Мавзу: тузлар гидролизи



Download 255 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi255 Kb.
#164935
Bog'liq
2 5193036938889661442

“ТУЗЛАР ГИДРОЛИЗИ” мавзуси бўйича лаборатория машғулоти Ўқитувчи:Н.И.Камолова

МАВЗУ: ТУЗЛАР ГИДРОЛИЗИ.

  • Кучли кислота ва кучли асосдан ҳосил бўлган тузлардан бошқа барча тузлар сувда эриганда туз ионлари билан сув ионлари узаро реакцияга киришиб, кам диссоцияланадиган ёки қийин эрийдиган бирикмалар ҳосил қилади, натижада эритманинг pH ўзгарди.
  • Эритмада туз ионлари билан сув иоларининг ўзаро таъсиридан эритманинг pH ўзгаришга тузларнинг гидролизи дейилади.
  • Туз таркибидаги катион ва анионнинг табиатига кўра гидролиз асосан уч хил бўлади.
  • 1.Катионлараро гидролизланиш
  • 2.Анионлараро гидролизланиш
  • 3.Ҳам катионлараро, ҳам анионлараро гидролизланиш.

Катионлараро гидролизланиш.

  • Кучли кислота ва кучсиз асосдан ҳосил бўлган тузлар катионлараро гидролизланади. Бу типдаги тузлар гидролизланганда туз таркибидаги катионлар сувнинг OH— ионлари билан бирикиб, кам диссоцияланадиган бирикмалар ҳосил қилади, натижада эритмадаги OH— ионларининг концентрасияси камайиб, H+ ионларининг концентрасияси ортади. Водород ионларининг концентрасияси ортгани учун эритма кислотали муҳитга эга бўлади.
  • Масалан:
  • NH4Cl + H2O ⇆ NH4OH + HCl
  • Ионли кўринишда:
  • NH4++ Cl- + H2O ⇆ NH4OH + H+ + Cl-
  • NH4+ + H2O ⇆ NH4OH + H+
  • pH< 7

Анионлараро гидролизланиш.

  • Кучли асос ва кучсиз кислотадан ҳосил бўлган тузлар анионлараро гидролизланади. Бу типдаги тузлар гидролизланганда туз таркибидаги кучсиз кислота анионлари сувнинг H+ ионлари билан бирикиб, кам диссоциланадиган бирикмалар ҳосил қилади, натижада эритмадаги H+ ионларининг концентрацияси камайиб, OH- ионларининг концентрацияси ортади. Гидроксид ионларининг концентрацияси ортгани учун эритма ишқорий муҳитга эга бўлади.
  • Кучли асос ва кўп негизли кучсиз кислотадан ҳосил бўлган тузларнинг гидролизи ҳам босқичли содир бўлиб, оддий шароитда фақат биринчи босқичи яхши боради ва бунда нордон туз ҳосил бўлади, масалан:
  • K2SO3 + H2O ⇆ KHCO3 + KOH
  • CO2-3 + H2O ⇆ HCO3- + OH- (pH > 7)
  • KHCO3 + H2O ⇆ H2SO3 + KOH
  • HSO-3 + H2O ⇆ H2CO3 + OH- (pH > 7)

Ҳам катионлараро ҳам анионлараро гидролизланиш.

  • Кучсиз кислота ва кучсиз асосдан ҳосил бўлган тузлар ҳам катион, ҳам анионлараро гидролизланади. Бу типдаги тузлар гидролизланганда туз таркибидаги катионлар OH— ионлари билан бирикиб, кам диссоциланадиган кислота ва асос хосил қилади. Ҳосил бўладиган кислота ва асоснинг кучига қараб, эритманинг муҳити ёки кучсиз кислотали, ёки кучсиз ишқорий бўлади, масалан:
  • NH4CN + H2O ⇆ NH4OH + HCN
  • NH+4 + CN- ⇆ NH4OH + HCN
  • бунда K(NH4CN) = 1,79 ∙ 10-5, K(HCN) = 7,9 ∙ 10-10 бўлганлиги учун эритма кучсиз ишқорий муҳитни намоён қилади. Жуда кучсиз кислота ва жуда кучсиз асосдан ҳосил бўлган тузларнинг гидролизи бир томонлама бўлиб, оддий шароитдаёқ оҳиригача боради. шунинг учун бундай гидролизланишга тўла гидролизланиш дейилади: Cr2S3 + 6H2O + 2Cr(OH)3 + 3H2S

1-тажриба. Гидролиз жараёнида муҳит рН нинг ўзгариши.

