2+ ионлари билан металлкомплекслари олинди. Коллаген эритмасининг



Download 24,99 Kb.
bet1/3
Sana23.05.2022
Hajmi24,99 Kb.
#608460
  1   2   3

Коллагеннинг Fe2+, Co2+, Cr3+, Ni2+, Cu2+ ионлари билан металлкомплекслари олинди. Коллаген эритмасининг , , , тузлари эритмалари билан ўзаро таъсири ўрганилди. Таъсирлашув жараёни ҳар бир тузнинг 20%-ли, коллагеннинг 6%-ли эритмаси иштирокида хона температурасида амалга оширилди. Ҳосил бўлган комплекс бирикмани эритмадан ажратиб олиш мақсадида ацетон, этанол, диоксан, диметилформамид синаб қўрилди. Этанолда чўктирилган металлоорганик комплекс тузлар фильтрлаб ажратиб олинди ва қуритиш шкафида 60оС температурада доимий массага келгунча қуритилди. Олинган бирикмаларни кристалл ҳолатда ажратиб олинганлиги ижобий натижа сифатида баҳоланиши мумкин. Дастлабки тажрибалар, тозаланмаган коллаген эритмаси билан ўтказилди. Комплекс унумининг ион табиатига боғлиқлиги аниқланди (1-жадвал).
Темир, кобальт, хром ва никел каби оралиқ металларининг комплекс бирикмалари кичик унум билан (17-24%) ажралган. Кўриниб турибдики, коллаген эритмасининг таркибидаги электролитлар комплекс бирикма унумини пасайишига олиб келади. , , , ионлари кимёвий элементлар даврий жадвалининг бир даврига тўғри келади, атом массаси, ион радиуси яқин, координацион сонлари ҳам бир хил. Комплексларнинг ранги ва кристалл тузилиши турлича бўлсада, бу ионлар комплекс бирикмаларининг унуми яқин.
Диализланган коллагеннинг CuSO4 билан комплекс бирикмалари ҳар хил бошланғич нисбатларда синтез қилинди (2-жадвал).
Жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, масса улушининг ортиши билан комплекснинг унуми ошади. Шу билан бирга, эритмаларнинг масса нисбати билан : коллаген = 8:2 ва 6:4 бўлганда, комплекснинг массаси туз ва коллаген массалари йиғиндисидан катта бўлади. Бу шуни кўрсатадики, сувнинг бир қисми координацион боғланиш орқали комплексга боғланган.
КОЛЛАГЕННИНГ ОРАЛИҚ МЕТАЛЛ КОМПЛЕКСЛАРНИ МИКРОСТРУКТУРАСИ ВА ЭЛЕМЕНТ ТАРКИБИ
Коллаген ва металл ионларининг ўзаро таъсири характерини аниқлаш учун коллаген ва унинг металл комплексларини Фурье-ИҚ спектроскопик тадқиқотлари ўтказилди
Коллаген (е) нинг ва унинг Co2+ (a), Cr3+ (b), Cu2+ (c), (d), Ni2+ (f) ионлари билан комплексларининг Фурье-ИҚ спектрлари
Коллагеннинг Фурье-ИҚ спектрида 3224 см-1 соҳада ассоциланган NH ва OH гуруҳларининг валент тебранишларининг ютилиш йўлкаларини, NH гуруҳининг деформацион тебранишлари 1558 см-1 (амид II йўлкаси) ва 1396 см-1 (амид III йўлкаси) соҳаларда аниқланди. 1296 ва 1259 см-1 соҳалардаги ютилиш йўлкалари ҳам га тегишли, улар билан ўзаро таъсири туфайли намоён бўлади.
Коллаген комплексларининг Фурье-ИҚ спектрларида NH, OH ва CО гуруҳлари боғларининг деформацион ва валент тебранишлари ҳам мавжуд, лекин улар коллагеннинг йўлкаларига нисбатан силжиган. 3274 см-1 соҳадаги коллагеннинг NH ва OH гуруҳлари валент тебранишларига тегишли бўлган ютилиш йўлкалари комплексларда паст частотали соҳага силжийди. Ютилиш соҳасининг паст частотали соҳага силжиши азот ва кислород атомлари орқали бирикманинг координациясини назарда тутади. Кузатилган ўзгаришлар мис ионлари билан координацион таъсирлашувда коллагеннинг кислород ва азот атомлари ҳамда сувнинг кислород атомлари қатнашганлигидан далолат беради. Аҳамиятлиси, бошланғич аралашмадаги моляр улушининг ортиши билан силжиш даражаси ҳам ортади (3-жадвал).

Download 24,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish