Ҳолда элемента бошқарган конструкция ҳолат мазмунини ифо- далаб қолмай, тўсиқсизлик мазмунини ҳам ифодалаши мумкин.
ҳолат, мазмун муносабати яраша элемента бопщарган конструкция орқали ифодаланиши ҳам мумкин (бу хил конструкция* бундан ташқари, тўсиқсизлик муносабатини ҳам ифодалайди). Яраша элемента ҳам, функциясига кўра, ёрдамчи сўз вазифасида келади ва маълум бўлакни бошқаради. Бошқарилаётган бўлак от ёки сифатдош орқали ифодаланиб, одатда, жўналиш келишигида келади: Мана сиз ҳам, ўз кучингизга яраша, шу ишга киришдингиз (М. Г орький).
ҳолат мазмун муносабати билан кўмакчиси томонидан бош- қарилган конструкциялар орқали ҳам ифодаланиши мумкин: Аммо жангчилар фақат бизнинг кишиларимизгагина хос бўлган меҳри- бонлик билан, Ференцнинг виждонан ёрдам цилишга тиришаётга- нининг қадрига етардилар ва чолни хафа қилмас эдилар (О. Г о н- чар).
Даража муносабати.
Маълум ҳаракат, ҳолатнинг қай даражада рўй беришини ифода- лаш учун сари кўмакчиси бошқарган конструкция қўлланади. Сари кўмакчиси бош келишикдаги сўз билан бирикади. Бундай бўлак асосан сифатдош орқали ифодаланади: Анюта билан кўпроц хат ёзишиб, унинг университетдаги ишларидан кўпроқ хабардор бул- ган сари, у куйиб ҳунуги чищан юзларига безовта бўлиб қарарди (Б. П о л е в о й).
Кўмакчили конструкциялар, кўрсатиб ўтилган воситалардан ташқари, бошқа хил кўмакчи вазифасидағи сўзлар билан ҳам ту- зилиши мумкин. Шу билан бирга, айрим кўмакчилар ажратиш учун кўпроқ қўллаиса, баъзилари камроқ ишлатилади.
Кўмакчилар иштирок этган ҳар қандай бирикма ажратилган ҳисоблана бермайди. Бу хил кўмакчили конструкциялар қуйидаги. вазифаларда ҳам қўлланади:
гап бўлаги: Уйлаб кўр, агар пахта ҳозиргига қараганда бир ой, майли 3 ҳафта олдин пишса... колхозда аҳвол қандай бўлар эди (Ойбек). Абай болалари ҳақида саҳродаги цариндошларидан, кўра, кўпроқ жон куйдириб ҳам оға-дўст сифатида ғамхўрлик қи- лаётган маслаҳатидан жуда хурсанд бўлди (М. А в е з о в). Улар совуқ ҳавода бурунларидан кўра, кўпроқ енг учи билан кўзларини артадилар (М. Авезов). Бу ерда унинг қўлдошлари, Онахон, Ҳа- физахон, Рузвонхон сингари кўмакчилари бор (А. Мухтор). Узоқ йўллар босаман, тоғлар ошаман, Чорвадор ошналар сари шошаман (Р. Б о б о ж о н). Панжаралар каби нозик ундаги нақшу гуллар (М. Г орький). Бундан кўра гўнг титганинг яхши эмасми, кекса товуқ (Ойбек). Бу қабр қаҳрамон солдат Сергей Иванов- нинг қабри бўлиб, дарахтнинг сояси шу қабр устига тушиб турар эди (Медведов). ...Абай билан бирга овқат қилмоқчи бўлди. (М. Авезов).
кириш бўлак: Ҳатто, одамларнинг айтишига цараганда, шундай воқеа ҳам бўлган экан (Ас. Мухтор).Характернинг хусу- сияти ана шунда ҳам кўринади: агар унинг характери кескин бўлса, одатдаги тушунчаларимизга кўра, у царшилик кўрсатиши лозиж эди (Д о б р.о л ю б о в).
Кўринадики, кўмакчили конструкция гап бўлаги бўлганда, сўнгги бўлак билан бевосита алоқага киради ва гапнинг оддий за- рурий бўлаги бўлиб қолади. Кўмакчили конструкция кириш бўлак- бўлганда, маълум бир фикрнинг манбаини кўрсатади.
Айрим ҳолларда ташқари, устига, билан бирга ва бошқа кўмак- чилар кўрсатиш олмошлари билан бирикиб, мазмунан аввал айтил- ган гапни эслатиш учун хизмат қилади ва сўнгги гап мазмуни билан аввалги гап мазмунини бирлаштиришда восита бўлади. Бу ҳол- да кўмакчили конструкция кириш сўз саналиб, вазифасига кўра, гапларни бириктирувчи боғловчи восита бўлади: Бундан ташқари, Ровнога биздан кимлар немис формасида юборилганлигидан ҳам хабарсиз эдилар(Медведов). Бундан ташқари, Вася отасига адъютант ҳам бўлиб олган эди (Медведов).
Айрим ҳолларда ажратилган кўмакчили конструкция авторнинг қўшимча, йўл-йўлакай изоҳи, эслатишини ифодалайди: Катерина
ўзидаги инсоний табиатни маҳв этмаган ва у, ўз ҳолатига кўра, ташқи жщатдангина тургандай кўринади(Добролюбов). Бундай кўмакчили конструкциялар маълум даражада кириш бўлак- ларга ўхшайди.
Ажратилган сифатловчилар предметларнинг маълум белгисини 'бўрттириб, гап таркибида бошқа бўлакларнинг маъносидан ажра- 'тиб ифодалайди, диққатни ана шу белгига қаратади: Борлиғим-ла фарзандингман, содиқ, меҳрибон, Озарбайжон! (С. Вурғун). Қо- бил бобо яланғоч, ялангоёқ, яктакчан, оғил эшиги ёнида туриб, дар- дар титрайди, ҳаммага қарайди, аммо ҳеч кимни кўрмайди (А. Қаҳҳор). Яна Қизил Майдон — азамат шердек, Керган сий- мосини паҳлавон каби (Лермонтов). Уттизтача одам — яроғли (С.Жўра).
Ажратилган сифатловчиларда предметнинг маълум белгисини бўрттириб, ажратиб ифодалаш мазмунигина ифодаланиб қолмас- дан, бошқа қўшимча маъно оттенкалари ҳам бўлади. Шоир ёки ёзувчининг сифатловчини ажратишдан асосий мақсади ҳам ана шу қўшимча маъно оттенкаларини ифодалашдир. Келтирилган мисол- ларнинг биринчисида қўшимча изоҳ маъноси ифодаланади: шоир ўзининг содиқ ва меҳрибон эканини алоҳида ифодалайди, ўзи ҳа- қидақўшимча изоҳ беради. Шунннг учунҳам бугапни иккига ажратиб хам ифодалаш мумкин эди: Борлиғим-ла сенинг фарзандингман, мен сенга содиқ ва меҳрибонман каби.
Иккинчи мисол (Яна Қизил Майдон...) даги қўшимча маъно оттенкаси — ҳаракат-ҳолатнинг қай тарзда рўй беришини ифодалашдир. Демак, бу иборада аниқловчи мазмунан равиш ҳоли ҳамдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |