалаш лозим топилса, у ажратилади. Ажратилган изоҳловчи кўтарилган ва бир оз суст интонация билан талаффуз этилади ва у одатда изоҳланмишдан сўнг қўлланади.
Ажратилган изоҳловчи кўпинча ўзига оид сўзлар билан кенгайиб келади, бу ҳолда унинг ажратилиши янада аниқроқ ва ёрқин- роқ бўлади: Баратой — Озарнинг санъаткор цизи, Кўнглингда Бокунинг оқ тонги яшар (Ҳ. Ғулом).Йўл бўйида турар -ёр — Бир-бирини севувчи дўстлар (Ҳ. Ғ у л о м).
Кишилик олмоши ёки отлашган сўзларга оид бўлган изоҳлов- чилар ҳам ажратилади: Биз, 22- группада ўқувчи цизлар, Хайри- нисо ҳам биз билан ёнма-ён туриб ўқиишни истаймиз (3 у л ф и я). Шунда ўзи — сув қопқачиси — Шлюзларда туради мағрур (С. Акбарий). Уларнинг олдингиси,— кубанча кийинган, ...ел- касига бошлиқ илган киши, дивизия бошлиғининг олдинги отини ўйнатиб келди... (А. Толстой). Улардан бири, Надежданинг онаси, ширин овоз билан деди... (А. Толстой).
Кишилик олмоши (умуман, от ўрнида келган олмошнинг бош- қа турлари ҳам) ажратилган изоҳловчилар билан кўпроқ қўллана- ди. Бунинг сабаби, аввало, олмошнинг мавҳум маъноли бўлиши бўлса, сўнгра олмошга оид изоҳловчи ундан сўнг қўлланади, бу изоҳловчининг ажратилишига сабаб бўлади.
Олмош ва унга оид ажратилган изоҳловчи кўп вақт мазмунан бирикиб, бир тушунчани ифодалайди: Сен, ит, нима учун болани ёлғиз қўйиб квтдинг (Ҳ. Ҳ а к и м з о д а). Бе, мен, тентак, нега йиғлаяпман?— деди у, гўё ўзи ҳам тушунмаётгандек(Казакевич).
Уз изоҳланмиши билан бирикиб кетган бундай изоҳловчилар изоҳланмишнинг морфологик белгисини ҳам ўзига олади: Мен,
Муқимийга, ҳамиша муддаодир кўзларинг (М у қ и м и й). ...хўш,
у олижаноблик қилиб, мен, чулоща турмушга чиқади... (Б. П о- левой).
Изоҳловчи ва изоҳланмишнинг бундай муносабатга киришган хиллари айрим ҳолларда фразеологик бирикмани ташкил этади: Мен, Олег Кошевой, «Ёш гвардия» аъзолари сафига кира туриб, қуролдош дўстларим олдида... қасамёд қиламан (Ф адеев). Мен, ёмондан, айрилиб, яхшини топганинг қани? (Фольклор).
Елғиз келган изоҳловчи қуйидаги ўринлардагина ажратилади:
Агар автор бирор предметга изоҳ беришни лозим топса: Орқада тикка турган ёшгина йигит, Мамадали, ўзини одамлар- нинг орасига олди (А. Қ а ҳ ҳ о р). Унинг орқасида, ориқ, чўзиқ юзли аёл — хотини, қисиқ кўзли новча, гимназист — ўғли ўтирип- ти(Чехов).
Бундай ажратилган бўлакларнинг интонацияси ўзига хос бў- либ, бошқа гап бўлакларидан паст ва суст талаффуз этилиши билан ажралиб туради.
Агар изоҳловчи кишилик олмошига ёки отлашган сўзга оид бўлса: Тўхтагин, циз, бу мен ■—■ Омонжон (Ҳ. Олимжон).Бу- ларнинг энг каттаси — олти яшарлиси, қўлида қизил байроц, ушлаб турарди (В. А ж а е в).
Агар изоҳловчи атоқли отлардан сўнг келса: Бугун унинг тушига Кутжони, ёлғизи, кирган эди (М. Авезов).
Агар изоҳловчи изоҳланмиш билан яъни, масалан, хусусан, айниқса, ҳатто, ҳам, шу жумладан, ёки ва шу каби сўзлар ёрдами билан бирикиб келса: Бувам, яъни акамнинг отаси, ҳозир раис- нинг ўрнида турипти (Б. Полевой). МТСларнинг ватанпарвар меҳнаткашлари, шу жумладан ёшлар, лекциялар ва докладлар тинглашни истайдилар (Газета дан). Бу оиланинг бир йилдан. бери зиндонга ўхшаган қўрғонда қамалиб ётган аъзолари, айниқ- са, ёш болалари, боща чиқиб жуда яйрадилар (С. Айний).
Ажратилган изоҳловчилар ўз изоҳланмишларидан сўнг ёки олдин келишлари ҳам мумкин: Соқоли ўсиб кетган, бақувватдан келган бир киши — штаб капитани Жуков —дарҳол комендант олдига суқилиб бора бошлади (А. Толстой). Ҳалокат ёқасига келиб қолган армиянинг офицери, сиз мана шу офицерга честь берибсиз, бу билан сиз хўрланиб қолмадингиз (О. Г он чар).
Ажратилган изоҳловчиларнинг изоҳланмишдан олдин келиши оз учрайди; бу вазиятда сабаб муносабатлари англашилади.
Баъзан ажратилган изоҳловчи билан изоҳланмиш ёнма-ён келмайди: Бу ерга яқинда бир янги одам келиб қолди, Яковнинг амакиваччаси, ўзи сил касал (М. Горький).
Одатда, ажратилган изоҳловчилар гап бўлакларидан вергул ёки тире билан ажратилади. Агар ажратилган изоҳловчи ўзига оид сўзлар билан кенгайиб келган бўлса, турли богловчи ва боғ- ловчи вазифасидаги сўзлар билан бирикиб, вергул ёки тире орасига олинади: Худди шундай, сен билан менга ўхшаган одамлар, яъни совет кишилари, истиқбол тўғрисида ўйламай яшай олмай- дилар(Федоров). Машиналарнинг эгалари — истараси иссиқ.
ва серғайрат йигитлар — Прага қўзғолонининг қатнашчилари экан (О. Гончар).
Баъзи ўринларда ажратилган изоҳловчининг олдидан тире қўйилиб, сўигидан вергул ишлатилади: Эртаси тушга яқин Мой- басарнинг иккита чопари — Қосимбой билан Жумагул, от чопти- риб келиб, Жигитик — Уркембойнинг овулига тушди (М. А в е- з о в).
Баъзан, аксинча, ажратилган изоҳловчининг олдидан вергул қўйилиб, сўнгидан тире ишлатилади: Совет армиясининг генерали, ўша сиз айтган<гқандайдир осиёли»—мен бўламан(Яшин).
Бу ҳол изоҳловчи билан изоҳланмиш ўртасидаги маъно муно- сабатларига ёки авторнинг ажратилган бўлак орқали маънони қандай ифодалаш ниятига боғлиқ бўлади.
Қуйидаги ўринларда ажратилган изоҳловчилар тире билан ажратилади.
а) агар ажратилган изоҳловчи гап охирида келса:
Буличов: Бу — сенинг ишинг эмас. Қани, ўтир, сендан ҳаммаси дод деяпти. Шура Киму — хам мае и? (М. Горький);
б) агар ажратилган изоҳловчининг ўз ичида вергул ишлатил- ган бўлса: Унинг алоқачиси Петя Уралец — пешонаси кенг, кўзла- ри йирик йигитча — палатка ёнида бир сщим ўт билан терлаб кетган отини артиб турар эди(Казакевич);
в) ажратилган изоҳловчини ва изоҳланмиш сўзни уюшиқ бўлаклардан фарқлаш учун: ... Катта ва мўмин кўзли, қип-цизил юзли, серғайрат бир чол — дворянлар сардори, тўн кийган ва жуда катта қорин солган волость бошлиғи ўтирарди (М. Горький);
г) агар ажратилган изоҳловчи бир неча бўлса, изоҳланмиш билан ажратилган бўлакларни фарқлаш учун: Бу ерларга келган у — халқ ўғли, илоир, Ватан тоғлари сари очиб қучоғин (О й б е к).
д) агар ажратилган изоҳловчи изоҳланмишнинг маъносини очиб берса (бу ҳолда ажратилган изоҳловчи билан изоҳланмиш ўртаси- да яъни сўзини қўйиш мумкин бўлади): Алексейнинг қулоғига ироқдан келаётган жанг садоси — тўпларнинг гумбирлаши, авто- матларнинг тариллаши, милтиқларнинг тарсиллаши эшитилар эди (Б. Полевой). Бу уйда тўққизта учувчидан бўлак уйнинг эгалари — кампир ва унинг бўйга етган цизи ҳам турар эдиI (Б. Полевой).
Интонацияси умумий бўлган изоҳловчи ва изоҳланмиш ўртаси- да тире ишлатилади: Орқадаги ўрмон билан ҳавони — осмонни зулмат қоплаб ётарди (М. Г орький). ...чанг босган япроқларда яқинлашиб қолган куз аломатлари — сариқ доғлар равшан кўри- нади (М. Горький).
ёаъзан йккй йзоҳловчй ёир-бирйнй йзоҲламай, маЪлуМ преД- метнинг икки хил белгисини ифодалаши мумкин: Куйлар чалар шоир — бастакор, Фикр топар сиҳирли диёр...(Ойбек).
Бу мисолда шоир — бастакор предметнинг икки хил хусусия- ти — унинг шоир ва бастакор (композитор) лигини кўрсатади. Бундай изоҳловчилар ажратилмайди.
Изоҳловчи ва изоҳланмиш шаклан бир хил бўлмаслиги ҳам мумкин: Армиянинг ҳамма хўжалик ишларига шулар қарар эди,— қўлга тушган хамма ўлжа,— хоҳ пул, хоҳ мол, ғалла, ем- хашак ёки рўзғорда керак бўладиган мато — кийим-бош, кўрпа- ёстиқ, ойна, қурол-аслаҳалар бўлсин,— шуларнинг қўлига келиб тушарди (А. Тол стой). Мана ўша лейтенант, ҳозир эса гвардия майори, ҳўл асфальтда чопиб кетаётган каретада унинг ёнида ўти- рибди (Казакевич).
Бу ҳолатда ёзувчи ажратилган бўлак орқали қўшимча маъно оттенкаларини: биринчи мисолда тўсиқсизлик, иккинчисида пайт маъносини ифодалайди.
Узбек адабий тилида олмошга мансуб ёки ўз аниқловчиси бўлган сифатдан ифодаланган аниқловчилар, мазмунига кўра от- лашади. Демак, шаклан аниқловчи бўлган сифатлар от туркуми- га ўтиб, ажратилган изоҳловчиларни ташкил этади: Қаҳрамон
йигитлар мени кечирсин. Бу галги шеърим ҳам қизларга дойр, Сени, ҳур ва озод сени куйламоқ...(Зулфия).Шу пайт афғон қирларидан бош кўтарар от,— Бизнинг азиз, қадрдон (Т. С а й- д а л и е в).
Do'stlaringiz bilan baham: |