  • Тўртта пробирка олиб, улардан бирига 3 мл 0,5н ли NaCl, иккинчисига 3 мл 0,5н ли Na2CO3, учинчисига 3 мл 0,5н ли Al2(SO4)3 эритмаларидан ва тўртинчисига таққослаш учун 3мл дистилланган сув қуйинг.
  • Пробиркаларнинг ҳар қайсисига 1 мл дан лакмуснинг нейтрал эритмасидан қўшиб, яхшилаб чайқатиб аралаштиринг. Сув солинган пробиркадаги лакмус рангининг ўзгаришига қараб ҳар бир туз эритмасининг реакция муҳитини аниқланг.
  • Текширилган тузларнинг қайсилари гидролизланади?
  • Гидролизланиш реакцияларининг мольекуляр ва ионли тенгламаларини ёзинг ҳамда қайси турдаги гидролизланишлар содир бўлишини айтинг.

2-тажриба. Қайтар гидролиз.

  • Пробиркага 3мл дистилланган сув солинг ва унга озгина рух хлорид кристалидан солиб эритинг.
  • Сувнинг лойқаланиши сабабини тушунтиринг.
  • Эритманинг муҳитини индикатор қоғози билан синаб кўринг.
  • Реакция шароитини тушунтириб беринг.
  • Гидролизланиш реакциясининг мольекуляр ва ионли тенгламаларини ёзинг.
  • Тоза пробирка олиб унга 2 мл дистилланган сув солинг. Сўнгра унга натрий карбонат Na2CO3 тузи кукунидан солиб эритинг ва универсал индикатор қоғозига томизиб, реакция шароитини аниқланг.
  • Натрий карбонатнинг гидролизланиш реакция тенгламасини молекуляр ва ионли шаклда ёзинг.

3-тажриба. Гидролизланиш даражасига темпратуранинг таъсири.

  • Пробиркага 2-3 мл 0.5 н Натрий ацетат CH2COONa эритмасидан қуйиб унга 1-2 томчи фенолфталиен эритмасидан томизинг. Пробиркани чайқатиб аралаштиринг ва эритма рангига эътибор беринг. Пробиркани эритма қайнагунича қиздиринг ва эритма рангининг ўзгаришини кузатинг.
  • Гидролизланиш реакциясининг молекуляр ва ионли тенгламаларини ёзинг. Темпратура таъсирида эритма рангининг ўзгариш сабабини тушунтиринг.
  • Пробиркага 2 мл 0.5 н ли FeCl3 эритмасидан қўйинг ва эритма қайнагунча пробиркани қиздиринг. Нима кузатилади? Темир(III)-хлорид тузи гидролизининг босқичли рРеакция тенгламаларини мольекуляр ва ионли кўрнишларда ёзинг. Темпратура ошганда гидролизланиш мувозанати қайси томонга силжийди.?
  • Пробиркага 3-4 мл 0.5 н ZnCl2 эритмасидан қуйинг ва индикатор ёрдамида эритма мухитини аниқланг. Эритмага кичкина рух булакчасини солиб, эритма қайнагунича пробиркани қиздиринг.
  • Қандай газ ажралади ва нима учун? Бунда қиздириш қандай рол ўйнайди.

Мустақил тайёрланиш учун саволлар.

  • 1. Гидролиз деганда нимани тушунасиз?
  • 2. қандай тузлар гидролизланади?
  • 3. Гидролизланиш даражаси нима?
  • 4. қайтар ва қайтмас гидролиз ҳақида тушунча беринг.
  • 5. Гидролизланиш жараёнига қандай омиллар таъсир кўрсатади?

ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!


Download 255 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish