Автоклавда қотиш жараёни. Силикат бетонлар турлари.
Режа:
Автоклавда қотиш жараёнини
Зич силикат бетонлар
Пардозбоп силикат бетон плиталар.
Кўп ғовакли силикат буюмлар. Газлисиликат бетонлар
Оддий шароитда оҳак ва қумни бирикиши, қотиши жуда хам секин боради, шунинг учун оҳак асосида сувга чидовчан, бқори мустаҳкамликка эга бўлган буюмларни олиб бўлмайди, чунки оҳакли боғловчи асосидаги буюмларни мустаҳкамлиги паст, сув таъсирида емирилади. Оҳакли боғловчини қотиши асосан Са(ОН)2 ни ҳаводаги СО2 ва сув билан бирикиб кальций карбонат ҳосил бўлишидан иборат, яъни
Са(ОН)2+СО2+nН2О=СаСО3+(n+1)H2O
Оддий шароитда оҳак-қумли боғловчилардаги қум инерт бўлиб, оҳак билан химиявий бирикмайди, аммо тўйинган сув буғининг ҳарорати 170-1800С га, босими эса 0,8-1 МПа га етганда қум таркибидаги кварц (SiO2) ни химиявий активлиги ошиб оҳак билан химиявий реакцияга киришиб юқори мустаҳкамликга ва сувга чидовчан материал ҳосил қилади, яъни
Са(ОН)2+SiO2+Н2О=СаОSiO2·Н2О
Бу жараёнларни амалга ошириш автоклавларда бажарилади. Оҳак-қумли боғловчилар асосида силикат ғиўтлар, силикат бетонлари тайёрланади.
Зич силикат бетонлар. Зич силикат бетонлар цементли оғир бетонларнинг бир тури бўлиб ҳисобланади. Силикат бетонлари таркибидаги тўлдирувчиларни турига қараб оғир, енгил ва серғовак (ячейкали) турларга бўлинади. Оғир силикат бетонлар учун тўлдирувчи сифатида зич (оғир) қум ва шағал (чақиқ) тошлар ишлатилади, енгил силикат бетонлар учун тўлдирувчилар сифатида керамзит, аглопорит, вермикулит ва бошқа ғовакли тўлдирувчилар ишлатилади, серғовак силикат бетонлар таркиби эса ҳаво пуфакчаларидан иборат бўлади.
Силикат бетонларда боғловчи модда бўлиб, оҳак-кремнеземли (қумли) боғловчилар ишлатилади. Оҳак кремнеземли боғловчилар оҳак ва кварц қумларни биргаликда туйиш натижасида олинади. Оҳак-кремнеземли боғловчини қотиш муддатларини бошқариш учун гипс қўшилади.
Силикат бетонлар учун тўлдирувчи сифатида қум, майда заррали шағал (чақиқ) тошлар ишлатилади.
Оҳак-қумли боғловчидаги қумни майдалик даражаси қанчалик юқори бўлса, боғловчининг мустаҳкамлиги, совуққа бардошлиги ошади ва бошқа хусусиятлари яхшиланади, ҳамда оҳакни миқдори ошиб боради.
Йирик ўлчамли силикат бетонларни таркиби 6-10% оҳак, 10-15% майдаланган қумдан, 70-80% майдаланмаган қум ҳамда майда заррали шағал (чақиқ) тошлардан иборат бўлади.
Силикат бетонларни тайёрлаш жараёни асосан қуйидагилардан иборатдир: қумдан йирик фракцияларни ажратиш, оҳакни майдалаш, оҳак, қум ва гипсни ўлчаш ва уларни биргаликда шарли тегирмонда майда қилиб туйиб, оғак-қумли боғловчини тайёрлаш ва бу боғловчини туйилмаган қум, шағал (чақиқ) тош ҳамда сув билан бетон қоргичларда аралаштириб бетон қоришмани тайёрлаш; бетон қоришмани қолипларга жойлаш; зичлаш ва қолипларга буюмларни автоклавларга жойлаб уларга термик ишлов бериш. Силикат бетонларга термик ишлов беришда автоклавдаги сув буғининг ҳарорати 175-1800С, босими эса 0,8-1,0 МПа бўлади. Силикат бетонларга автоклавда термик ишлов бериш мароми 2х10х3 (ҳарорат ва босимни кўтариш, изотермик ушлаш ва босимни тушириш) соатда амалга оширилади.
Зич силикат бетонлардан турар жой, саноат ва қишлоқ хўжалик биноларини қуриш учун ишлатиладиган деворбоп, қаватлараро плиталар, зинапоялар, зинапоя майдончалари, тўсинлар, устунлар, карниз плиталари ва бошқа кўплаб буюм ҳамд қурилмалар тайёрланади. Эгилишга ишлайдиган силикат бетон буюм ва қурилмаларни тайёрлашда ишчи ва ёрдамчи арматуралар ўрнатилади.
Зич силикат бетонларни сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 15-40 МПа бўлади. Силикат бетон таркибини тўғри танлаш, технологик ва термик ишлов беришни таъминлаш натижасида силикат буюмларни мустаҳкамлиги 60-80 МПа гача ошириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |